group-telegram.com/eltuz2022/32063
Last Update:
НАВОИЙДА АГРОИНСПЕКЦИЯГА ТЕГИШЛИ АВТОМАШИНАЛАР НЕГА ОЛИБ ҚЎЙИЛДИ?
Навоий вилоятида давлат мулозимларига ишониб топширилган автомашиналар билан боғлиқ жиддий камчиликлар ва қоидабузарликлар ошкор бўлди.
Навоий вилояти Агроинспекциясиниг бир қатор юқори лавозимли ходимлари давлат томонидан бириктирилган автомобилларни шахсий манфаатлари учун ишлатгани, жарималарни тўламасдан, қонундан четлаб юргани маълум бўлди.
Навоий вилояти Агроинспекцияси бошлиғининг ўринбосари Шавкат Самиевга бириктирилган автомашина бир йил давомида техник кўрикдан ўтказилмаган ва йиғилган жарималар ўз вақтида тўланмаган. Бу ҳолат ортидан давлатнинг ушбу автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Худди шундай ҳолат бу идоранинг Кармана тумани раҳбари Достон Ахатов билан ҳам содир бўлган. Октябрь ва ноябрь ойларида таътилда бўлган Ахатов ишхонага тегишли бўлган автомашинани топширмасдан, уни шахсий мақсадларда ишлатган ва бу давомида бир неча бор радарга тушган. Жарималар эса тўланмаган.
Вилоят бошқармаси ўринбосари Фарҳод Убайдуллаев ҳайдаган "85 205 WAA" рақамли автомашина 10 дан ортиқ жаримага эга бўлган ва уларнинг ҳеч бири тўланмаган. ИИБ ходимларидан қочиб юргани сабабли, автомашина МИБ томонидан олиб қўйилган.
Энг ажабланарлиси, Убайдуллаевнинг ўз шахсий автомашиналари борлигига қарамай, давлат автомашинасини шахсий ишлари учун Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ҳайдагани маълум бўлган. Шаҳарда 4 қаватли супермаркетлар, Навбаҳор туманида база ва ер участкаларига эга бўлган Убайдуллаев жарималарни тўламаётгани ҳам аниқланган.
Иш вақтида фойдаланиш учун берилган давлат автомашиналарининг шахсий мақсадларда ишлатилиши, жарималарнинг тўланмаслиги ва қонунбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қонунчилик асосида текширув ўтказиши талаб этилмоқда.