group-telegram.com/sirdaryo_vbb/18842
Last Update:
“Яшил энергия” – иқтисодий тараққиёт омили
Бугунги кунда мамлакатимизда энергия тежамкорликни ошириш билан бирга экологик тоза “яшил энергетика”ни ривожлантириш бўйича дадил қадамлар ташланган.
Бу имкониятларни аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бу имкониятларни аҳоли ва тадбиркорларга етказиш бўйича олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, жорий йил бошидан 24 та ижтимоий объектларга, 18 та аҳоли хонадонларига, 23 та тадбиркорлик субъектларига ва 6 та кўп қаватли уйларга қуввати 1552 кВт.лик қуёш панеллари ўрнатилди.
Қувонарлиси, вилоят божхона бошқармасида хизмат қилаётган 10 нафар божхона ходимлари томонидан яшаш хонадонларига қуввати 33 кВт.лик қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шунингдек, йил якунига қадар вилоятдаги 121 та давлат идораларига умумий қуввати 8595 кВт.ни ташкил этувчи қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.
Ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан туман ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
BY Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/sirdaryo_vbb/18842