group-telegram.com/Abdulloh_Yoldoshev/155
Last Update:
Азизим Ньютон! Сенга ҳақиқий тортиш кучи ҳақида гапириб берайми?!
Саксондан ошган отахонни қўлидаги асоси билан масжид томон тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Гуноҳ қилишга танасининг кучи етадиган ёшларимизни шаҳвоний истакларидан воз кечтириб, уларни Аллоҳнинг дини ва розилигини топиш сари тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Молларини яхши кўришсада, фақирларга яхшилик қилишлари учун, бевалар ва етимларнинг ғамини ейишлари учун бойларимизни фақирлар томон тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Ота-онамни зиёрат қилай деб, ота-онаси яхши кўрадиган таомни сотиб олиб отасининг уйига зиёратга келадиган ёшларни ота-она томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Сафарга чиққан эркакларимизни оиласи томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Ёшларимизни телефонлари, ижтимоий тармоқлар васваса қилсада, уларни китоб ўқиш томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Толиби илмларни дўстлари илмдан чалғитмоқчи бўлиб дунёлари ила васваса қилишганда уларни устозлари томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Қачон ҳажга, умрага борар эканман дея, топган пулини жамғариб юрадиган мусулмонларни Макка ва Мадина томон, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг равзалари томон тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
BY Abdulloh Yo'ldoshev
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/Abdulloh_Yoldoshev/155