Telegram Group Search
❗️Долли Аллаев Бош вазири ўринбосари-Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисига ўринбосар бўлди, дейишяпти. Долли ака Қашқадарё учун ҳам керакли кадр эди.

Майли, Қашқадарёдан яна бир раҳбар республикага кўтарилгани рост бўлсин.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бўлиб ўтган йиғилиш ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашган. Янги имкониятларни билишни хоҳласангиз, аудиони эшитинг. Бу ерда халқаро олимпиада ғолибларига 1 млрд сўм мукофот пули берилиши, ёш олимларга 800 миллион сўмгача ссуда тақдим этилиши, ёшлар раҳбарлар билан мулоқот қилиши, уларни қўллаб-қувватлаш учун янги дастур яратилиши ҳақида маълумот берилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу даврни унутиб бўлмайди.

Instagramʼга ўтиб битта лайк босворинг👇😁
https://www.instagram.com/reel/DGF2IA6Ohjo/?igsh=MXhidnVpbTM4dDlsOA==
Қарши шаҳарда нима гап?
Саволни енгиллаштирамиз. Юристларда нима гап?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаршида 21 қаватли турар-жой қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муротжон Азимов маълум қилган.

Шаҳарда ер қиммат. Шуни ҳисобга олиб, баланд уйларни қуриш керак. Албатта, шунга яраша сифатга ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар қаттиқ туриши керак.

Эски шаҳарда қурилган янги 3/4 қаватли уйлар бор. Ўша вақти Қаршида соҳил бор, бундан баланд қуриб бўлмайди, дейишганди. Мана, ҳозир ҳамма уйлар 9/10 қават қилиб қуриляпти. Менимча, ҳаммаси яхши. Тўғрими?

Янги лойиҳанинг 21-қаватидан уй оламиз. Қашқадарёни энг баланд биносидан ҳаммани назорат қилиб тураман🤣
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17-феврал, соат 06:30. Метанда навбат йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент билан учрашган ёшлар ҳақида видео тайёрлашибди. Бу ёшларнинг эришган ютуқларини кўриб, қойил қоласан.

Маслаҳатим, видеони кўринг. Кимлар президент билан учрашганини билиб оласиз.
Бугун Бош вазиримиз вилоятимизга келибдилар. Қашқадарёда келажаги ўйланган ўзгаришлар бўлмоқда. Миракида энди йил 12 ой дам олсак бўлади (старти баҳордан), Ғелон ва Сарчашма қишлоқларида асл кислород нима эканини ҳис қилиб нафас оласиз. Таълим, тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш соҳаларида бўлаётган ишлар ҳам бўй кўрсатиб қолди.
Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Капитан Каримов
Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади. Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа…
Тўғри қарор.

Баъзи одамларнинг гектарлаб ерларида бегона ўт ўсиб ётади. Улар фойдаланиш учун бировга бермайдиям, ўзиям фойдаланмайди.

Энди, ўша тоифадаги одамлар 3 карра солиқни эшитиб, аввалига ўзининг истеъмоли учун полиз экинларини экади. Озгина соққани ҳидини олса, бўлди. Тайёр тадбиркор бўлиб қолади.😁
Капитан Каримов
⚡️⚡️Айтишларича, Қашқадарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Язданов Бобир Жобирович лавозимидан озод этилган. Хабар расман тасдиқланмаган. Тўлдириш: Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдирди.
❗️Ишда тобланган 1-2 та туман ҳокими ўринбосарлари ҳам вилоятда иш бошлаши мумкин экан. Б.Язданов ҳам бошқа лавозимда иш бошлайди чоғи. Бобур акага ўртада озроқ дам беришгани ҳам яхши бўлди. Шундай пайт одам хатоларини англаб, келажак режаларини тиниқроқ белгилаб олади. Тайинланаётганларга нима деймиз: ОМАД!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"500 миллион пул бинони ойнасига етмасди. Энди, 5 млрд билан 40 дан ортиқ иш ўрин яратамиз", косонлик тадбиркор қурилиши тўхтаб қолган лойиҳасини қайта тиклашни режа қилган.
Шаҳар ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди

Нурбек Турдиев Қарши шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланган. Тайинловга қадар, вилоят Экология бошқармасида масъул лавозимда ишлаган.

Жонибек Эгамбердиев Қарши шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланибди. У тайинловга қадар шаҳар ҳокимлигида ОРГда ишлаган.

ОРГси нима эди, деб ёзманглар😂. Тўлиқ номи ёдимда йўқ.
Косонда нима гап?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Касби туманида бўлдик. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит олишини билдирди.

Авваллари, 500 миллион сўмгача имтиёзли кредит берилган экан. Тан олиш керак, 500 миллион билан катта мақсадларни қўйиб бўлмайди. 500 млндан юқори кредит ажратилмагани учун кўплаб ёш тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиролмаган. Энди тадбиркорлар учун яхши имконият яратилди.

Яқинда бўлиб ўтган видео селектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан 5 млрдгача имтиёзли кредит берилиши маълум қилинган эди. Қашқадарёда кўплаб тадбиркорлар ушбу имкониятдан фойдаланиш учун ҳаракатни бошлаб юборди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши туманидаги 71-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Хорижий тилларни ўқитишдаги самарали ёндашув" номли республика семинари ташкил этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳрида ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Отабек Артиков, Азизбек Яздурдиев ва мени медиа учрашувга таклиф этишди. Ёшлар етакчилари фаолиятларини ёритишлари бўйича ўзимиз билган маълумотлар билан улашдик.

Самимий суҳбат учун дўппи кийган етакчиларга раҳмат.

@karimovuz'га обуна бўлаверинглар😁
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳар Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Алиханова Малика Боймуродовна “Ibrat academy” иловасидаги “Super start” дарсларини муваффақиятли якунлаб, вилоят агентлик раҳбарлари орасида биринчи бўлиб сертификатни қўлга киритибди.

Демак, бу илова орқали давлат хизматчилари ҳам хорижий тилларни ўрганса бўларкан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши тумани ҳокими З. Алиқулов тумандаги маҳаллаларга бориб, сайёр қабул ўтказади. Тумандаги катта-кичик муаммоларга эътибор қаратиб, керак бўлса масъулларнинг ишини танқид қилади.

Ҳозир мана шу видеони кўриб қолдим. Видеодаги яма бир неча йиллардан бери турибди. З. Алиқулов ушбу ямани кўриб, масъулларга тўғирлаш учун топшириқ берган экан.

Энг ёмони, бу ямани бирор масъул ўзидан билиб, шу пайтгача тўғирлаб қўймаган. Арзимаган ямани тўғирлаб қўйиш учун туман ҳокимининг топшириғи керак бўлган.
2025/02/24 02:36:38
Back to Top
HTML Embed Code: