"Опен бюджет"даги трансформатор ва симёғочлар ўрнатиш чўзилиб кетди➖Янгийўл шаҳри
Ассалому алайкум!
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳридаги Янгиҳаёт маҳалласида жорий йилги "Опен бюджет" дастури асосида трансформатор, симёғочлар ўрнатиш ишлари муддатидан ўтиб чўзилиб кетди.
Боз устига трансформаторлар оралиқ масофага амал қилинмасдан хонадонлар ёнига ўрнатилган. Бу меъёрий ҳужжатлар, техника ва хавфсизлик талабларига қанчалик жавоб беради.?
👉 @Kusherbayevga_murojaat

UzautoMotors ишчиларидан мурожаат: биз хато қилсак танобини бир йил тотамизми?
Ассалому алайкум!
Биз Асакадаги машина заводи UzAutoдан сизларга ёзяпмиз.
Биз автомобиль заводида ишлаб чиқариш цехида ишлаб келаяпмиз.
Бизни кадрдан Фаррух ака деган бўлим бошлиғи биз аёлларни олдига чақириб, ошхонага ўтиб ишлайсизлар, ҳохласанглар шу бошқа йўл йўқ, деб бизга босим ўтказаяпти.
Биз олий маълумотли бўлсак ошхонага ўтиб идиш товоқ ювамизми? Нима бу завод уларни оталаридан қолганми хохлаганини қилишади?
Аёл бошимиз билан дардимизни кимга айтамиз, бизни ким эшитади?
Кадрга Зикриё деган янги бошлиқ тайинлангандан буён ишчиларни ҳаловати йўқолди. Корхонада интизомий жазо олсангиз ўша жазони бир йил тўлайсиз, ҳеч қандай рағбатлантириш, KPI ва бошқа моддий ёрдам пуллари ўтмайди экан.
Имкониятимизни чеклагани, ойликларимиз кам. Бюджет ташкилотлари 4 йил ичида 55%дан юқори пенсия ойликлар ошди, бизники беш йилда 12% ошди. Ишчилар қийналишаяпти, кўпчилик ишни ташлаб бошқа давлатларга кетиб юбормоқда.
Йўлда ГАИ жарима ёзса ҳам бир марта тўлайди-ку ёки йил давомида тўлатадими?
Биз ишчилар хатолик қилсак танобини бир йил тотамиз экан.
Қачонгача сиқув босим ортида ишлаймиз? Бизни ўз жойимизда қолдириб, интизомий жазо муддатини хам бир марта, ўша ойга амал қиладиган қилиб кўриб чиқишларини сўраб қоламиз.
Бир гуруҳ ишчи ходимлар

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Men ular jarima uchun "protokol" tuzayapti deb oʻylagandim, ammo...
Murojaatchi: Buxoro shahridagi "kanechka" bekatda gul magaziniga toʻxtadim. Yo‘l bo‘yida ayol kishi bilan nima muammo boʻlgan ekan deb qiziqib videoga olishni boshladim.
Qarasam GAI xodimlari ayol kishi boshqaruvida boʻlgan avtomashina ballonini almashtirib berishayotgan ekanlar.
Men ular jarima uchun "protokol" tuzayapti deb oʻylagandim. Ammo bunaqasini hali koʻrmagandim.
Xalq xizmatiga shay turadigan xodimlarga tasanno!

Nima uchun telegramdagi "oylik.bot" ishlamayapti?
Assalomu alaykum, Rasul aka!
Sizga bir savol bilan murojaat qilmoqdaman.
Mana 3 oydirki, telegramdagi oylik.bot umuman ishlamyapti. Biz o‘qituvchilar shu bot orqali nimaga qancha ushlanganini bilib borar edik.
MMTB tuman bo‘limi hisobchilari ham tayinli javob berishgani yo‘q. Tizimdagi shu nosozlikni bartaraf etishga mas'ul shaxslar bo‘lsa kerak axir. Bu bir katta muammo emasku.
Murojaatim kichkina masaladek bo‘lishi mumkin, lekin davlat tashkilotlarida ishlaydiganlar uchun shu ham bir "diskomfort"da.
Shodiyev Farruh Raufovich, Sirdaryo viloyati, Oqoltin tumani 3-umumta'lim maktabi tarix fani o‘qituvchisi.

Qanday qilib shartnoma olmay, hisob fakturani oluvchining nomiga olish mumkin?
Murojaatchi: Yana eski holat boshlandi.
GM va UzAM aslida tayyor moshinalarni ko'cha narxida odamlarga sotishmoqda.
Sababi aslida shartnoma yo'q bo'lgan Cobaltga tanish bilish orqali avtosalondan nomizga chiqazib olsa bo'lar ekan. Masalan Drivers Village avtosalonida tayyor Cobaltlar 13000$ to'lab olib chiqib ketish mumkin.
Agar bu noto'g'ri bo'lsa, qanday qilib shartnoma olmasdan hisob fakturani oluvchining nomiga olish mumkin? Mashina ham tayyor.
Ismim sir saqlansin.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qishloqda yashab bo‘lmay qoldi➖Nurobod
Murojaatchi: Bu holatda Samarqand viloyati, Nurobod tumani, Tepaqul MFYda tosh kar'er uchun tog‘ni aholini ogohlantirmasdan portlatishayabdi.
Ahir qishloqda yashab bo‘lmay qoldi-ku. Bu holatni bironta o‘rganaytigan tashkilot bormi?
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Murojaatchi: Bu holatda Samarqand viloyati, Nurobod tumani, Tepaqul MFYda tosh kar'er uchun tog‘ni aholini ogohlantirmasdan portlatishayabdi.
Ahir qishloqda yashab bo‘lmay qoldi-ku. Bu holatni bironta o‘rganaytigan tashkilot bormi?
👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
Мурожаатчи: Тошкентда давлат рақами “01 222 DAA” бўлган Malibu қизил чироқда ўтиб кетиб, пиёдани уриб юборишига бир бахя қолди.
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Мурожаатчи: Тошкентда давлат рақами “01 222 DAA” бўлган Malibu қизил чироқда ўтиб кетиб, пиёдани уриб юборишига бир бахя қолди.
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Murojaatchi: Jizzax viloyati, Forish tumanida joylashgan Metan gaz "zapravka"sidagi holat.
👉 @Kusherbayevga_murojaat
👉 @Kusherbayevga_murojaat
Тараққиёт кўчасининг тараққий этмаган кўчалари➖Янгийўл шаҳри
Янгийўл шаҳри, Янгиҳаёт МФЙ, Тараққиёт кўчасининг асосий қатнов қисми абгор ҳолатга келтирилган. Сабаби, эса оқава сув тармоғини тортиш. Ушбу ишларга маъсул ташкилот этиб "AS INSHAAT — BUXORO MAXSUS SUV QURILISH" МЧЖ тайинланган.
Ушбу ташкилот ишларни сифатли бажариб қайта асфалт қилиб бериши ҳақида кафолат хати тақдим этган. Лекин, ҳалигача бу кафолат хатига амалий жавоб кўрсатгани йўқ. Бу масалада, кўп маротаба турли ташкилотларга мурожаатлар йўлланди.
Афсус, ўз ишига масъулиятсиз, Президентининг қонунларини писанд қилмайдиган мулозимлар эса жим. Нега ундай деяпман чунки, Президентимиз 02.08.2022 йил ПҚ-341 сонли қарорларида, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини белгилаб берганликлари қонунчилик порталида яққол кўзга ташланади.
Ҳалқнинг эса ёғингарчилик кунларида қийналишига нега маъсуллар жим?!
Ҳ.Д.П
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Янгиҳаёт МФЙ.

Кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтлар кесиб ташланди➖Жарқўрғон
Мурожаатчи: 2024 йил 25 ноябрь куни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани "Октепа"худудида "Занг" канали ҳамда автомагистрал муҳофаза зонасидаги кўп йиллик 100 тубдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар кесилиб, техника ёрдамида томири кўпориб ташланди.
Бизга кейин маълум бўлишича ушбу ҳолатга Жарқўрғон тумани хокимининг чикарган қарори сабаб булган!
Маъсуллардан расмий изоҳ сўраб, амалий ҳаракат кутиб қоламиз?

"Ақлли" газ ҳисоблагич сотиб олиш аҳоли ҳисобиданми?➖Каттақўрғон
Мени кўп қаватли уйим бор, уй газлаштирилган. Лекин ушбу уйимга тахминан 1 йиллардан бери "ақлли" газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиб беришмаяпти.
Бу бўйича бир неча ой олдин Самарқанд газ таъминотига электрон мурожаат қилганман. На хабар бор ва на хат.
Менимча, мурожаат "ёпиб" юборилган. Мана 2-3 кундан бери яна шаҳар газ таъминотига боряпман, бугун ҳам бошлиқни олдига кирдим. Масъулларни барчаси ўзингиз сотиб оласиз, биза ўрнатиб берамиз деб айтаяпти. Бугун бошлиқ ҳам шундай деди.
Нега мени уйимга газ ҳисобланич ускунаси ўрнатилмай қолиб кетган? Нега мен ўзим тўлов қилиб олишим керак?
Шаҳар газ таъминоти масъуллари менга ёрдам бермаяпти. Уларни айтиши бўйича мен ҳисоблагич сотиб олмасам, давлаб томонидан қўйиб берилмас экан.
Юқори турувчи масъуллар ушбу ҳолатни назоратга олиб, мени муаммоимни ижобий ҳал этиб беришингизни сўрайман.
Ҳисоб рақам: 1250590
Шаҳноза Зайнидинова, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, "Гўзалкент" МФЙ Бобур кўчаси.

Attestatsiyadan norozilik davom etmoqda: Qani bu yerda adolat?
Sizning kanalingizda e'lon qilinayotgan attestatsiya masalasida uqituvchilar norozi bo'lib Sizga murojaat qilayotgan bir paytda bu xolat biz kasb-hunar maktabidagilarni boshida xam borligi xayolimga xam kelmagan edi.
Bizni kasb-hunar maktabimizdan attestatsiyaga qatnashgan bir necha yillik takribaga ega uqituvchilar xam attestatsiyadan uta olmagani menda shubha uyg'otardi.
2024 yil 20 noyabrda men xam ingliz tili fanidan attestatsiyaga qatnashdim, ammo o‘tolmadim. Chunki attestatsiya savollari toifasi yo'q uqituvchiga ham, ikkinchi, birinchi va oliy toifaga davogar uqituvchilarga ham bir xil edi.
Qolaversa 40 ta savolni 33 foizi oddiy, 33 foizi o'rta va qolgan qismi murakkab tuzilishi kerakku. Bu savollarni darajasini, toifaga asosan berilishini hech kim nazorat qilmayapti.
Bu o'lganni ustiga tepgan degan gapga juddda mos kelayapti. Oliy ta'lim vazirligidagilar "bizni vazirlikka qaraysilar, shuning uchun oliyni savollarini bajara olishlaring kerak" deyishadi. Knstitutdagi tilshunos professor ham, kasb-hunar maktabidagi biz ham bir xil shu savollarni bajarishimiz kerak ekan. Qani bu yerda adolat?
Hurmatli Rasul aka! Sizni ko'p masalalarda adolatni qaror topishiga qo'shgan hissalaringiz beqiyos. Bizni yuqoridagi muammomizda ham adolatni qaror topishiga yordam berishingizni iltimos qilib so'rab qolardim.
Hurmat bilan,
Mo‘minov Jasurbek Toshtemirovich

Ватанпарварликда бизга ўрнак бўлиши керак бўлганларда айнан шу туйғулар йўқ!
Бу постни ёзишдан аввал бироз ўйладим. Унга ҳеч қандай расм ёки видео илова қилмоқчи эмасман, чунки аҳволимиз барчага маълум.
Мен одатда автомашина бошқараётганда эҳтиёткорликка амал қиламан. Шунга қарамай, охирги бир ойда 2 марта ДАН (ГАИ) ходимлари томонидан жаримага тортилдим. Ҳар икки ҳолатда ҳам ўз айбимни тан олдим ва узр сўрадим. Лекин улар томонидан ҳеч қандай эътибор ёки тушуниш бўлмади.
Юрагимдан айтмоқчи бўлган гапларим бор. Болалигимиздан ватанпарварлик ва одобли фуқаролик туйғулари ўргатилди. Аммо охирги йилларда бу туйғулар кўпчиликда сўнаётганини сезяпман.
"ГАИ" ходимлари ҳам мени жаримага туширган йўллардаги муаммоларни яхши билади. У йўллардаги чуқурлар, кўринмайдиган йўл чизиқлари, ғадир-будир йўллар ва электронлаштирилмаган светофорларни ўз кўзлари билан кўриб туришади.
Масалан, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борувчи йўл катта автойўл ҳисобланади, лекин унинг ҳолати жуда ёмон. Қиш яқинлашяпти. Ёғингарчилик бошланса, бу йўлларда ҳаракатланиш янада қийинлашади.
Шунингдек, ҳурматли дан ГАИ ходимлари фақат қоидабузарларни жаримага тортишни мақсад қилганлар. Йўлларнинг ҳолати ва сифатини яхшилаш эса уларни қизиқтирмайди. Биргина мисол, Жумабозор чорраҳасида Илёс исмли ГАИ ходими йўл бу хусусий фирманики, мени қизиқтирмайди, дея мени жаримага ёзди.
Қизиқ: машинамни чорраҳага қўйсам авариявий ҳолат содир бўларканда, лекин йўлдаги чуқурлар, нотекисликлар авариявий ҳолат келтириб чиқармас экан? Мана сизга “тупизм”.
Шахсан менга энг алам қиладигани шу: давлат ходимлари, яъни бизнинг ватанпарварлик ҳисларимизни қўллаб-қувватлаб, бизга ўрнак бўлиши керак бўлган шахсларда айнан шу туйғулар йўқ. Бу ҳол қалбимни қаттиқ оғритади.
Ҳурмат билан, адолат истаб бир
ФУҚАРО

Отам дарахтларни суғоргани учун қамоқда ушланмоқда➖Юқори Чирчиқ
Ассалому алайкум!
Мен Юкори Чирчиқ тумани прокуратура биноси олдидан сизга мурожаат қилаяпман.
Мени отам МЕХМОНАЛИ РИЗКИБОЕВ октябрь ойида даладан кайтаётганда, кўчадаги бир нечта сувсизликдан қуриётган дарахтларни кўриб, машинасида олиб юрадиган сув насосида ариқ сувидан олиб суғорадилар.
Суғоришда насосни столбадан тушган РОЗЕТКАга улаганлар.
Ўша вақтда уларнинг ёнига номаълум шахслар келишиб, ўзларини прокуратура ходимлари деб таништириб, отамнинг паспорт нусхасини олиб, суғоришни тўхтаткизмай қайтиб кетишган.
Орадан шунча вақт ўтиб, кеча яъни 28 ноябрь куни Юқоричирчиқ тумани прокуратураси отамни тушунтириш хати ёзасиз, деб чақириб, қамаб кўйишди.
Энди уларга дарахтни суғориш учун столбадан тушган РОЗЕТКА токидан фойдаланганлари учун 78 миллион сўм пул тўласанг чиқарамиз, дейишмоқда.
Бизга отам ҳақида ҳеч қандай маълумот беришмаяпти, киргизишмаяпти. Билганимиз фақат прокуратурадаги Орифхўжа исмли ходим 78 млн сўм пул топиб келишимизни айтди.
Қизиғи 1.3 киловатли, 220 вольтли мотор 2-3 соат ичида кандай қилиб шунча пуллик электр ишлатади?
Ҳайронмиз: бир томондан табиатни асраш, дарахтларни суғоришни сўрашади, суғорсанг мана бундай зўравонлик. Яхшиямки сув ариқдаги экан, ичимлик суви бўлганда отам отилиб кетармиди.
Шуям адолатданми, прокуратура нега одамларга зулм ўтказишдан нарига ўтмайди? Бизга ёрдам беринг!
Ризкибоев Анвар Мехмонали ўғли.

Газ ҳисоблагичимизни йўқотишиб, энди ўзимизга олдиришмоқчи➖Термиз
Мен Юрий Буряков Евгеневич, Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласи “Баркамол авлод” кўчасидаги 5-уй, 17 а –хонадонида яшайман.
Шаҳарда қурилишлар авж олгач, бизнинг уйимиз ҳам сносга тушди. 2021 йил июнь ойидан 50 метр2 жойга эга хонадонимизни чала бузиб, ўрнига кўп қаватли уй қуриб, 2 - қаватидан 2 хонали уй берилишини ваъда бериб, бизни чиқариб юборишди.
Уй қуриши керак бўлган “Logistik Trans Service” МЧЖ раҳбари Эргашев Элдор Бахтиёр ўғли 2023 йил суд қарори билан 9 йил 6 ой муддатда озодликдан маҳрум этилди.
Судга ҳам мурожаат қилинганда зарар пуллари қарздорнинг жазони ижро этиш муассасасида ишлаган ойлик иш хақида ундириб борилиши маълум қилинди. Бу дегани бизга ҳеч ким ёрдам бермайди, биз уй-жойсиз, бошпанасиз қолдик.
Кўп қаватли уй қурилмай бизлар сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз. 2021 йилдан буён биз кекса онам, оилам билан биргаликда ижарада яшаб келаяпмиз.
Ҳар ой ижара пули 1,5 млн сўм. 1 йилча бўлиб қолди ижара пулини ҳам бермай қўйди. Ойлик иш хақи кам. Ижарани қарз хавола қилиб, бир иложини қилиб турибман.
Охирги вақтларда ижара пулини тўлолмай қолдим. Шу сабабли чала бузилган, абгор ҳолатга келиб қолган уйимизга кўчиб ўтишга мажбур бўлмоқдаман. Уйимни таъмирлашга ҳам камида 25 млн сўм маблағ керак бўлмоқда. Банклардан кредит олмоқчи бўлсам ойлик иш ҳаққим камлиги ва бошқа сабабларга кўра кредит ололмадим.
Шунча мурожаат қилишимизга қарамай ҳокимият умуман бизлар билан қизиқмайди, ёрдам бермайди. Қорни оч билан қорни тўқни нима иши бор.
Шу сабабли қарз-ҳавола қилиб банкдан кредит олиб уйимизни ҳамин қадар бўлса ҳам таъмирлатдим. Газ ҳисоблагич ҳалигача қўйилмаганлиги сабабли уйга кўчиб ўтаолмаяпман.
2021 йилда "Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ ҳисоблагичимиз олиб кетилди. Газ ҳисоблагични қайта ўрнатиб бериш бўйича 3 ойдан бери бир неча бор мурожаат қилилишимга қарамай ижобий ҳал этилмай келмоқда.
"Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими ходимлари газ ҳисоблагич йўқолганлигини билдириб, ўз ҳисобимдан газ ҳисоблагич олишимни айтиб, аризани ёпиб юбормоқда. Газ ҳисоблагични "Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлимининг масъул ходимлари олиб, кетиб, йўқотиб юборган, балки сотиб юборгандир.
Давлат мулкини йўқотиб юборган ташкилот рахбарига кимдир чора кўрадими, буларни ҳисоб-китоби йўқми. Мени газ ҳисоблагич олишга имкониятим йўқ. Хонадонимдан олиб кетилган газ ҳисоблагични жойига ўрнатиб кетишларини масъул ташкилотлардан талаб қиламан ҳамда газ ҳисоблагични йўқотиб юборган ёки сотиб юборганларга қатъий қонуний чора кўришларини сўрайман.

Йиғлагим келади...
Мурожаатчи: Тошкент шаҳрида пулли парковкалар нархлари эълон қилинди.
Дардингни кимга айтишни билмайсан. Масалан мен давлат театрида ишлайман. Ойлик маошим 2.300.000 сўм.
Парковкалар ҳақидаги шов-шувлар чиққандан кейин ўзим ҳисоблаб кўрдим. Бир кунда 8 соат иш вақти+тушлик вақти билан 9 соат.
Пулли парковканинг нархи соатига 12.000 сўм, шунда 9 соатга 108.000 сўм.
Мен бир ойда 26 кун ишлайман, шунда 280.8000 сўм.
Мени бир ойда давлат ишидан олаётган маошим шахсий машинамни парковка қилишга ҳам етмайди.
Инсон қадри улуғланган юртда яшаймиз, қойил! Respect!

Bir necha oydan beri qilayotgan murojaatlarimiz e'tiborsiz qolmoqda➖Quyi Chirchiq
Murojaatchi: Quyi Chirchiq tumani Do'stobod shahardan Mehnatobod hududiga qadar yo'l ayanchli ahvolda ekanligi hech kimga sir emas.
Mana olti oy davomida bir necha bor xalq nomidan murojaat bilan chiqdik, baraka topsin tuman IIB rahbari Dilshod akaning tashabbuslari bilan yo'lning ancha qismi asfalt bo'ldi, yo'l belgilari o'rnatildi.
Faqat shu Mehnatobod hududi hamon yo'llar chuqurga boy bo'lib qolmoqda, ertalab tuman tushmoqda, tumanda avtomobil boshqarish qiyin, yo'llardagi chuqurlar esa buni ikki barobarga qiyinlashtirmoqda.
Yuqoridagilarni inobatga olgan holda soha bo'yicha ma'sullardan amaliy yordam berishini so'rab qolamiz.