Telegram Group Search
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1-январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 543 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20-январ ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган.

Шундан:

АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши
ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда 23-24-январ кунлари ҳаво ҳарорати -13 даражагача совиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кечалари -13 даражагача, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида -7 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

22-23-январ кунлари Республиканинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши) кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига бориб, аста-секин яна кўтарила бошлайди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Инспекторларнинг машинасига қасддан шикаст етказган ҳуқуқбузарларга ҳукм ўқилди

Бухоро вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида 3 нафар фуқаро УАЗ автомашинасида саксовул ўсимликларини олиб кетаётгани маълум бўлди. Инспекторлар ҳуқуқбузарларни тўхтатишга ҳаракат қилишганида қаршилиб кўрсатиб, инспекторлар бошқарувидаги хизмат автомашинасига қасддан шикаст етказишган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетишган.

Суд ҳукмига кўра, 3 нафар фуқарога 41,6 миллион сўм зарар ва жарима қўлланилди. Шунингдек, хизмат машинасига 6 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди ва тўлиқ ундирилди.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг “Раҳбар аёллар мактаби” навбатдаги мавсуми очилиш маросимидан нутқи эълон қилинди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасига Президент Фармонига кўра асос солинган “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури тўртинчи мавсуми очилиш маросимидаги иштирокидан видеони жойлади.

Саида Мирзиёева ўз нутқи давомида давлат раҳбарининг “Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлади”, деган фикридан иқтибос келтириб, бу галги мавсумда одатдагидан 2 баравар кўп, яъни 100 нафар тингловчи таҳсил олишини маълум қилди.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди.

22 февраль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтади. Бунга қадар ЎФА президенти вазифалари вице-президент зиммасига юклатилади. Ҳозирда бу лавозимда Равшан Эрматов фаолият юритади.


👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

👉 @r_kusherbayev
❗️Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда.

Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Бу ҳақида ЎФА маълум қилди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецга терма жамоамиз бошқарувидаги меҳнатларини учун миннатдорчилик билдиради. Саломатлигини тиклаб, мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилайди", дейилади хабарда.


👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқори мансабдорлар қабулига киришни қонун даражасида чеклашмоқчими?

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.

Унга кўра, фуқарога республика даражасидаги раҳбарлар қабулига киришдан аввал масаласи бўйича туман, вилоят, республика ташкилотларидаги масъуллар қабулида бўлиб, тегишли хулосаларни олган бўлиши талабини қўйиш масалалари назарда тутилади.

Бундан табиий савол туғилмоқда: юқори амалдорлар халқ учун ишлайдими ёки ўзларининг қулайлиги учунми? Халқнинг юқори амалдорлар қабулига кириш учун доимо имконият бўлиши керак эмасми?

Аслида одамлар қуйи тизимдаги бюрократик тўсиқлар ва сарсонгарчиликдан безгани учун юқори мансабдорларга мурожаат билан келишади. Агар бу эшиклар ҳам ёпилса одамлар билмадим қаерга боришади?

❗️Умид қиламизки, амалдорлар ва халқни иккига ажратиб қўядиган, "антихалқ" ушбу таклиф қабул қилинмайди.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди Миллий гвардия ходимлари ҳам фуқароларга ўзини таништиришга мажбур бўлади

Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, «Миллий гвардия тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимча қўшилмоқда.

Шунингдек, барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда тўланган контракт тўловини 12 фоизини айни вақтда қайтариб олиш мумкин

Талабалар тўлаган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу видеода ҳаттоки, уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. Ҳозирда фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

👉 @r_kusherbayev
2025/01/23 01:16:47
Back to Top
HTML Embed Code: