Telegram Group & Telegram Channel
Газ ҳисоблагичимизни йўқотишиб, энди ўзимизга олдиришмоқчиТермиз

Мен Юрий Буряков Евгеневич, Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласи “Баркамол авлод” кўчасидаги 5-уй, 17 а –хонадонида яшайман.

Шаҳарда қурилишлар авж олгач, бизнинг уйимиз ҳам сносга тушди. 2021 йил июнь ойидан 50 метр2 жойга эга хонадонимизни чала бузиб, ўрнига кўп қаватли уй қуриб, 2 - қаватидан 2 хонали уй берилишини ваъда бериб, бизни чиқариб юборишди.

Уй қуриши керак бўлган “Logistik Trans Service” МЧЖ раҳбари Эргашев Элдор Бахтиёр ўғли 2023 йил суд қарори билан 9 йил 6 ой муддатда озодликдан маҳрум этилди.

Судга ҳам мурожаат қилинганда зарар пуллари қарздорнинг жазони ижро этиш муассасасида ишлаган ойлик иш хақида ундириб борилиши маълум қилинди. Бу дегани бизга ҳеч ким ёрдам бермайди, биз уй-жойсиз, бошпанасиз қолдик.

Кўп қаватли уй қурилмай бизлар сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз. 2021 йилдан буён биз кекса онам, оилам билан биргаликда ижарада яшаб келаяпмиз.

Ҳар ой ижара пули 1,5 млн сўм. 1 йилча бўлиб қолди ижара пулини ҳам бермай қўйди. Ойлик иш хақи кам. Ижарани қарз хавола қилиб, бир иложини қилиб турибман.

Охирги вақтларда ижара пулини тўлолмай қолдим. Шу сабабли чала бузилган, абгор ҳолатга келиб қолган уйимизга кўчиб ўтишга мажбур бўлмоқдаман. Уйимни таъмирлашга ҳам камида 25 млн сўм маблағ керак бўлмоқда. Банклардан кредит олмоқчи бўлсам ойлик иш ҳаққим камлиги ва бошқа сабабларга кўра кредит ололмадим.

Шунча мурожаат қилишимизга қарамай ҳокимият умуман бизлар билан қизиқмайди, ёрдам бермайди. Қорни оч билан қорни тўқни нима иши бор.

Шу сабабли қарз-ҳавола қилиб банкдан кредит олиб уйимизни ҳамин қадар бўлса ҳам таъмирлатдим. Газ ҳисоблагич ҳалигача қўйилмаганлиги сабабли уйга кўчиб ўтаолмаяпман.

2021 йилда "Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ ҳисоблагичимиз олиб кетилди. Газ ҳисоблагични қайта ўрнатиб бериш бўйича 3 ойдан бери бир неча бор мурожаат қилилишимга қарамай ижобий ҳал этилмай келмоқда.

"Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими ходимлари газ ҳисоблагич йўқолганлигини билдириб, ўз ҳисобимдан газ ҳисоблагич олишимни айтиб, аризани ёпиб юбормоқда. Газ ҳисоблагични "Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлимининг масъул ходимлари олиб, кетиб, йўқотиб юборган, балки сотиб юборгандир.

Давлат мулкини йўқотиб юборган ташкилот рахбарига кимдир чора кўрадими, буларни ҳисоб-китоби йўқми. Мени газ ҳисоблагич олишга имкониятим йўқ. Хонадонимдан олиб кетилган газ ҳисоблагични жойига ўрнатиб кетишларини масъул ташкилотлардан талаб қиламан ҳамда газ ҳисоблагични йўқотиб юборган ёки сотиб юборганларга қатъий қонуний чора кўришларини сўрайман.

👉 @Kusherbayevga_murojaat

group-telegram.com/Kusherbayevga_murojaat/3701
Create:
Last Update:

BY Кушербаевга мурожаат

Share with your friend now:
group-telegram.com/Kusherbayevga_murojaat/3701

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Update March 8, 2022: EFF has clarified that Channels and Groups are not fully encrypted, end-to-end, updated our post to link to Telegram’s FAQ for Cloud and Secret chats, updated to clarify that auto-delete is available for group and channel admins, and added some additional links. Crude oil prices edged higher after tumbling on Thursday, when U.S. West Texas intermediate slid back below $110 per barrel after topping as much as $130 a barrel in recent sessions. Still, gas prices at the pump rose to fresh highs. It is unclear who runs the account, although Russia's official Ministry of Foreign Affairs Twitter account promoted the Telegram channel on Saturday and claimed it was operated by "a group of experts & journalists." Telegram was co-founded by Pavel and Nikolai Durov, the brothers who had previously created VKontakte. VK is Russia’s equivalent of Facebook, a social network used for public and private messaging, audio and video sharing as well as online gaming. In January, SimpleWeb reported that VK was Russia’s fourth most-visited website, after Yandex, YouTube and Google’s Russian-language homepage. In 2016, Forbes’ Michael Solomon described Pavel Durov (pictured, below) as the “Mark Zuckerberg of Russia.” The War on Fakes channel has repeatedly attempted to push conspiracies that footage from Ukraine is somehow being falsified. One post on the channel from February 24 claimed without evidence that a widely viewed photo of a Ukrainian woman injured in an airstrike in the city of Chuhuiv was doctored and that the woman was seen in a different photo days later without injuries. The post, which has over 600,000 views, also baselessly claimed that the woman's blood was actually makeup or grape juice.
from us

Telegram Кушербаевга мурожаат
FROM American