Telegram Group Search
Иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилади. Бунинг учун халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган фарзандларимизни тантанали кутиб олиб, уларни ҳам қаҳрамонлар сифатида эъзозлаб, халқимизга танитиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Бу йил 14 та мактабда педагог касбига қизиққан 10-11-синф ўқувчилари учун алоҳида синфлар ташкил этилди.

Келгуси ўқув йилидан яна 60 та мактабда, жумладан, 10 та ихтисослашган мактабда бу тажриба жорий қилинади.

Келажакда ушбу синфларни тамомлаган ўқувчилар шу йўналишдаги олийгоҳларга кирса, уларга 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши учун имконият яратилади. Алоҳида қобилиятга эга талабаларга дарс ўтгани учун ойлик ҳам тўланади.

Президентимиз педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендияни ташкил этишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
Сифатли таълимнинг ажралмас қисми бўлган тарбия ва одоб-ахлоқ жараёнлари замонавий ёндашув асосида йўлга қўйилади.

Шу мақсадда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти янгидан ташкил этилди.

Ушбу институтнинг тарбия соҳасидаги миллий анъаналарни ўрганиш, тиклаш ва замонавий маънавий-ахлоқий тарбия тизимини жорий қилиш йўналишидаги фаолиятини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ёшларимизда ғоявий иммунитетни шакллантиришда катталар ҳам ижтимоий тармоқларда фаол бўлиши, болаларимизга ижобий таъсир кўрсатишлари кераклиги таъкидланди.

Мутасаддиларга ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун тарбияга оид рақамли контент яратиш топширилди.

Ушбу контент “Миллий тарбия” электрон платформасига ва етакчи ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб, доимо янгилаб борилади.

Facebook|Instagram|X
Ёшларни миллий руҳда тарбиялашда маданият ва санъат беқиёс аҳамиятга эга.

Маданият ва санъат билан ошно бўлган ўқувчилар эзгуликнинг кучини чуқур ҳис этади, уларда ўзига ишонч пайдо бўлади.

Шу муносабат билан мусиқа ўқитувчиларининг касбий маҳорати ва кўникмасини ошириш, маданият ва санъат тизимидаги олийгоҳларда умумтаълим мактаблари учун мусиқа ўқитувчиларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

“Турон” театрининг ижобий тажрибаси асосида мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоаларини ташкил қилиш муҳимлиги айтилди.

Бу жамоаларга мусиқа ўқитувчилари раҳбарлик қилади. Мусиқа мактаблари эса жойларда таянч мактаби сифатида иш олиб боради.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари ўқувчиларнинг китобхонлик маданияти доимо эътибор марказида бўлишини таъкидлади.

Ўқувчиларда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларга китобхонлик маданиятини сингдириш учун алоҳида танлов ўтказиб, ғолиб бўлган ёшларга автомобиль совға қилиш йўлга қўйилган.

Мутасаддиларга бу ишларни янада оммалаштириш ва керак бўлса, энг олис қишлоқдаги мактабларга ҳам етказиш топширилди.

Бунинг учун мактаблардаги маънавият хонаси ва кутубхонаси зарур техника ва оптик толали Интернет тармоғи билан таъминланади, барча мактабларнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон порталидан фойдаланиши ташкил этилади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда спортчи мураббийларимиз ва ҳарбийларимиз ҳам фаол бўлишлари зарурлиги таъкидланди.

Бугун замоннинг ўзи ҳар биримиздан она юрт ҳимоячиси, ватанпарвар бўлишни талаб этмоқда.

Бунда айниқса мард ва жасур сержант ва офицерлар, ҳарбий чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчилари ўрнак бўлишлари керак.

Ҳозир мактабларда қарийб 10 минг нафар ана шундай ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Афсуски, уларнинг аксариятида ҳарбий соҳадаги замонавий билим ва кўникмалар, улар учун иш шароити талаб даражасида эмаслиги қайд этилди.

Энди мана шу ўқитувчилар Мудофаа вазири томонидан захирадаги ҳарбий хизматчилар таркиби орасидан тайинланиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тарбия борасида миллий спортимиз фидойилари, хусусан, жисмоний тарбия ўқитувчиларига кўп нарса боғлиқлиги таъкидланди.

Афсуски, мактаблардаги 33 минг нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий ва жисмоний маҳорати етарли эмас.

Мутасаддиларга бу ўқитувчилар таркибини фаол ва чемпион спортчилар орасидан танлов асосида тўлдириш, уларнинг касбий маҳорати ва малакасини Жисмоний тарбия институтида ошириб боришни йўлга қўйиш топширилди.

Мактабларда ёшларни ақлий ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган шахматни оммалаштириш учун алоҳида қарор лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди. Ёшларимиз ўртасида бу спорт тури янада ривожлантирилади.

Шундагина спорт бўйича яхлит тизим пайдо бўлиб, мактабларда жисмоний тарбия дарсларининг сифати ошади, маҳалларда оммавий спорт ривожланади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди.

Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан.

Соответствующим указом Президента Республики Узбекистан в связи с переходом на другую работу Алламжонов Комил Исмоилович освобожден от должности руководителя Департамента информационной политики Администрации Президента.

Комил Алламжонов достиг значительных результатов в реализации поставленных Президентом Ш.М. Мирзиёевым приоритетных задач по развитию свободы слова, обеспечению открытости деятельности государственных органов и совершенствованию системы народного образования в нашей стране.

Наряду со многими коллегами, тесно работавшими с Комилом Исмоиловичем, высоко оцениваю его профессиональное мастерство и желаю ему больших успехов и достижений в дальнейшей деятельности.

Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Минтақада биринчи марта ОИИБ Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Президент Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашувлар ўтказди, ХХР ва БАА делегацияларини қабул қилди

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Регионда биринши рет АИИБ Басқарыўшылар кеңесиниң мәжилиси Самарқандта болып өтти. Президент Қытай, Ҳиндистан қаржы министрлери менен ушырасыўлар өткерди, ҚХР ҳәм БАА делегацияларын қабыллады.

Обзор важнейших событий за неделю: Впервые в регионе заседание Совета управляющих АБИИ прошло в Самарканде. Президент провел встречи с министрами финансов КНР, Индии и Катара, принял делегации Китая и ОАЭ

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президентнинг Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташрифи, устозларни мукофотлаши ва ўқитувчилар билан қилган мулоқоти тафсилотлари;
- Тошкентда бўлиб ўтган креатив иқтисодиёт бўйича умумжаҳон анжуманининг аҳамияти ва натижалари ҳақида;
- Бугунги шиддатли замон биздан нималарни талаб қилмоқда?


Кўрсатувни бугун, 5 октябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 6 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида МДҲ бош котибининг ўринбосари, Ўзбекистон дипломати Илҳом Тўйчиевич Неъматовни Россия Федерациясининг "Дружба" ("Дўстлик") ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Илҳом Неъматовнинг МДҲни ривожлантиришдаги хизматларини, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатидаги фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини қайд этиб, мукофотни топширди.

В рамках заседания Совета глав государств Содружества Независимых Государств, прошедшего с участием Президента Шавката Мирзиёева, состоялась церемония награждения заместителя генерального секретаря СНГ, узбекистанского дипломата Ильхома Туйчиевича Неъматова орденом Дружбы Российской Федерации.

Высокую награду вручил Президент Российской Федерации Владимир Путин, отметив заслуги Ильхома Неъматова в развитии СНГ, большой вклад в укрепление узбекско-российских отношений во время деятельности в качестве посла Узбекистана в России.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимчателелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президентимизнинг МДҲ давлат раҳбарлари саммитидаги иштироки тафсилотлари;
- Ўзбекистон етакчиси Маҳтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги тадбирларида иштирок этди;
- Президентнинг ички сиёсатга доир муҳим масалалар юзасидан ўтказган муҳокамалари;
- Мамлакатнинг автомобиль йўллари: кеча ва бугун.


Кўрсатувни бугун, 12 октябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
2024/10/13 04:44:26
Back to Top
HTML Embed Code: