group-telegram.com/eltuz2022/33610
Last Update:
СИРДАРЁЛИК ДЕҲҚОНЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА ТУРДИМОВ ФАОЛИЯТГА ЖИДДИЙ КИРИШДИ
Сирдарёда 70 фоиз суғориладиган ердан унумли фойдаланилмайди. Бу эса ўз ўрнида деҳқончилик маҳсулотларининг тақчиллигини келтириб чиқаради.
Сешанба куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш йўналишида ўтказган йиғилишида айнан шу масалалар муҳокама қилинган.
Шундан сўнг, Турдимов ишга жиддий киришгани айтилади.
У Сирдарёнинг фойдаланишга яроқли ерларидан унумли фойдаланиш топшириғини берган. Шунингдек, ҳудудда деҳқончиликни ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Картошка, пиёз, маймунжон, қорағат ва олча майдонлари кенгайтирилади. Паст рентабелли 25 минг гектар ер энди шолига ажратилади. Томорқа, дала ва каналлар четидаги 38 минг гектар ерга фермерлар ва экспортчилар бириктирилиши кўзда тутилган. Шолининг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилди.
Энди деҳқон ўз ишини олади, давлат қўллаб-қувватлайди, сотуви таъминланади.
Ўлмасак кўрамиз…