Telegram Group Search
Енгил атлетика спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида божхона органлари томонидан енгил атлетика федерацияси вакиллари билан ҳамкорликдаги ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, Сурхондарё  вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг вилоят бўлими вакиллари билан учрашув ўтказди. Тадбирда, соҳадаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва спортнинг ушбу йўналишини ривожлантиришга қаратилган режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, бошқарма раҳбарияти ушбу спорт турининг мавжуд моддий-техник ҳолатини ўрганиш учун енгил атлетика спорт тўгараклари жойлашган бино ва ҳудудларда ҳам боришди.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоятдаги спорт-таълим муассасалари енгил атлетика билан шуғулланувчилар 785 нафар бўлиб, улардан 33 нафари Миллий терма жамоага киритилган спортчилар.

Таъкидлаш жоизки, енгил атлетиканинг 6 та тури бўйича 6 нафар Сурхондарёлик номзод спортчи-ёшлар "Лос-Анжелес 2028" Ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаб олинган.
#Yengil_atletika

Ҳудудларда енгил атлетика спорт турларини ривожлантиришдаги муаммолар ва истиқболдаги режалар жойларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 6 нафар ёш спортчилар "Лос-Анжелес 2028" ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаб олинган.

Сирдарёда енгил атлетика фаолияти, шуғулланувчилар сони, бу борада спорт мактабларида йўлга қўйилган тўгараклар аҳволи кўздан кечирилди.

Навоий вилоятида енгил атлетика спорт турларини оммалаштириш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Жиззахда божхоначилар енгил атлетика спорт турлари бўйича Республика ва Осиё чемпионати ғолиблари билан учрашишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари спорт мактабларида бўлиб, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўриб чиқилди.
Тадбиркорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди

“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида тадбиркорлар ва божхона брокерлик ташкилотлар вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрьдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони ҳамда товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назорати шакллари Божхона кодекси талаблари асосида ўтказилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Бизнес омбудсман вакили ва Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси ходимлари иштирок этишиб, мавзу юзасидан сўзга чиқдилар.

Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ҳамда божхона брокери фаолиятларини юритишдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бугунги кунда, “Экспорт уч қадамда” тизими тадбиркорлик субъектларига экспортда енгиллик бериш билан бир қаторда, уларнинг вақти ва маблағлари тежалмоқда.

Мисол учун, вилоят корхоналари томонидан 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида 54.2 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37.3. млн АҚШ долларига ёки 221 фоизга ошган. Товарлар экспорт географияси кенгайиб 40 та давлатга етган.
▶️"Айритом" чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга кетаётган фуқаролар билан "Товар моддий бойликларини, хусусан валюта қимматликлари, заргарлик буюмлари, психотроп моддалар ва диний мазмундаги материалларни божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартиби" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, "Гулбаҳор" чегара божхона пости ходимлари фуқаролар билан "Контрабандага оид ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари" ҳамда "Коррупция жамият кушандаси"мавзуларида профилактик учрашув ўтказишди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube
2025/02/21 08:27:50
Back to Top
HTML Embed Code: