Telegram Group Search
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўлини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с автомобильным тоннелем, построенным на улице Новый Узбекистан в столице.

#Mirziyoyev #tanishuv #tunnel #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасидаги янги туннел ва кўприкни кўздан кечирди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации в Узбекистане и ознакомился с ходом заключительных работ по отделке и оснащению.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни, хориждаги ватандошларимизни Истиқлол байрами билан табриклади.

Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.

Айнан ана шу улуғвор ғоя асосида биз уч минг йиллик бой тарих ва маданиятимизни қайтадан идрок этдик.

Юртимиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.

Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади
”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев:

Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу тамойилга асосланган Янги Ўзбекистон ғояси амалда қудратли ҳаракатга айланди.

Дунёдаги мураккаб вазиятга
қарамасдан, иқтисодиётимиз 6 фоиздан юқори суръатларда барқарор ўсаётгани халқимиз ўзи танлаган йўлдан дадил бораётганини кўрсатмоқда.

Юртимиз аҳолиси йилига ўртача 700-800 мингга кўпаймоқда. Меҳнат бозорига ҳар йили 500-600 минг ёш кириб келмоқда.

Бунча одамни ўқитиш, касб-ҳунарли қилиш, уларга иш топиш ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.
Бунинг учун, мунтазам ишлайдиган тизим, кафолатли инвестиция ва инфратузилма керак.

Шуни олдиндан чуқур ўйлаб, биз бу йўналишда аниқ дастурларни қабул қилдик
”.


Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, олдинга бошловчи катта кучга айланганини таъкидлади.

Кейинги саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ошиб, ўтган йили 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди. Йил якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 130 миллиард доллар бўлади.

Олтин-валюта захираларимиз тарихимизда илк бор 48 миллиард доллардан ошди. Ўтган саккиз йилда юртимизга қарийб 130 миллиард доллар хорижий инвестициялар кириб келди.

Буларнинг барчаси ислоҳотлар самараси, тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати, нуфузли молия институтлари ва хорижий компанияларнинг юксак ишончи туфайлидир.

Facebook|Instagram|X
Халқимизнинг кўз ўнгида минглаб замонавий корхоналар, ижтимоий-иқтисодий инфратузилма объектлари қад ростламоқда.

Эътибор беринг, бу йил жами 35 миллиард доллар инвестиция эвазига 9 мингга яқин янги корхона, хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилади.

Энг улуғ байрамимиз арафасида 4 миллиард долларлик 79 та йирик объект ишга туширилди.

Ўтган даврда биргина кичик ва ўрта тадбиркорлар сони 2 карра кўпайди. Бугун ушбу тармоқда 10 миллиондан ортиқ аҳолимиз меҳнат қилиб, даромад топмоқда.

Биз йил бошида 5,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марра олган эдик. Саккиз ойдаёқ 5 миллионлик режани уддаладик.


Энг муҳими, ислоҳотларимизга ишониб, шу йилнинг ўзида четда ишлаётган 700 минг фуқаромиз юртимизга, ўз оиласи бағрига қайтди
”,

– деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон дунёга кенг очилганидан сўнг хорижий сайёҳлар сони ўтган йили 10 миллион кишидан, туризм хизматлари экспорти эса 3 миллиард доллардан ошди.

Тарихимиз, миллий ўзлигимизни тиклаш мақсадида бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи каби улкан ва ноёб мажмуаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда.

Ишончим комил, халқимизнинг маънавий салоҳиятига ҳар томонлама муносиб бўлган бундай бетакрор обидалар аҳолимиз ва жаҳон жамоатчилиги учун янги ва жозибадор масканларга айланади.

Бу мажмуалар тадбиркорларимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилишда қўшимча имкониятлар эшигини очади.

Яна бир мақсадимиз – ҳалол ишлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни кўпайтиришдан иборат.

Шу сабабли “Ҳалол меҳнат – хотиржам ҳаёт ва фаровон жамият гарови” деган шиор асосида “яширин” иқтисодиётни жиловлаш бўйича муҳим чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз
”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Иқтисодиётимиз ривожланиши, аҳолимиз кўпайиши билан хавфсиз ва барқарор энергия ресурсларига талаб ортмоқда.

Ўтган саккиз йилда истеъмолчилар сони 25 фоизга, яъни қўшимча 1 миллион 600 мингтага, истеъмол ҳажми эса 54 фоизга ёки қўшимча 25 миллиард киловатт-соатга ошди.

Шунинг учун “яшил” энергия улушини ошириш бўйича мисли кўрилмаган қадамлар қўйилгани таъкидланди.

Натижада электр ишлаб чиқариш қувватлари 2016 йилдаги 59 миллиард киловатт-соатдан 85 миллиард киловатт-соатга етди, келаси йилда бу 97 миллиард киловатт-соатдан зиёдни ташкил этади.

Шу йилнинг ўзида 6,5 миллиард киловатт-соат “яшил” энергия ишлаб чиқарилди. Энг муҳими, жами генерация қувватларида “яшил” энергия улуши 30 фоизга етди.

2030 йилгача яна 35 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобидан “яшил” энергия улуши 54 фоизга олиб чиқилиши қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Табиатга меҳрли муносабат орқали келажак авлодларга унумдор ер, зилол сув, мусаффо ҳавога эга бўлган гўзал Ватанни мерос қилиб қолдиришни муқаддас бурчимиз, деб биламиз.

Шу мақсадда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни янада кенгайтирамиз
”,

– деди Президент.

Кейинги саккиз йилда юртимизда 31 миллион квадрат метрдан ортиқ ёки қарийб 12 мингта кўп қаватли уй-жой барпо этилгани тарихий қадам бўлди.

Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда яна 130 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилади.

2030 йилгача бутун дунёда қўлланаётган “яшил шаҳар” стандартлари асосида барча шаҳарларимизда яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.

Натижада мамлакатимиз барқарор энергия билан таъминланади, экологияга, одамларимиз саломатлигига зарарли таъсирлар кескин камаяди.

Шу билан бирга, мастер режалар асосида ҳар бир қишлоқ ва маҳаллага шаҳардаги қулайликларни олиб кирамиз. Кичик шаҳарларни замонавий инфратузилма асосида ривожлантириб, уларни янги босқичга кўтарамиз”,

– деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|X
2025/09/03 16:14:44
Back to Top
HTML Embed Code: