РАССОМ ТУЗ: КОМИЛЖОН АКАНИНГ ФИЛИ
Таниқли қўшиқчи Комилжон ака Отаниëзов билан боғлиқ эсдаликларни ëзиб қўяй дедим.
Отамнинг юрти бўлган Урганч тумани Ниëзмат Арбоб қишлоғида Мадрим семиз деган одам тўй берганида Комилжон акани узоқдан кўргандим.
Тўй бўлган уй бизнинг уйдан икки уй нарида эди. Ноябр охири, Хоразмнинг суяк суякдан ўтадиган изғирини.
Ҳофизлар ўтирадиган кат (тахта сўри)ни тўрт оëғига тўрт оқ қўчқор боғлаб қўйилган. Мадрим семиз бу қўчқорларни ҳофиз учун атаб боққан эди.
Бир пайт ярми оқ ярми кўк Газ 21 (эски нусҳа волга) автомобил келиб тўхтади. Ичидан шерозий попоқ, узун кул ранг плашч кийган одам тушди. Иккита йўл-йўл қора чизиғи бор оппоқ этиги ҳам эсимда қолган эди.
Ортидан аккардион солинган қутини кўтарган мўйловли киши ва яна мусиқа дастасининг бошқа аъзолари тушди. Қандайдир улуғворлик бор эди бу ташрифда....
Орадан йиллар ўтиб рассомлик ўқишида ўқий бошладим.
Ўқишдан Москвага юборишди. Москвада Малая-Грузинская деган кўчадаги подвалда концептуалист рассомларнинг кўргазмаси бўлаëтган эди. Икки километрлик узун қуйруқ навбат бор эди. Қуйруқнинг охирига бориб турдим.
Мендан олдин турган кўзойнакли одам: "Ярим соатсиз навбатинг келмайди, ишинг бўлса битириб кел, мен навбатингни ушлаб тураман," деди.
Москвада ишим йўқ эди. Яқингина жойда зоопарк - ҳайвонот боғи бор эди. Олдида навбат ҳам йўқ. Ярим соат ичида ҳайвонот боғини айланиб келишга қарор қилдим.
10 тийинга билет олиб ичкари кирдим. Кирганим он улкан Ҳиндистон филига кўзим тушди. Боғ экскурсоводи қандайдир группага бу фил тарихини тушунтираëтган эди.
Қулоғимга ўзбек қўшиқчиси деган гап чалинди. Қизиқиб тинглай бошладим. Экскурсоводнинг айтишича, ўзбек қўшиқчиси Комилжон Отаниëзов Ҳиндистонга бориб қўшиқ айтганида бир қишлоқ аҳолиси фил совға қилган экан.
Ҳиндистон ҳукумати СССР элчихонаси билан гаплашиб бу филни Москва зоопаркига келтириб берган.
Энди мен филга ошиғич ҳайрат билан қарадим. Элдошим санъатига берилган чин маънодаги улкан мукофот эди бу.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир тармоқдаги ўзбекча текстни дунëдаги исталган одам ўз тилида ўқиб ўтирибди. Тармоқ оний таржима қилади. Беш минут олдин СССР зоопарклари ҳақида тадқиқот олиб бораëтган олим Илгар Темирязов алоқага чиқиб, ўзбек қўшиқчисига гонорар сифатида берилган фил ҳақида қўшимча маълумот берди.
Айтилишича, бу филни Ҳиндистондаги қишлоқ аҳолиси Совет концерт делегациясида келиб қўшиқ айтган Комилжон Отаниëзовга бир олис қишлоқ раиси совға қилган.
Комилжон "раҳмат" деб, филни олмай кетворган. Қишлоқ аҳли филни етаклаб Нью Делидаги СССР элчихонаси олдига бойлаб кетишган.
Бундай "совға" келишилмагани учун Отаниëзов дакки ҳам эшитган. СССР элчихонаси допломатлари Хиндистон ТИВга чиқиб филни қайтариб хинд қишлоғига обориб қўйишни сўрашган.
Бу нарса матбуотга сизгач Хиндистон Маданият ва кино вазирлиги Москва зоопарки билан келишган ҳолда Хиндистон давлати ҳисобидан филни кемага ортиб, Одесса портигача олиб бориб берган.
Фил Одессадан поездда Москвага етказилган ва зоопаркдан ўрин олган. Умуман Москва зопаркидаги илк фил ҳам Ўзбекистондан келтирилган.
1924 йили Бухоро амири онтарилгани ортидан қаровсиз қолган Жин Дай исмли урғочи хинд фили Москва зопаракига олиб келинган. (Фил "Чол ибн Хаттоб" фильмида суратга ҳам тушган.)
Отаниëзовга совға қилинган фил эркак бўлган ва унга "Браҳман" деган исм берилган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Айтилишича, бу филни Ҳиндистондаги қишлоқ аҳолиси Совет концерт делегациясида келиб қўшиқ айтган Комилжон Отаниëзовга бир олис қишлоқ раиси совға қилган.
Комилжон "раҳмат" деб, филни олмай кетворган. Қишлоқ аҳли филни етаклаб Нью Делидаги СССР элчихонаси олдига бойлаб кетишган.
Бундай "совға" келишилмагани учун Отаниëзов дакки ҳам эшитган. СССР элчихонаси допломатлари Хиндистон ТИВга чиқиб филни қайтариб хинд қишлоғига обориб қўйишни сўрашган.
Бу нарса матбуотга сизгач Хиндистон Маданият ва кино вазирлиги Москва зоопарки билан келишган ҳолда Хиндистон давлати ҳисобидан филни кемага ортиб, Одесса портигача олиб бориб берган.
Фил Одессадан поездда Москвага етказилган ва зоопаркдан ўрин олган. Умуман Москва зопаркидаги илк фил ҳам Ўзбекистондан келтирилган.
1924 йили Бухоро амири онтарилгани ортидан қаровсиз қолган Жин Дай исмли урғочи хинд фили Москва зопаракига олиб келинган. (Фил "Чол ибн Хаттоб" фильмида суратга ҳам тушган.)
Отаниëзовга совға қилинган фил эркак бўлган ва унга "Браҳман" деган исм берилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕЙЛС
Сотволди ака "хотинни кетидан кун кўрадиган" миллионлардан бири. Саводи чиқмай қолган. Ўзининг айтишича, бунинг сабаби дарсни кирилда ўқиб кейин лотинда давом этгани учун мияси тормозланиб қолган.
Хотини хоним пишириб сотиб Сотволди ва унинг чурвақаларини "бақиб" турибди. Кеча Сотволдини мейлисга чақиришди. Аслида хотиинини чақиришган эди аммо хотинни вақти йўқ. Сотволди ëнбошига адидас деб ëзилган яғир қора трико устидан артел деб ëзилган футболка кийиб, мажлис айтилган мактабга борди.
Йиғилишда ўқув қўлланмалари ва дарсликлар муҳокамага қўйилибди. Сотволди охирги марта 6 йил олдин қаттиқ муқовали китобни қўлида ушлаган эди. Макулатура йиғиб юрганида Каримовнинг китобларини аравага ортиб қўйлиқдаги ўптимчига топширувди.
Вазирликдан келган кўк костюмли йигитча мажлисни бошлар экан Сотволди акани турғазиб савол берди. "Хурматли ота она! Сиз китоб контенти ўқувчилар сегментига пропорционал деб ўйласизми," деди мулозим.
Сотволди иштони чўнтагидан кир рўмолчани олиб терлаган пешанасини артди. "Жавоб варианти йўқми," деганча тўрда ўтирган директорга жаовдираб қаради.
Директор бўлса хона деворидаги президент расмига ишора қилди. Сотволди "тушундим" дегандай кўзини юмиб очдида гапира кетди.
"Пошшойимизани умрлари узун бўвурсин. Қанча срўк ўтирса ўтирувурсинлар. Қизию куëвларини котта котта ишлага қўювирсинла. Биза мингдан минг розивуза".
Вазирликдан келган мулозим "Мавзу юзасидан таклифингиз борми" деб сўради. "Бор, шу ўрикзор бозори олдидаги хонимчи хотинларни налўкчи, санэпид духтр ва милисалар эзиб ташавотти. Азгина енгиллик бўса хурсан бўлардик".
"Китоб масаласида нима дейсиз" деб сўради мулозим.
"Китоб варроғини йиртиб, хоним ўраш олдинги замонларда қоп кетган. Ўша эски китобларни юпқа қоғози ўрашга яхши эди. Хозиргилар тўғри кемайди."
Сотволдидан кейин маҳалла имоми ўз қавмининг масжид туалети канализациясини тиқиб ташлаганидан нолиди. Битта чол турволиб уй сўради. Битта хотин тўртта боласи борлиги ва эри йўқлигини айтиб, "хотинлар даптарига" киритишни сўради. Биттта қайнона эридан, келинлар эса қайнотаси ëмон кўз билан қараганидан шикоят қилди. Соат 3 да бошланган мейлс 5 да тугади.
Шу куни Халқ таълимига оид ТГ каналда "Ўзбек халқи дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда китобларнинг савиясини танқидий назар билан муҳокама қилди" деб ëзилди.
Сотволди ака буни ўқимади. Чунки у равон ўқишни билмайди. Ҳарфларга қараса кўзи тиниб кетади.

Нега диктатор устани камситди ёки минора остига кўмилган исён
Хивага Ота дарвозадан кираверишда бир жозибали мовий минорага кўзингиз тушади.
Эл орасида Калта минора дейилган бу минора қурилиши 1855 йилда Муҳаммад Аминхон ўлганида тўхтатилган.
Илк режага кўра 110 метр бўлиши керак бўлган бу минора 29 метр кўтарилгандан кейин бошқа қурилмади.
Ярим минора, ярим орзу, ярим ният тимсоли каби турибди Калта минора.
Бундан 25 йил олдин минора ҳақида мен бир неча расмлар ҳам чизиш асносида унинг тарихини ўрганган эдим.
Бу тарих афсона ва мистика билан тўла эди.
Ўрганганим биринчи ҳикоянинг номини "Бостирилган исён ҳайкали" деб қўйсак.
Тарих китобларимдан ўрганишимча Муҳаммад Аминхоннинг элга зулм қилгани, мамлакат мудофаасини ўйламагани ва мулозимларнинг давлат ҳазинасини ошкора ўғирлагани боис мамлакатда хонга қарши қўзғолон кўтарилган.
Қўзғолончилар бошлиғининг исми Матёқуб бўлган.
Хон Матёқубни ушлаб олиб, янги қурилаётган миноранинг фундаментига тириклай кўмдирган.
25 йил олдин Хивадаги Тўқтўқбово деган қайроқчи айтиб берган афсонага кўра, фундамент тагидаги Матёқуб ҳали ҳам ўлмасдан оҳ чекиб ётибди.
Тўқтўқбово эринмай мен билан бориб, минора фундаментига қулоғини тутди ва "эшит, воҳай-воҳай деган сас чиқиб турибди", деди.
Мен ҳам қулоғимни кошинга қўйиб, эшитиб кўриб, қанақадир инграш овозини ҳис қилдим.
Балким Тўқтўқбово мени гипноз қилгандир, билмадим-у, аммо 15 метр чуқурликдаги фундамент ичидаги исёнчи ҳали ҳам ўлмаганига ўшанда ишонган эдим.
Иккинчи афсонани эса "Устақуш" деб атайлик.
Бу афсонанинг турли версияларини Хивада менга бир-биридан фарқли ўндан ортиқ киши ҳикоя қилиб берган эди.
Ҳикояга кўра, Хива хонининг 110 метрлик баланд минора қурганини эшитган рақиб Бухоро хони уста билан келишиб, Бухорода ундан ҳам баланд минора қуриш ваъдасини олган.
Бу келишувдан хабардор бўлган Муҳаммад Аминхон минора битган куни устанинг калласини олишга қарор қилган.
Бу гап уста қулоғига етган (хоннинг хотинларидан бири шуғуллаган дейишади).
Ҳуллас, уста ўлимдан қутулиш учун қанот ясаб учиб кетган.
У қанотни қоғоз, елим ва қамишдан ясаган дейишади.
Афсонага кўра, минора тепасида бўлган уста ғиштларни қоғозга ўраб узатишларини илтимос қилган ва бу қоғозлардан улкан қанот ясаб учиб кетган.
Афсоналарда устанинг 40 кун очлик қилиб, ўз вазнини камайтиргани ҳам айтилади.
Бу қанот рассом Леонардо да Винчи ясаган қанотга ўхшаганлиги тахмин қилинади.
Агар шундай бўлса, бу уста Ўзбекистондаги илк авиатордир.
Тахминларга кўра, уста Хивадан сал узоқдаги Дурвадик қишлоғига бориб тушган.
Дурвадик қишлоғидаги чоллар менга уста тушган жойни кўрсатишди.
"Устақўнди" деб аталадиган бу тепаликни Ўзбекистондаги илк аэропорт десак ҳам бўлади.
Булар мен эшитган гаплар. Нотариус тасдиқлаган ҳужжат, фото, видео ёки бошқа далилларга эга эмасман бу борада.
Энди нари борса бир эртак, бир дадиқўди.
Аммо билганимиз шуки, Хивадаги энг узун ва энг гўзал минора бўлиши керак бўлган Калта минора қурилиши Муҳаммад Аминхон ўлган 1855 йилда тақатоқ тўхтатилди.
Бор гап шу.
Бу гапларни нега бугун эслаганим сабабини ҳам айтсам.
Ҳайкалтарош дўстимиз Илҳом аканинг Ўзбекистон диктатори тарафидан хор қилингани боис мақола ёзиш асносида бу мулоҳазалар кўнглимдан ўтди.
Ҳар ҳолда усталарни хор қилган мустабидларнинг бугун ҳам тириклиги мени маюс қилди.
Мана бу мисраларни номаълум ҳаваскор шоир мақолам остига изоҳ сифатида қўйибди:
Эҳ, саройлар, саройлар,
Ҳеч кимга вафо қилмаган
Оқ ва кўк саройлар...
Саройларда тиз чўккан
Тилсиз малайлар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунинг номини кредит деб қўйибди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТГА БИР УМРГА БЕГОНА БЎЛДИК!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев: Журналистикамиз жудаям танг аҳволда
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИК УНИВЕРСИТЕТИДА “СТАВКА” ТИЗИМИ
Ассалому алайкум Элтуз,
Мен Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Нефть ва Газ факультети талабасиман. Факультетимизда кузатилаётган бир нечта жиддий муаммолар юзасидан мурожаат қилмоқчимиз:
1. Имтиҳон ва диплом ҳимояси учун ноқонуний тўловлар: Айрим устоз ва ўқитувчилар томонидан имтиҳонга кириш учун 100.000 сўм миқдорида пул йиғилаётгани, ушбу пулни тўламаган талабалар имтиҳонга турли баҳоналар билан қўйилмаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.
2. Диплом ишларини тайёрлаб бериш бўйича "ставка" белгиланган: 250–300 АҚШ доллари атрофида тўлов талаб қилинаётгани ва агар талабалар диплом ишини мустақил тайёрлашни исташса, уларга турли бюрократик тўсиқлар яратилаётгани, уларни тўлиқ ойлаб овора қилиш ҳолатлари мавжуд.
3. Курсдан курсга ўтишда ҳам ноқонуний талаблар: Ўтиш имтиҳонларида ҳам ўзининг ставкаси бор. Ҳеч бўлмаганда битта обед олиб беришингиз керак.
Исми жисмига монанд университет. Гап йўқ домлаларга. Бундан яхшиси кўчага чиқиб гадойлик қилинглар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Ассалому алайкум Элтуз,
Мен Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Нефть ва Газ факультети талабасиман. Факультетимизда кузатилаётган бир нечта жиддий муаммолар юзасидан мурожаат қилмоқчимиз:
1. Имтиҳон ва диплом ҳимояси учун ноқонуний тўловлар: Айрим устоз ва ўқитувчилар томонидан имтиҳонга кириш учун 100.000 сўм миқдорида пул йиғилаётгани, ушбу пулни тўламаган талабалар имтиҳонга турли баҳоналар билан қўйилмаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.
2. Диплом ишларини тайёрлаб бериш бўйича "ставка" белгиланган: 250–300 АҚШ доллари атрофида тўлов талаб қилинаётгани ва агар талабалар диплом ишини мустақил тайёрлашни исташса, уларга турли бюрократик тўсиқлар яратилаётгани, уларни тўлиқ ойлаб овора қилиш ҳолатлари мавжуд.
3. Курсдан курсга ўтишда ҳам ноқонуний талаблар: Ўтиш имтиҳонларида ҳам ўзининг ставкаси бор. Ҳеч бўлмаганда битта обед олиб беришингиз керак.
Исми жисмига монанд университет. Гап йўқ домлаларга. Бундан яхшиси кўчага чиқиб гадойлик қилинглар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТУРКИЯДА КУНДОШИНИНГ ТИЛЛАЛАРИНИ ЎҒИРЛАГАН ЎЗБЕК АЁЛИ ҚАМОҚДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛДИ
34 ёшли фарғоналик Р.Б Туркигага 2023 йилда ишлаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетган. У ерда турли жойларда ишлаган. 2024 йилдан буён бир турк хонадонига ошпаз бўлиб ишга кирган.
Ошпазлик билан ярим ставка хонадон эгаси 44 ёшли эркак билан ишқий муносабатда ҳам бўлган.
Буни уй бекаси сезиб қолиб, аёлни тезда уйини тарк этишини сўраган. Р.Б. ҳеч нарса кўрмагандай бир кеча тунаб қолишни ёлвориб сўраб, тонгда одатдагидек уларга қаҳвалти тайёрлаб, кейин кетишини айтади. Меҳрибон бека рози бўлади ва яна алданади.
Р.Б. нонуштани тайёрлаб, уларни тамаддига чақиради. Фурсатдан фойдаланиб 41 ёшли беканинг барча тақинчоқларини йиғиштириб, 2025 йилнинг 18 май санасида уйдан жуфтакни ростлаб қолади.
Орадан 3 кун ўтиб, бека тақинчоқлари йўқлигини сезиб қолади ва полицияга қўнғироқ қилади. Гумони ўзбек қизи Р.Б. дан эканлигини айтади.
Полиция ходимлари 4 кун деганда қизни Лалидаги дўконлардан бирида қўлга олади. Маҳкамада Р.Б. тақинчоқларни олганини бўйнига олади.
Жиноятчилик ишлари бўйича Истанбун шаҳар суди Р.Б. га 2 йил муддатда озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинланди. Унга раҳм қилган турк хотин унга тиллаларини тўлиқ қайтарса ва Истанбулдан чиқиб кетса аризасини қайтиб олишини айтади ва ҳаётида учинчи хатосини қилади.
Р.Б тақинчоқларни қайтаради. Суд эса унга Туркияга кириш таъқиқини қўйиб, Ўзбекистонга жўнатиб юборади.
28 май санасида Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган Р.Б Фарғона вилояти Данғара туманидаги оиласи бағрига қайтган.
Икки боласини онасига ташлаб кетган Р.Б. шу кунларда «мени темир дафтарга киритинглар, менга уй беринглар,» деб Данғара тумани ҳокими биноси олдида ётиб олган эмиш.
Тикув сехдан иш таклиф қилса, тўқимачиликдан иш таклиф қилса ишлагиси келмасмуш. Давлат ишига кираман, ҳокимиятга ишга олинг, хотин-қизлар бўлимига Туркияда тажриба ортириб келдим, деб ҳокимлик вакилларига дағ-даға ҳам қилганмиш.
Р.Б. Туркияда нима ортириб келгани у Ўзбекистонга келмасидан туриб маҳалласига ва ҳокимиятга етиб келганидан бехабар бўлса керак.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАР ТУЗОҒИГА ТУШГАН КЕКСА АЁЛГА УЙИ ҚАЙТАРИБ БЕРИЛДИ
Меҳнат фронти фахрийси Лидия Ермолова телефон орқали мурожаат қилган фирибгарларга ишониб, уй-жойини сотди. Улар кампир ишончидан фойдаланиб, унинг бор будини тортиб олишди. Аёл кўчада қолди.
Бу мудҳиш ҳолатдан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар — Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ИИББ Киберхавфсизлик хизмати тезкор ҳаракат қилди. Фирибгарлар қўлга олинди ва Лидиянинг уйи ўз эгасига қайтарилди.
Ҳозирда меҳнат фахрийси барчага — адолатни тиклаганлардан чексиз миннатдор. Унинг сўзларига кўра, энди ҳаётга ишончи яна қайтди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Меҳнат фронти фахрийси Лидия Ермолова телефон орқали мурожаат қилган фирибгарларга ишониб, уй-жойини сотди. Улар кампир ишончидан фойдаланиб, унинг бор будини тортиб олишди. Аёл кўчада қолди.
Бу мудҳиш ҳолатдан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар — Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ИИББ Киберхавфсизлик хизмати тезкор ҳаракат қилди. Фирибгарлар қўлга олинди ва Лидиянинг уйи ўз эгасига қайтарилди.
Ҳозирда меҳнат фахрийси барчага — адолатни тиклаганлардан чексиз миннатдор. Унинг сўзларига кўра, энди ҳаётга ишончи яна қайтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дин ишлари қўмитаси “Ҳажга юбораман” деган “апрслар” гапига ишонманглар деб, лўхларни огоҳлантирди. Аммо лўх ва аксар қашшоқлар тўғри гапга эмас, ўзи ишонгиси келган гапга ишонади.
Дин ишлари бўйича қўмита фирмаларнинг ëлғон рекламаларига "лаққа тушишма" дея қайта қайта огоҳлантирди.
“Фалон фирма билан Ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан Ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!” дейилади Қўмита хабарида.
Буни мен тушунтирсам. Айтайлик, сиз лўхсиз. Бир мошенник фирмага йиққан терганизни обориб бердингиз. У бўлса паспортингизга Саудияга кириш учун турист визаси урдириб берди.
Сиз ўпкангизни қўлтиқлаб "ҳожи бўлишлик" орзусида Жиддага учдингиз. Аэропортдаги полис сизни ичкарига киргизмайди. Агар шундай бўлса, бу - энг юмшоқ жазо.
Турист виза билан Ҳаж қилмоқчи бўлган мошенник деб "ичкарига апкириб дарра уришиям" ҳеч гаппас. Агар сиз кўзингиздан сийиб "бухорий авлодиман" деб зорлансангиз, раҳми келиб, 26 минг доллар штрап қилса, у полисни дуо қилишлик жоиз амал бўлади.
Штрапни тўлаганиздан кейин сизни “чўрний”га тиқишади¸ Саудияга кирмайдиганлар спискасига “атиз ëзилади”. Чунки Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун “Ҳаж-” визаси талаб қилинади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан Ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.
Ҳаж қилишликка ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 000 саудия риёли (26 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.
Маълумот учун, ўткан йилги Ҳаж мавсумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига бориб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаган.
Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин ўзбекистонлик эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқаро Подшоҳлик Ҳаж қонунчилигини бузганлиги учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган.
Мендан ойтиш. Лекин аниқ биламанки, бу йил камида мингдан лўх Саудияда жазога тортилди. Қариндошларига сабр. Чунки аши 26 минг дўллир иштрапни қариндошлар "совоп" йўлига тўплаб беришганди.

ПАРАНЖИ ВА ЛОЗИМ ИШТОН БИЛАН ПАБЛИК БАССЙНДА ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНДИ
Туркиянинг Мерсин, Алания ва Анталиядаги курортларидаги бассейнлар ëнида "ҳижобда ëки паранжида чўмилиш тақиқлангани" ëзувини кўриб ҳайрон бўлгандим. Наҳотки, Эрдўғон мулла режими шундай тақиқ жорий қилди, деб. Мутахассислар буни гигиена сабаб жорий қилинганлигини айтишди. Кийим ичидаги бактерия ва микроблар сув ҳавзасига ўтмаслиги лозим.
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳам шу тартиб жорий қилинибди. Ҳижоб ва ўранган ҳолда бассейнга тушиш тақиқланди
Янги қоидага кўра, умумий чўмилиш ҳавзалари ва бассейнларда ҳижоб ҳамда бошқа кўчада кийиладиган уст кийимлар билан чўмилиш тақиқланди.
Ўзбеккосмос агентлиги очиқ бассейнлар ва сув ҳавзаларида сунъий йўлдош орқали мунтазам кузатув олиб боради. Ёпиқ сув ҳавзаларида эса уларда ўрнатилган кузатув камералари орқали назорат амалга оширилади.
Қоидабузарлар “жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш” моддаси асосида жавобгарликка тортилади.

РАССОМ ТУЗ: «ТЕЛЕПОРТАЦИЯ» ҲАҚҚИНДА
Бугун дунëнинг дунëвий қарашдаги олимлари нефтга қарамликдан қутулиб, янги муқобил энергия устида жадал иш олиб бормоқда. BMW электромобиллари дунëни забт қилишга ҳозир.
Эрталаб ичаëтган кофе стаканидаги иссиқликдан телефонни заряд қиладиган кичкина ускуна яратилганига бир ойдан ошди. Уйни супурадиган робот кеннайиларнинг учинчи поколенияси сотувда.
Бу вақтга келиб олимлар «телепортация» ҳақида ўйлашмоқда. Нима ўзи «телепортация»?
Оддий қилиб тушунтирсам. Сиз хотингизни онасини уйига юбормоқчисиз. Айтайлик Россиянинг Костромасидан Ўзбекистонниг Олтиариғига. Ўртада минглаб километр масофа бор. Костромадан прямой учоқ рейси йўқ. Автобусда палакат чиқиши мумкин. Ана шу пайтда сиз хотингинзни «телепортация» қиласиз.
Одам молекулалардан иборат. Молекула бу майда заррачалар. Хотингизни Костромадаги аппарат молекулаларга айлантириб интернет орқали Олтиариққа жўнатворади.
Бир секунддан кейин Олтиариқдаги ускуна хотингиз молекулаларини (майда заррачалар) қайта тўплаб беради. Бир секундда 3 минг км масофага етиб борган хотинингиз бемалол онасини дийдорига тўйиб кечқурун Костромалик дангаса эрини қўйнига қайтади. Бу депортация эмас «телепортация».
Ашнақа азизлар. Якшанба муборак. Кечқурун мошкичири.

СОДДА СЎЗЛАР БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲАҚИДА