Telegram Group Search
Гиёҳвандлик воситалари, қурол, ўқ-дори, валюта ва тамаки маҳсулотларини фош қилишга қўшган ҳиссаси учун 14 бош хизмат итига махсус нишон тақилди!

Миллий кинология маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, бир қатор вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги божхона постларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг “тўрт оёқли ёрдамчилари” - хизмат итлари бундан 3 йил аввал таъсис этилган “Хизмат ити нишони” билан тақдирланди.

Рус спаниели, немис овчаркаси, инглиз кокер спаниели, малинуа, Шарқий Европа овчаркаси зотига мансус бу итлар кўмагида ўтган 2024 йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, салкам 55 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, 10 мингга яқин ўқ-дори, 24 кг порох, салкам 2,3 млрд. сўм эксвивалентдаги нақд хорижий валюталар, 41 8 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси олди олинган эди.

Шунингдек, Миллий кинология марказининг 5 бош хизмат ити бўйнига ҳам турли халқаро ва маҳаллий мусобақаларда ҳамда кўргазмаларда юқори натижаларга эришганлиги сабабли ушбу нишон тақиб қўйилди.
Ҳудудлардан хабарлар

Самарқандда яшил энергетикани ривожлантириш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди.

Сурхондарёда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан экскурсия ташкил этилди.

Навоий вилояти божхона бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабида Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланди.

Нукус шаҳридаги “Мурувват” интернат уйида сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти божхона бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабида ўтказилган бадиий кеча “Икки буюк даҳо” мавзусида бўлди.

Жиззахда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида ходимлар билан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашув ёшларимиз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш йўлидаги тарихий воқеа бўлди

Встреча с созидателями Нового Узбекистана стала историческим событием по пути полной реализации потенциала молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Тошкентда яширин нарколаборатория фош қилинди,
23 кг.дан зиёд кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилди!


Божхона қўмитасининг Контрабандага карши курашиш бошкармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги Тезкор кидирув департаменти ходимларидан иборат махсус тезкор гурух томонидан кучли таъсир қилувчи моддаларни республикамизга олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди.

Мазкур хонадонда ҳамда пойтахтнинг Учтепа тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонларда прегабалин, тропикамид, трилон каби кучли таъсир қилувчи моддалар, уларни тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланган тарози, кольба, миксер каби лаборатория жиҳозлари, дориларни солишга мўлжалланган пластик бўш идишлар борлиги аниқланди.

Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида яширин "нарколаборатория"дан жами оғирлиги 19 кг 225 гр "прегабалин", 2 кг 960 гр "тропикамид", 1,2 кг “трилон” кучли таъсир қилувчи моддалари, 20 литр хлорид кислотаси, 19 номдаги 1746 дона лаборатория ускуна ва жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб кўйилди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши кузгатилди.
2025/02/19 11:12:40
Back to Top
HTML Embed Code: