Telegram Group Search
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Кувайт муносабатларида янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф

Исторический визит, начавший новую эпоху в узбекско-кувейтских отношениях

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Виждонан бажарилган ҳар қандай меҳнат фойдалидир, бинобарин, у ҳурматга лойиқ.

Стендаль
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида” 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

▶️ ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

▶️ ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

▶️ эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

▶️ "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

▶️ "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

▶️ товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

▶️ божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

▶️ хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

▶️ юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

▶️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.
Forwarded from MTRK | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Месяц «Без контрафакта»
#19feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори билан божхона брокери ва курьерлик ташкилотлари томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, божхона брокери ва курьерлик ташкилотларининг мутахассилари ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификатини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режа асосида ўқитилиши йўлга қўйилган ўқув ташкилотларидан олиши қайд этилди.

Мазкур қарор билан белгиланган талабларга асосан, 2025 йил 18 февраль ҳолати бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

Божхона қўмитаси билан қўшимча техник ҳужжатларни имзолаган суғурта ташкилотлари:

“KAPITAL SUGʻURTA” AJ (+998 71 200-11-00);

“ALFA INVEST” AJ (+998 78 120-00-70 (80);

“MY-INSURANCE” AJ (+998 71 205-19-19);

“GLOBAL INSURANCE GROUP” AJ (+998 90 001-18-55);

“ARIA SUGʻURTA TASHKILOTI” AJ (+998 71 202-88-88);

“TEMIRYOʻL-SUGʻURTA” AJ (+998 71 207-19-01).

Ўқув курсларини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган ўқув ташкилотлари:

BOJXONA INSTITUTI (+998 55 502-76-00, +998 71 202-99-90 (43-17);

BROKERLAR UYUSHMASI (+998 90 187-85-98);

“BISMUTH EDUCATION” MCHJ (+998 97 750-00-98);

“BERHAL-EDUCATION” MCHJ (+998 77 057-11-55);

“PERFECT CONTROL SERVICE” MCHJ (+998 97 756-00-04).

Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш учун суғурта ташкилотини ва ўқиганлик тўғрисидаги малака сертификатига эга бўлиш учун ўқув ташкилотини танлашда ушбу рўйхатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини ва ушбу рўйхатга келгусида бошқа ташкилотлар ҳам қўшилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Жиззах вилояти божхона бошқармасида "Диний экстремизм ва радикализм таҳдиди" мавзусида мутахассислар томонидан профилактик тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда экстремизмнинг асосий хусусиятлари, унинг ижтимоий ва психологик таъсири ва аҳамияти ҳақида сўз юритилган. Шу билан бирга, божхона ходимларига экстремизмга оид белгиларга қарши курашиш усуллари ва улар учун эҳтимолий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича кўникмалар берилди.

Қолаверса, ёшларни ва ходимларни диний экстремизм ва радикализмнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида амалга оширилган тарғибот тадбири, асосан, жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, диний жиҳатдан радикал ғоялар ва экстремистик ҳаракатларга қарши курашиш, шунингдек, халқаро ва миллий хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Мазкур тадбир очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди ва мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диний экстремизм ва радикализм таҳдиди" мавзусида тадбир ташкил этилди
Ҳудудлардан хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари томонидан пойтахтдаги савдо марказларидан бирига ўрнатилган қуёш панеллари ҳолати ўрганилди.

Тошкент вилоятидаги божхона омборларига қуёш панеллари ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Жиззах вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2024-2025 йиллар давомида қиймати 2 млн АҚШ долларидан ортиқ товарлар экспорт қилинди.

Бухоро вилоятидаги корхона томонидан 2024-2025 йиллар давомида қиймати 2,5 млн АҚШ долларига тенг 22,9 минг тонна қурилиш материаллари хорижга экспорт қилинди.

Хоразм вилоятининг Шовот туманида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга қаратилган ишлар белгилаб олинди.

Сирдарёда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида вилоят божхона бошқармасига бириктирилган фуқароларни камбағаллик реестридан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилоятида жорий йилда 104 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди.
2025/02/19 17:34:42
Back to Top
HTML Embed Code: