САРИОСИЁДА МАКТАБ ЁПИЛДИ – 200 ХОДИМ ҲАҚИНИ КИМ ЕБ КЕТДИ?
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 66-сонли мактаб интернат Вазирлар маҳкамасининг қарори билан ёпилди. Ишсиз қолган 200 нафар мактаб ўқитувчилари ва ходимларига 2 ойлик компенсация ва ишсизлик нафақаси тўлаб берилмаяпти.
Элтузга маълум бўлишича, жамоа бу муаммо ҳақида туман ва вилоят молия бўлимига мурожаат қилган. Бироқ бўлим мактабга компенсация ванафақа учун пул ажратилган, бошқа ажратилмаслигини таъкидламоқда.
Мактаб компенсация тўловларини кечиктириб жамоадан фақат айримларга тўлаган. Йил охирлаб қолди – ёпилган мактаб жамоаси ҳамон ҳақини ололмаяпти. Директор Ғофуржон Фаттоев масалага ойдинлик киритмади.
Вазирлар маҳкамаси ёпилган интернат мактаб ўрнига оддий ўрта мактаб очилиши ҳақида маълумот берган.
Бироқ мактаб қачон очилиши номаълум. Ўқитувчилар қонунан белгиланган ишсизлик нафақаси ва компенсация пулини талаб қилишмоқда.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли ва одил Элтуз жамоаси.
Менинг мурожаатим Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари Ўткир Илҳамовичнинг айрим ҳаракатлари ҳақида. У киши, таълим тизимидаги барча туман ва шаҳар раҳбарларини йиғиб, суғурта ишларини фақат "Ўзбекинвест" суғурта компаниясига ўтказиш ҳақида кўрсатма берган. Ушбу кўрсатмалар ҳеч қандай қонунчиликка таянмаган ҳолда амалга оширилаётган кўринади.
Суғурта масаласи бюджет маблағлари билан боғлиқ бўлгани сабабли, ҳар бир ташкилот ўз эҳтиёжига кўра, рақобат шароитларида энг самарали ва мақбул шартларни таклиф қиладиган компанияни танлаш ҳуқуқига эга. Лекин, юқоридаги кўрсатма бу эркин танловни чеклайди.
Элтуздан: Мақсад суғуртада монополия яратиш: Ушбу ҳаракат орқали бозорда монополия пайдо бўлмоқда, бу эса тадбиркорлик эркинлиги ва рақобат қонунларига зид.
Бюджет маблағларини бошқаришда шаффофлик масаласи: Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар кимнингдир шахсий манфаати учун йўналтирилаётган бўлиши мумкин. Бу эса қонунбузарлик ҳисобланади.
Ҳақиқий манфаатдорлик: Нима сабабдан айнан Ўзбекинвест компанияси танланган? Бу танлов қандай мезонлар асосида қабул қилинган? Ёки бу шахсий манфаатлар билан боғлиқми?
Мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

“ҚАШҚАДАРЁ ОНА ВА БОЛА МАРКАЗИ ДИРЕКТОРНИНГ ОТАСИДАН ҚОЛМАГАН!”
Қашқадарё Она ва бола маркази директори ўз ҳамтовоқлари ва қулоқлари билан янги туғруқхонани таъмирлаш баҳонасида шифокорлардан 500 000-1 000 000 гача пул йиғиб олди. Наҳотки ремонтга шунча маблағ кетса?! Суғуртага ўтгандан буён қанча пул кирими бўлди. Шу пуллар қаерга йўналтирилган?
Опен бюджетга ҳаммадан мажбурлаб овоз йиғиб олинган. Аппаратлар ҳам ҳали келгани йўқ. Бундан ташқари, реанимация бўлимига тегишли туғруқхона ҳисобида турган асбоб ускуналар С.Очилованинг югурдаги Света томонидан уйига олиб кетилиб, қизларимиз мажбурий меҳнатга чақиртирилди.
Света асбоб-ускуналарни қандай ҳолатда ювганлигига ким кафолат беради? Бу ҳолатдан СЭС раҳбари Т.Р.Бердиевнинг хабари борми? Операция пайти бемор яқинларидан совун ва сода ҳамда суюқ совун мажбурий талаб қилиб олинган.
Ушбу мурожаатни ҳам С.Очилованинг ҳамтовоқлари томонидан ими-жимида ёпти-ёпти қилинишига йўл қўймаслик керак. С.Очилова барча ишчиларга яна босим ўтказиб, овозингни очсанг, ҳеч қаерда ишлолмайдиган қилиб ташлайман, деб дўқ қилади.
Унинг ёрдамчилари Ш.Саломова, И.Жураева, Ш.Юлдошев. Г.Турсунова, Л.Тогаевалар ҳам тегишлича жавоб беришлари керак аслида.

МУҒЛАДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ОДАМ САВДОГАРИ ҚЎЛГА ТУШДИ
Интерпол томонидан "фоҳишалик мақсадида инсон савдоси" жинояти учун қизил бюллетен билан қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси Туркиянинг Муғла вилояти Мармарис туманида қўлга олинди.
Гумондор ички ишлар идорасида савол-жавоб қилингач депортация марказига топширилди.
Муғла полиция бошқармаси ходимлари Интерпол томонидан "фоҳишалик мақсадида инсон савдоси" жинояти учун қизил бюллетен билан қидирилаётган Ўзбекистонлик гумондорнинг Мармарисда эканини аниқлади.
Ўзбекистонлик аёл одам савдоси ва уюшган жиноятларга қарши курашиш шўъбаси ҳамда Разведка шўъбаси гуруҳлари ҳамкорлигида ташкил этилган операцияда қўлга олинди.

ЛОМБАРД ОДИЕР БАНКИ ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ ПУЛИНИ ЮВИШДА АЙБЛАНДИ
Швейцария прокуратураси Ломбард Одиер банкини оғир ҳолатларда пул ювишда айбламоқда, деб ёзмоқда Financial Times.
Швейцария ҳукумати маълум қилишича, банк бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишда муҳим роль ўйнаган.
2023 йил сентябрь ойида прокуратура Каримовани катта миқдорда маблағ ўғирлаш ва Швейцариядаги "Офис" деб аталувчи ташкилот орқали пул ювишда айблади.
Каримова Швейцария ҳокимияти томонидан илгари сурилган айбловларни рад этди.
Прокуратура шунингдек, Ломбард Одиернинг собиқ ходимини ҳам айбламоқда. Улар мазкур иш бўйича 2016 йилдан бери суриштирув ўтказмоқда.

ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ УНИВЕРСИТЕТ БИТИРУВЧИЛАРНИ ЧУВ ТУШИРДИМИ?
Андижондаги Варшава менежмент университети битирувчилари дипломини ололмай сарсон бўлмоқда.
Тўрт йиллик ўқиш учун 96 миллион сўм контракт пули тўлаган талабалар бугун диплом ололмай юрибди.
Битирув маросимида масъуллар дипломлар сентябрда берилишини айтган. Лекин амалда битирувчиларга фақат фахрий ёрлиқ тарқатилди.
Университет масъуллари диплом сўраб борган талабаларга «асосий кампусда коррупцион можаро чиқди» деб баҳона қилмоқда. Шу мавҳум баҳонадан бошқа изоҳ йўқ.
Варшава менежмент университети нега диплом беришни кечиктирмоқда? Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан ушбу хусусий университетни назоратга олиш сўралади.

КАРИМОВ ЗУЛМИ ВА ЖИНОЯТИНИ ОЧИҚЛАШ КЕРАК
Илдиз бўлмаса дарахт ҳам бўлмайди. Сабабсиз оқибат.
Ўзбекистоннинг бугунги забун аҳволга тушишида уни ëпиқ қўрғон каби бошқарган Ислом Каримовнинг роли бор.
Каримовнинг ўзбек халқига қилган зулм ва жиноятини очиқлаш керак.
Министр мавқеидаги бир танишим билан бу ҳақда фикрлашсам "халқ тайëр эмас" деди.
Бу халқ Сталинни онтаришга ҳам тайëр бўлмаган. Бадан баданига шахсга сиғиниш касаллиги жойлашган сурув.
Лекин ўшанда Хрушчев шахсга сиғинишга барҳам бериб, Сталин ҳайкалларини онтариб ташлаганда индамай туришди-ку!
Бу халқ ичида минг қарши бўсаям кучни тан олади.
Масалан, қайсидир раҳбар буларни ота бовоси ëтган гўрни текислаб асфальт қиворсаям индамайди.
Чунки, шунақа кодланган. Шу боис Каримов жиноятларини фош қила бошласак халқ қўлига паншаха олиб Мирзиëев Янги Ўзбекистонидаги ҳукуматни онтариб ташлайди дегани бир чўпчак холос.
Каримовни Самарқанддаги гўридан суғуриб жарликка отворилса (Худди "Покаяние" фильмидаги каби) ҳеч ким исëн қилмайди. Гарантия.
Эски дарз кетган фундамент устига янги уй тиклаб бўлмайди.
Ўтмишга танқидий баҳо бермай бугунги кунда ривожлана олмайсиз.
Германия ўз яқин тарихида икки марта ўз тарихидаги диктаторларни мусорга отиб тавбағ-тазарру қилди.
Ана шундан кейин Германия осмонга отилган ракета каби бирдан ривожланди.
Иловадаги расмда "Покаяния" фильмидан кадр. Ўғил ўз диктатор отаси ўлигини гўрдан чиғориб жарликка улоқтирмоқда.
Диктаторлар қузғуну калхатларга ем бўлсин

ТОШКЕНТ ОСИЁ ОЛИМПИЯ КЕНГАШИНИНГ ҚОРА РЎЙХАТИДАМИ?
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Тошкентдан Баҳрайнга кўчирилди.
Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги ИИИ Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди.
Тадбир 2025-йилда Баҳрайнда ўтказилади. Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган. Тошкентни мезбонликдан четлатиш сабаби нима?
Бошқа томондан Ўзбекистонда ўтмаслиги - яхши аломат.
Бу ўйинларга 289 миллион доллар сарфланиши керак.
Оч қоринга қўшиқ на ҳожат!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент янги қонунни имзолади: формалиларнинг бизнес билан шуғулланиши тақиқланади
Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилади.
Президент томонидан имзоланган Қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланди.
Жуда яхши қарор…
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилади.
Президент томонидан имзоланган Қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланди.
Жуда яхши қарор…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://www.group-telegram.com/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.

Telegram
Eltuz portali
Shikoyat va arizangiz bo‘lsa, qisqa qilib tushuntiring. Faktlar, hujjatlar, audio va videolarni yo‘llang. Shaxsingizni hech qachon oshkor etmaymiz.
Murojaat uchun: @eltuzportali_bot
Elektron manzil: [email protected]
Murojaat uchun: @eltuzportali_bot
Elektron manzil: [email protected]
ТРОЛЛАРНИ ЖУМБУШГА КЕЛТИРАДИГАН МАВЗУЛАР
Элтузга мурожаат қилиш ва муаммони ёритиш бепул, доим шундай бўлиб қолади.
Айримлар таъкидлагани каби «заказ мақола» деган тушунчанинг ўзи йўқ Элтузда. Буни миллион марта қайтарсак ҳам аламзадалар тўдасига кор қилмаслигини яхши биламиз. Қуйида тролларни жумбушга келтирадиган асосий мавзуларни санаб ўтамиз.
Куч ишлатар тизимдаги муаммоларга реакция ўлароқ троллар ёпирилади. Мазмунсиз, қарши аргументларсиз қуруқ ҳақорат ёғрилади. "Тухмат", "заказ", "мусаппо осмонимизди кўролмайсан" қабилидаги шаблон гаплар. Бу тенденция барча давлат ташкилотлари ҳақидаги танқидий постлар изоҳида кузатилади.
Таълим даргоҳлари ва ташкилотлар ҳақидаги танқидий мурожаатларда шикоятчиларни сотқинга чиқариш, уни ҳақоратлаш ва таҳдид қилиш трендга айланган. Айнан шу сабабдан Элтуз шикоятчи шахсини ҳеч қачон ошкор қилмайди. Чунки масъуллар учун шикоят сабабини йўқотишдан кўра шикоятчини топиб жазолаш қулай.
Диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи, аёллар ҳуқуқи, динни ниқоб қилган популистлар ва товламачилар ҳақидаги постларда ҳам ўта консерватив ва жоҳил оломон тўпланади. Бундай жоҳил тўда диндор шахс ҳақидаги танқидини бевосита дин танқиди деб тушунади. Диндорни диндан ажратолмайди.
Ҳар қандай "диндор" шахси даҳлсиз қолиши керак деб ўйлайди – танқид қилинган киши радикал жиноятчи бўлса ҳам, учига чиққан товламачи бўлса ҳам, диний ҳассосликдан фойдаланиб популизм қилса ҳам майли улар учун. Бундай постлардан кейин эътиқодий ва жинсий ҳақоратлар урчиши табиий ҳол бўлиб қолган.
Жамиятда жинсий нотенглик, зўравонликни тарғиб қилувчи, зўравонларни ёқловчи, ҳақорат ва эътиқодий прозелитизм мазмунидаги изоҳлар Элтуз мустақил нашрига қизиқ эмас.
Аслида изоҳларда нафрат градусининг ортиши ёритилган мавзунинг ўта долзарблигини кўрсатади.
Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги, ижтимоий ва иқтисодий барқарорлиги, тенг ҳуқуқли ва эркин, коррупциядан ҳоли жамиятни шакллантиниш масалалари Элтуз учун устувор бўлиб қолаверади. Биз очиқ, конструктив мулоқот тарафдоримиз. Шундай экан, келган жойимиздан давом этамиз, хонимлар ва жаноблар.

БУХОРОНИНГ ҚИЗИЛ АРМИЯГА ЕНГИЛИШ ТАРИХИ
31 августда Михаил Фрунзе Бухоро ҳужуми ҳақида қуйидагиларни таъкидлайди:
«Бухоро яқинидаги ҳолатлар яхши эмас. 1-армиядан кўмак келишига қарамай, шаҳар ҳали ҳам олинмади... Охирги захирамни ёрдамга юбораман». Шу куни кечқурун 1-армия қисмлари ва Тошкент қўмондонлик курслари тингловчиларидан иборат ихчам бригада шаҳарга юборилди".
Англияликлар 1919 йил май ойида Қобул ва Жалолободни бомбардимон қилгани сингари, Қизил Армия Бухорони ҳаводан бомбардимон қила бошлади.
Фақат 31 августнинг ўзида Туркфронт авиаотрядлари Бухорога 200 дан ортиқ бомба ташлади. Балки Бухоро амири матонатли бўлганида, Бухорони сақлаб қолган бўларди. Лекин айнан ўша куни амир Олимхон ўзининг асир олинишидан қўрқиб, хазинасини сақлаб қолиш учун мингта отлиқдан иборат отряд қўриғида Гиждувон томон қочиб кетди. Бухоро ҳимоячилари учун бу кучли маънавий зарба бўлиб, ҳимояни сустлаштирди. Шу куни Қизил армиянинг 7-Туркистон полки Қаршини ҳужум билан эгаллаб, шаҳарнинг ички қалъасини назоратга олди.
1920 йилги Бухоро инқилоби.
1920 йил ёз фасли охирига келиб, Россия қўшинлари инқилоб байроғи остида Бухорога бостириб кириши муқаррар бўлиб қолганди. Ўша вақтда амир Олимхоннинг ҳарбий кучи мунтазам армиядан иборат бўлиб, 8 минг пиёда ва 7,5 минг отлиқ, 16 пулемёт ва 23 тўпга эга эди. Бу қувватлар Эски Бухорони ва Хатирчи-Кермине атрофидаги ҳудудларни ҳимоя қиларди.
Шунингдек, шаҳарда бир тоғ тўпи билан таъминланган афғон консулининг ҳам ҳайъати бор эди.
Бухоронинг беклари қўмондонлигидаги қуролли кучлари сони 27 минггача пиёда ва отлиқлардан иборат бўлиб, уларда фақатгина 2 пулемёт ва 32 та эски тўп бор эди. Уларнинг асосий қисми Китоб-Шаҳрисабз атрофида жойлашган бўлиб, Такта-Қорача стратегиявий ўтўғини қўриқларди. Карши, Эски Чоржўй ва Шарқий Бухоро ҳудудларида ҳам муҳим беклар отрядлари жойлашган эди.
Амир Олимхонни ағдариш учун ҳарбий операцияни тайёрлаш давомида Фрунзе Бухоро чегараларини қамраш чораларини кўрди. У Амударё флотилиясини кучайтириб, 38 та кемани 26 та тўп билан таъминлади. Самарадан юборилган 6 та қайиқдан иборат гидроотряд ҳам флотилияга қўшилди. Флотилияга Бухоронинг Афғонистон билан дарё орқали боғланишини тўхтатиш вазифаси юклатилди. Амирлик ҳарбий қувватларини тор-мор қилиш учун Туркфронт 7 минг пиёда ва 2,5 минг отлиқ, 35 енгил ва 5 оғир тўп, 11 самолёт, 10 бронемашина ва 5 бронепоезд ажратди.
Қўшимча равишда Қогон, Чоржўй ва Керкида бухоролик коммунистлар ва ёш бухороликлар иштирокида «Бухоро Қизил Армияси»нинг инқилобий отрядлари ташкил этилди, уларнинг сони август охирига келиб 7 минг кишига етди. Инқилобий ҳаракатда айрим босмачи отрядлари ҳам қатнашиб, улар большевиклар билан тинчлик келишувига эришган эдилар.
Турли оператив гуруҳлар ташкил этилди ва уларнинг умумий раҳбарлиги 1-армия қўмондони Г. Зиновьевга юкланди. Асосий ҳужум Қогон-Бухоро гуруҳи томонидан амалга оширилиши лозим эди. Ҳарбий ҳужумларнинг ўткирлигини ошириш мақсадида Чоржўй, Каттақўрғон ва Самарқанд гуруҳлари ҳам турли вазифалар билан жалб қилинди.
31 август куни қўшинлар Бухоро деворларига етиб борди. Бир неча кун давом этган қонли жанглардан сўнг, 2 сентябрь куни шаҳар тўлиқ қўлга олинди. Амир Олимхон эса Афғонистонга қочиб кетди. Бухоро қуршови давомида шаҳарга йирик моддий ва маънавий зарарлар келтирилди.
Бу ҳужумнинг Бухоро тарихига таъсири катта бўлиб, у улкан йўқотишлар ва аҳоли учун оғир оқибатлар олиб келди.

ИБРАТ САФО ШАЛАББО БЎЛГАН ГУРЖИ ҚИЗГА ҚОЙИЛ ҚОЛДИ
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Тбилисида тунда ҳаво атиги +3 атрофида, кундузи +7 градус. Совуқ, хуллас. Полиция эса парламент олдида ҳукуматга қарши намойиш қилаётганларга баҳайбат насослардан муздек сув пуркаяпти. Мана бу шалаббо бўлган қизни кўриб қойил дедим. Ўз ғояларингга бу қадар садоқат, бу қадар қатъият шудир. Совуқ куни кўчада бўйнимизга бир томчи қўнса жунжикамиз. Сув ва дўппослашлар оломонни тинчитиш ўрнига янада семиртиряпти - тобора кўп грузинлар унга келиб қўшиляпти.
Намойишчилар Россияга хайрихоҳ Бош вазирнинг "Европа Иттифоқига қўшилиш аризасини музлатиб турамиз", деган баёнотидан ғазабланиб кўчаларга чиқишган. Грузинларнинг кўпчилиги ўз келажагини Европада кўради. Бу кўпчилик аниқ қанча эканини билмаймиз, чунки охирги сайловлар натижалари шубҳа остида.
Европа эса Грузиядан кўп наф кўрмаса керак. Унга Грузия янги аъзо сифатида нега кераклигини ҳеч ким ҳали яхши тушунтириб бера олмаган (Қора денгиз керак бўлса, ўз аъзолари Руминия ва Болгария орқали чиқа олади..) Россия, айниқса Путин тириклигида, бунга йўл қўйиши имконияти жуда кам.

АҚШ ХОРАЗМДА ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАРДА АЙБЛАНГАН АМАЛДОРЛАРГА НИСБАТАН САНКЦИЯЛАР КИРИТДИ
Гап «Хоразм иши» бўйича Урганчдаги болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмоқда.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноятларда айбланган уч нафар Ўзбекистон собиқ амалдорига қарши санкциялар эълон қилди. Санкциялар 2 декабрь — Халқаро қулликка барҳам бериш кунида жорий қилинди.
Меҳрибонлик уйининг собиқ раҳбари Юлдуз Худайбергенова, шунингдек, Хоразм вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Анвар Курязовлар «одам савдоси ва гендер зўравонлик, жумладан, давлат меҳрибонлик уйидаги болаларга нисбатан жисмоний ва жинсий зўравонлик»да айбланмоқда.
«Юлдуз Худайбергенова, Анвар Курязов ва Ойбек Машариповлар давлат хизматчиси бўлиб ишлаганларида мунтазам равишда жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик ва болалар савдоси билан шуғулланган. Худайбергенова давлат меҳрибонлик уйи директори бўлиб турган вақтида камида уч нафар вояга етмаган қизни камида 10 ой давомида пул ва мол эвазига олти эркак билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. У уларнинг итоаткорлигини таъминлаш учун жисмоний зўравонлик, таҳдид, очлик ва изоляциядан фойдаланган. Машарипов ва Курязов меҳрибонлик уйи учун „совға“ эвазига болалар билан жинсий алоқа қилишни талаб қилган ва шу мақсадда муассасага мунтазам ташриф буюрган», — дейилади хабарда.
Учаласи ҳам бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига масъул шахсларни нишонга оладиган глобал Магнитский қонуни санкциялари рўйхатига киритилди.
Ушбу шахсларнинг АҚШда жойлашган ёки америкалик шахсларнинг назорати остидаги барча активлари ва мулкий манфаатлари музлатилади. Уларнинг улуши 50% ёки ундан юқори бўлган ҳар қандай компаниялар ҳам блокланиши мумкин.
Шу билан бирга, бу шахсларга АҚШ Давлат департаменти томонидан виза чекловлари қўйилди.
Россиялик ҳуқуқ маслаҳатчиси Сергей Магнитский номи билан аталган қонун 2012 йилда унинг тергов изоляторидаги ўлимига алоқадор шахсларни жазолаш учун қабул қилинган. Тўрт йил ўтгач, қонун «глобал» мақомини олди ва АҚШга бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини бузувчилар ва коррупционерларга қарши виза ва молиявий чекловларни жорий этиш имконини берди.
Хоразм иши
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди Юлдуз Худайбергеновани 5,5 йилга, Анвар Курязов ва Ойбек Машариповни эса 1,5 йилга озодликдан чеклашга ҳукм қилганди, бу фақат 22:00 дан 6:00 гача уйдан чиқишни, шунингдек, пробация органлари билан келишмаган ҳолда яшаш жойини ўзгартиришни тақиқлаш дегани.
Nemolchi.uz ўша йилнинг 31 март куни эълон қилган хабаридан кейин жамоатчилик меҳрибонлик уйи раҳбари минимум 10 ой давомида камида 3 нафар тарбияланувчининг жинсий алоқа хизматларини таклиф қилганидан хабар топди.
Оммавий норозиликдан сўнг иш қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.
Улар модданинг эски таҳририда назарда тутилган энг юқори жазони олди — 3 йил қамоқ. Айбланувчиларга нисбатан қўлланган «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди, собиқ мансабдор шахслар суд залида қамоққа олинди.
Фаол Ирина Матвиенко моддалар малакаси бўйича савол берди ва жабрланган қизлар қарам ҳолатда бўлгани ва жинсий алоқага тўлиқ розилик бера олмаганини, шунинг учун айбланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари «вояга етмаганларни жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлиб зўрлаш» сифатида квалификация қилиниши кераклигини таъкидлади. Бу айбловлар бўйича моддалар 15 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган собиқ амалдорларга нисбатан қўйилган айбловлар тўғри сараланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, зўрлаш фактлари тасдиқланмаган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳожатхона, 40 йиллик асфальт ва кесилган дарахтлар – EP 193
Янги Ўзбекистоннинг эски муоммолари, Андижон ва Фарғонанинг 40 йилдан буён асфальт қилинмаган йўллари. Асакада газ босими пасайган. Жарқўрғонда эса дарахтлар кесиб ташланди. Навбат Элтуз порталига келаётган шикоят мактубларини ўқишга. Мурожаатлар Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан келган. “Янги Ўзбекистон”даги раҳбарлар кўпинча бугуннинг йиғилган муаммолари қолиб, фақат “ўтмиш”дан гапиришади, "келажак" ҳақида эса фақат фол очишади.
🚀 Telegram |🔵 Facebook |
🐦 Twitter |📷 Instagram | 📹 YouTube
Янги Ўзбекистоннинг эски муоммолари, Андижон ва Фарғонанинг 40 йилдан буён асфальт қилинмаган йўллари. Асакада газ босими пасайган. Жарқўрғонда эса дарахтлар кесиб ташланди. Навбат Элтуз порталига келаётган шикоят мактубларини ўқишга. Мурожаатлар Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан келган. “Янги Ўзбекистон”даги раҳбарлар кўпинча бугуннинг йиғилган муаммолари қолиб, фақат “ўтмиш”дан гапиришади, "келажак" ҳақида эса фақат фол очишади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ МУАММОЛАР БОР?
Элтузга Наманган вилояти ИИБда фаолият юритаётган мутахассиснинг тизим нуқсонлари ҳақида таҳлилий мурожаати келиб тушди. ИББнинг турли бўлимларида жиддий муаммолар мавжуд, масалан:
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига соҳани тушунмайдиган ходимлар жалб этилгани сабабли, йўл-транспорт ҳодисалари кескин кўпайган.
Ҳодимлар лавозимларга шахсий алоқаларига кўра тайинланмоқда. Йўлларда тирбандлик муаммолари кучайган, бу эса шаҳар аҳолисига катта ноқулайлик туғдирмоқда.
Жамоат хавфсизлиги ва профилактика хизматида кадрлар алмашинуви юқори. Ҳодимлар жуда кўп вазифалар билан шуғулланишга мажбур. Ҳақиқий профилактика ишларига вақт қолмаяпти.
Инспекторларнинг иш вақти тартибга солинмаган. Кадрларни тайинлашда уларнинг шахсий қобилияти ва малакаси эътиборга олинмайди. Натижада лавозимлар самарасиз бўлиб қолмоқда. Давлатобод туманида ташкил этилган "Штрафобод" ички ишлар тизимида "жазо маскани" сифатида танилган. Бу ерга кўчирилган ходимлар шарт-шароитсиз ва узлуксиз ишлашга мажбур бўлишади. Раҳбариятнинг ўзбошимча буйруқлари туфайли ходимлар қийин аҳволга тушишмоқда.
Тезкор хизмат ички ишлар тизимининг юраги, лекин оператив хизмат раҳбарлари кўпинча ўз вазифаларига масъулиятсиз ташаббуссиз муносабатда бўлмоқда. Бу бўлимда ҳам "землякчилик" ва шахсий алоқалар асосида кадрлар тайинланяпти.
Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимида ходимлар “буюртмага асосланган аризалар"ни кўриб чиқишга мажбур бўлишмоқда, бу эса ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга жиддий таъсир қиляпти.
Тергов йўналишида терговчилар кўпинча мустақил фаолият юрита олмайди ва юқори раҳбариятнинг буйруқларига қарам бўлиб қолишган. Буюртма асосида ишларни юритиш амалиёти оддий ҳолга айланган. Бу тергов жараёнида адолатни таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Тергов жараёнида шахсий алоқаларнинг таъсири жуда юқори. Ҳатто терговчилар қонуний асосда иш юритган тақдирда ҳам, юқори раҳбарият уларни жазога тортиши мумкин.
Коррупцияга қарши кураш йўналишининг ўзи коррупцияга ботган.
Наркоманияга қарши кураш бўлими фаолияти мутлақо қониқарсиз. Вилоятда наркотик айланмаси юқори даражада, ёшлар истаганча наркотик ва психонтроп дориларни сотиб олиши мумкин.
Киберхавфсизлик йўналиши билимсиз ходимлар билан тўлган. Фуқароларнинг пластик карталаридан пул ўғирлаш ҳолатлари ортиб боряпти, онлайн фирибгарликка нисбатан тезкор чора кўрилмайди.
Шу сабабдан фуқароларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига бўлган ишончи пасайтирмоқда. Тизим ичидаги фитна, коррупция ва нотўғри раҳбарият ички ишлар ходимларини ҳимоясиз қолдиряпти. Ички ишлар ходимлари раҳбарият томонидан ҳимояланмайди. Тизимда меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаяпти. Улар соатлаб ишласа-да, моддий рағбатлантириш етарли эмас. Ҳозир Наманган вилояти ички ишлар тизими жиддий ислоҳотларга муҳтож.
Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

ОЛМАЗОР ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДАГИ САЛБИЙ ҲОЛАТЛАР ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ
Ҳурматли Шерзод Давлатович!
Сизга шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Олмазор тумани давлат солиқ инспекциясида сўнгги пайтларда жуда ҳам кўп салбий ҳолатлар кузатилмоқда.
Ходимларга нисбатан ноҳақликлар, адолатсизликлар мавжуд.
Бу ҳолатлар 2024 йил июль ойидан Олмазор тумани давлат солиқ инспекциясига 1-чи ўринбосар этиб Султонова Оқида Хабибуллаевна тайинлангандан кейин бошланди.
Ушбу шахс илгари Яшнобод тумани давлат солиқ инспекциясида 2-чи ўринбосар лавозимида ишлаган экан. Яшнободдаги инспекторлардан эшитганимизда ишонмаган эдик.
Бу аёл руҳий касал ёки оиласидан аламзадага ўхшайди. Ҳамма аламини инспекторлардан олади, бунинг оқибатида кўпчилик ходимлар, айниқса, ёши катта ходимлар юрак хуружига учрамоқда. Қолаверса, ҳомиладор аёлларнинг болалари нобуд бўлишигача олиб келмоқда.
(Яқинда бир ходиманинг ҳомиласи тушиб қолди. Буни барча ходимлар тасдиқлайди.)
Наҳотки, бу ҳолатлар раҳбариятга етиб бормаяпти?
Ҳар куни йиғилиш устига йиғилиш қилиб, ходимларнинг вақтини олади, камига эркак ёки аёл демай, нафсониятига тегиб, ҳамманинг олдида устидан кулиб, ҳақорат қилади.
Ҳозирда ходимлар иш ташлаш ҳаракатида юришибди, ҳеч кимнинг ишга қизиқиши қолмади. Кимдир мажбурликдан, кимдир эса бошқа ишга ҳаракат қилиб ишлаяпти.
Султонова Оқида Хабибуллаевна ўзи билан олдин ишлаган "команда"си мавжуд. Фақат улар раҳмат эшитади. Фақат улар ишлайдиган ходимлар, қолганлар эса бу аёлга ёқмаса, ишдан бўшатишга ҳаракат қилади.
Ҳурматли Қўдбиев Шерзод Давлатович!
Сиздан илтимос, бундай масъулиятни кўтара олмайдиган раҳбарларга нисбатан тегишли чора кўришингизни, бу каби салбий ҳолатларни бартараф этишда ёрдам беришингизни сўраймиз.
Чунки бундай раҳбарлар Президентимиз олиб бораётган, сиз олиб бораётган сиёсатни издан чиқариб, солиқ тизимига ва солиқ ходимларига ишончсизликни пайдо қилади.
Иш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда мажбурий меҳнат, туман прогноз кўрсаткичларини бажариш учун мажбурий режалар ва ортиқча тўловларни ундириш каби ҳолатлар кўпчиликни руҳан чарчатмоқда.
Шунингдек, туманда маҳаллаларга бўлинган тизим нотўғри йўлга қўйилган.
Маҳаллалар бўйича нотўғри режа қўйилиши оқибатида ходимларга нисбатан ноҳақликлар, нотўғри чоралар кўрилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ходимлар ўртасида тизимдан норозилик кайфиятини пайдо қилмоқда.
Ўз яқинлари ва ўз "команда"сига ҳар томонлама яхши маҳалла бириктирилган бўлса, бошқа ходимларга аҳволи оғир маҳаллалар бириктирилмоқда. Бу эса Оқида Султонова томонидан ташкиллаштирилган ишнинг бир қисми холос.
Бу сўзларнинг исботи сифатида Оқида Султонова томонидан ўтказилган йиғилишнинг аудио ёзувини флешкада ҳавола қиламиз.
Ушбу мурожаатни туманда ишловчи ходимларнинг дарди сифатида ёздик, зора раҳбарият томонидан эътибор қаратилиб, туманда ишловчи ходимларнинг кўксига шамол тегиб, адолат қарор топса, деган умидда ёзмоқдамиз.
Ҳурмат билан,
Олмазор тумани солиқ инспекцияси ходимлари.

КОРЕЯДА НОЛЕГАЛ ЎЗБЕКЛАР УЧУН "ЯШИЛ ЙЎЛАК" МУДДАТИ 2025 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ
Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар учун “яшил йўлак” орқали мамлакатдан чиқиб кетиш муддати 2025 йилнинг 31 январигача узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги маълум қилди.
“Яшил йўлак” лойиҳаси муддати 30 ноябрь куни тугаши лозим эди. Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар якунида мазкур муддатни узайтиришга келишилган.
Корея қонунчилигига мувофиқ, мамлакатда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар қуйидаги миқдорда жарима тўлайди:
• 1 ойдан кам бўлса 1 миллион вон (716 доллар);
• 1 ойдан 3 ойгача 1,5 миллион вон (1074 доллар);
• 3 ойдан 6 ойгача 2 миллион вон (1432 доллар);
• 6 ойдан 1 йилгача 4 миллион вон (2864 доллар);
• 1 йилдан 2 йилгача 7 миллион вон (5012 доллар);
• 2 йилдан 3 йилгача 10 миллион вон (7160 доллар);
• 3 йилдан 5 йилгача 20 миллион вон (14321 доллар);
• 5 йилдан 7 йилгача 25 миллион вон (17902 доллар);
• 7 йилдан кўп бўлса 30 миллион вон (21482 доллар).
Миграция агентлиги қайдича, кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этган ноқонуний муҳожирлар жаримадан озод этилади ва кейинчалик Кореяга қайта кириши енгиллашади.
Белгиланган муддатдан сўнг Жанубий Кореяда қолганларга нисбатан эса катта миқдорда жарима (ҳар бир ой учун 2000 доллар) ва мамлакатга қайта киришга тақиқ қўлланади.
Аввалроқ миграция идораси Корея Республикасида 92 минг нафар ўзбекистонлик қонуний, 9000 нафари эса ноқонуний тарзда яшаб келаётганини маълум қилганди.
Сеул ҳукумати муайян давлат фуқароларининг 10 фоизидан ортиқ қисми ноқонуний мақомда бўлса, ўша давлат фуқароларига виза чеклови жорий этади.

ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://www.group-telegram.com/eltuz_reklama

ТАФАККУРИМИЗДАГИ ҚЎРҚУВ ЙЎҚОЛАРМИКАН?
Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Бир-икки кундан бери ҳатто телеканаллар Грузиядаги митинглар, Ливиядаги давлат тўнтариши, Зеленский баёнотлари ҳақида гапира бошлади. Кутилмаган эркинликдан шошиб қоларкансан киши.
Кўпчилик таҳририятлар журналистлари келажагимиздан хавотир олиб, кунда кунора сим қоқадиган ғамхўрларимиз негадир хабар олмай қўйишди, деган ҳадикларини яширишмаяпти.
2001 йилнинг 3 май куни Каримов матбуотда давлат сирини сақлаш инспекциясини йўқ қилганида ҳам шундай шошиб қолгандик, барибир олдинлаб кетолмадик, ўрганиб қолган эканмиз. Ҳозир ҳам шундай жараён кечяпти чоғи...
Тафаккурдаги қўрқувлар ҳали бери кетмайди. Дарахтга бойланган фил каби боғич ечилгач ҳам дарахтни айланиб ётаверамиз.
Элтуздан луқма: Хуллас, матбуотни ўз ипида ушаб ўтирган ДХХ кураторларни ичкарига апкириб қўйишди. Матбуотни ипи ўзини бўйнида қолди. Энди игна еган итдек бўйнини эгиб ким менга "вус киш" дейди деб амр кутиб ўтирибди бу нотавонлар.