Telegram Group Search
ELTUZ
ЙЎҚОЛГАН ЙИГИТНИНГ ЎЛИГИ МОЛХОНАДАН ТОПИЛДИ Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ ЖҚБ қидирувга берган 38 яшар Хусин Уруновнинг жасади 26 апрел куни молхонадан топилди. Элтузга келган маълумотда иддао қилинишича, қотил Денов тумани "Нурли манзил" маҳаласидаги…
ДEНОВДАГИ ДАҲШАТЛИ ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ

Муқаддам уч марта судланиб жами 26 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўта ҳавфли жиноятчи озодликка чиққач одам ўлдирди.

Киллер режасини мукаммал тузган, таниш валютафурушни анча вақт кузатиб, унда пул кўплигига амин бўлгач ёлғон билан тузоққа туширган.

Қотил бозордаги валютафуруш олдига бориб айрибошлаш учун 2000 АҚШ доллар пули борлигини айтган.

Валютафуруш ҳам бу гапга ишониб қотилга эргашганча катта миқдордаги нақд пул олиб келган.

Пайт пойлаб турган қотил ўлжаси уйга кириши билан унинг орқасидан ҳужум қилиб қўлбола ёғоч дубинка билан ўласи қилиб урган.

Бош қисмига етказилган оғир зарбалар натижасида валютафуруш ўлган.

Шундан сўнг қотил мурдни гиламга ўраб ҳовлидаги молхонада олдиндан тайёрлаб қўйган чуқурга кўмиб юборган.

Қотиллик ортидан мўмай пул қўлга киритган жиноятчи уйланмоқчи бўлиб юрган севгилисини уйга чақириб жимо қилди.

Эртаси куни усталарни чақириб молхона ерини мустаҳкам қилиш учун арматуралар ўрнаттириб бетон қуйдириб юборди. Иш пишди, ўлик йўқ деб турган пайтда маҳаллада долларфуруш бедарак йўқолгани ҳақида ваҳима кўтарилди.

Қотил ҳар эҳтимолга қарши “грижани даволаш” баҳонаси билан Тошкентга қочди. Унга Деновдаги участка нозири телефон қилиб қаерда ва қачон келишини сўраган.

Қотил эса ТошМИга даволангани келганини айтиб справкаларни телеграмдан жўнатаман деган. Тошкентдан чиқиб уйга эмас Фарғонага йўл олган.

Фарғонада таниш бир хотиннинг уйига бориб “авария қилдим, бироз шу ерда яшайман” деган.

Қотил Фарғонадаги танишининг уйига кириб келиши билан ортидан ҳудудий инспектор бир неча ИИБ ходимлари билан бирга келиб уни қўлга олишди.

Шу жойда ИИБ ходимларининг тезкор ва уюшган ҳаракатларига тан бериш керак.

Денов туман суди ҳужжатларда исми очиқланмаган хавфли жиноятчини узил кесил 19 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Киллер қамағда, валютафуруш гўрда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ҲАР КУНИ 20 МЛНЛИК ТАДБИР ҚИЛГУНЧА, МАОШЛАРНИ КЎТАРСИН...”


Ўғлим Хоразм вилояти туман ҳокимликларининг бирида мутахассис бўлиб ишлайди. Ҳар куни тонг саҳардан ярим тунгача ишда бўлади. Энг қизиқ томони шундаки, оладиган ойлик маоши оиласи у ёқда турсин ўзига етмайди.

Бу қандай тизим бўлдики, вилоят ҳокими ўринбосарлари 25-30 миллионгача, туман ҳокимлари ва ўринбосарлари 15-20 миллионгача ойлик олишса, тағин тагига хизмат машинаси, хизмат уйлари ҳам бериб қўйишган бўлса, аммо туну кун ҳамма кўрсаткичлар дийсизми, фуқаролар мурожаатлари дейсизми ёки тадбирларда биринчи қаторларда турадиган мутахассислар ўзларининг машиналарида арзимаган ойлик билан юришса!?


Президентимиз 2020 йилда Хоразм вилоятига келган пайтида ҳокимлик тизимида ойлик маошлари пастлигини инобатга олиб, қўшимча устама пули билан таъминлаш тўғрисида буйруқ чиқариб кетганди. Лекин 2024 йил ҳисобида бирор марта устама пули берилмади. Нима эмиш, қачонки бюджетни орттириб бажарилган қисми бўйича режа бажарилса, шунда устама пуллари берилармиш.


Энди савол, солиқлар ва бошқа йиғилаётган пуллар қаерга кетмоқда?! Дўконлардан олинадиган солиқлар, мол-мулк солиқлари ва бошқа йиғимлар олдинги йилларга қараганда сал кам бирга бир ўсди. Шу пуллар қаерга йўналтирилмоқда? Нима учун бу пулларни ҳеч ким назорат қилмайди?


Кунора ҳеч кимга керакмас тадбирлар уюштирилади. Ҳар бир тадбирга ўртача 20 миллиондан 300 миллионгача пул сарфланади. Ҳали бу кичик тадбирлар, агарда каттароқ табдир бўлса, ундан ҳам кўп пул ажратилади.

Ишонасизми, ушбу тадбирларга одамларни мажбурлаб олиб боришади. Чунки ҳамма безиб кетди бунақанги кўзбўямачиликлардан. Ушбу маблағлар тўғри мақсадда сарфланганда эди ишчиларнинг устамалари ҳам, кам таъминланган оилаларнинг моддий ёрдами ҳам ҳал бўлиб кетган бўларди.


Хоразм вилояти ҳокими Ж.Раҳимов! Сиз ёки бирор бир ўринбосарингиз шу мутахассисларнинг маоши билан бир ой яшаб кўринг-чи. У ойликдан рўзғор қилинг, машинани газ-бензини, коммунал тўловлар, кийим-кечак ва ҳоказоларга етказиб кўрмоқчи бўлинг-чи, эплай олармикансиз?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг Самсун вилояти Бофра туманида итга нисбатан “жинсий зўравонлик” айблови 76 ёшли шахс қамоққа олинди

Бофра туманида яшовчи М.А. (76) итга нисбатан “жинсий зўравонлик” қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Бофра тумани жандармерия бўлими Самсун вилояти жандармерия қўмондонлиги ва Бофра Республика прокуратураси координациясида иш юритиб, ҳайвонларга зўравонлик ва азият етказган шахсни қўлга олиш мақсадида тезкор чоралар кўрди.

Тадқиқот натижасида М.А. қўлга олиниб, унга "итга нисбатан зўравонлик" айблови қўйилди.

Жандармериядаги расмий жараёнлардан сўнг у судга олиб борилди. Суд қарорига кўра, шубҳали қамоққа олинди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИТОБДА ЭР ХОТИНИ ВА ИККИ ОЙЛИК БОЛАСИНИ ЧОПИБ ТАШЛАДИ

Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Оқсув МФЙда кеча жуда оғир ва қайғули воқеа содир бўлди. 1998 йилда туғилган, бироз ақлан нуқсонли бўлган бир йигит уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, икки ойлик бешикдаги чақалоғини ва қўшни Сариосиё қишлоғидан келин бўлиб тушган хотинини болта билан чопиб ташлаб, сўнгра ўзини осган.

Чақалоқ ва аёлни кеча, уларнинг қизнинг ўз она юртида, дафн этишди. Йигитнинг жанозаси эса бугун тонгда ўтказилди.

Бу мудҳиш воқеа нафақат маҳаллий аҳолини, балки бутун жамоатчиликни қўрқув ва қайғуга солди. Ҳодиса сабаблари ва ортида турган омилларни ўрганиш ва бундай фожиаларнинг олдини олиш муҳимдир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УНИВЕРСИТЕТ ЛИФТЛАРИДАГИ ЧЕКЛОВ КИЧКИНА МУАММОМИ?

Ҳақиқат ожиз ва кучсиз. Чунки уни ёлғон билан ҳимоя қилиб бўлмайди. Элтуз Журналистика университетидаги лифт сегрегацияси ҳақида ёзди.

Университет фаоллари мақолага жавобан изоҳларда мурожаатчи талабани «хезалак», «ойимтилла» деган ҳақоратлар билан сийлашди.

«Деканатга яқин талабларимиз» деб ўзини таништирган ёшларнинг таъкидлашича, ҳеч ким лифтдан фойдаланишни тақиқламаган. Бошқа лифтлар талабаларга хизмат кўрсатади.

Шу ўринда мантиқий савол туғилади – яна икки лифт талабаларга ажратилган бўлса, унда нега эълонда зинадан фойдаланинг дейилган?

Нега талабалар лифтига «фақат, фақат ва фақат талабалар учун» деган ёзув ёпиштирилмаган? Нега зинадан фойдаланинг деган тавсия ўрнида шунчаки талабалар лифтига ишора стрелка чизиб қўйилмаган?

Яна бир гуруҳ инсайдерларнинг таъкидлашича, қолган икки лифт кўп ҳолларда ишламайди. Шунинг учун зинадан чиқиб-тушиш буюрилган.

Университетга ҳайрихоҳ бўлганлар «Элтуз нега шу кичик муаммони олиб чиқяпти», деб хуноб бўлмоқда. Уларга жавоб қуйидагича: муаммонинг катта-кичиги бўлмайди.

Катта журналистлар "Бойсунда ҳаммаси яхши, ҳаво тоза ва газ иси йўқ" деб катта муаммоларни яширади. Ҳаваскор журналистлар эса "лифт ҳақида фитна бўлди" деб кичик муаммоларни яширади. Катта муаммолар айнан шу кичик муаммоларга бефарқлик сабаб юзага келади.

Ҳар нима бўлганда ҳам энди Журналистика университети талабалари лифтлардан фойдаланиши мумкин.

Шу пайтгача лифтлар ишламай турган бўлса, бугундан ишлаб кетди ва улар ўчиб қолмаслиги учун маъмурият жон жаҳди билан ҳаракат қилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АКАСИ КЕТГАЧ УКАСИНИНГ НИМА КЕРАГИ БОР?!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шуҳрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди.

У бир неча кун муқаддам тўсатдан ишдан бўшатилган Ашуров Сарвар Ғаниевич ўрнини эгаллади.

Шуҳрат Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Сарвар Ашуров ДХХнинг энг қудратли бошқармаси - ДХХнинг шахсий Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Алижон Ашуровнинг укасидир.

Акасининг укаси керакли одам.

Ўта зийрак бош вазир кимдан қачон ва қай тарзда фойдаланишни яхши билади.

Сарвар Ашуровни ўз кабулхонасига олиб келиб, у орқали нималарни билган ва нималарни яширган, кимларни ёстиғини қуритган ёхуд қандай ўйинлар ташкил қилган?


Бу ҳозирча фақат Абдулла Ариповнинг ўзига, Сарвар ва Алижон Ашуровларга маълум.

Балки тергов килинса терговчиларга ҳам маълум бўлар.

Озодлик Радиосининг хабар беришича, ака-укалар шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан ишдан олинган беш кишидан иборат юқори мартабали ДХХ ва ИИВ мулозимлари рўйхатида бор.

Озодлик манбалари иддаосига кўра, бешовлон Қибрайда президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга қилинган суиқасд изини йўқотиш ва жиноятни яширишга уриниш, шунингдек, жиноятни очишга тўсқинлик қилишда гумонланмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛАМЖОНОВГА СУИҚАСДДА ГУМОНЛАНГАН ЖАВЛОН ЮНУСОВ ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ЭКСТРАДИЦИЯ ҚИЛИНДИ

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари жадал олиб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу жиноятга алоқадор айбланувчилардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.


Шунингдек, қидирувда бўлган яна бир айбланувчи К.С. Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг билан ҳам тергов жараёнлари давом эттирилган.

Ҳодиса доирасида олиб борилган тергов ишлари жараёнида ҳодиса содир бўлган жой ҳамда айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналар кўздан кечирилган. Шунингдек, улар истиқомат қилган хонадонларда тинтув ўтказилиб, ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинган.

Тезкор қидирув натижасида жиноятга алоқадор бўлган 7 нафар шахс аниқланган бўлиб, улардан 5 нафари қамоққа олинган Яна 2 нафарга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ҳозирда ҳам давом этмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯҲУДИЙ РАВВИНИНИ ЎЛДИРГАН УЧ ЎЗБЕК БААДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ


Бирлашган Aраб Амирликлари (БАА) расмийлари душанба куни бу мамлакатда яҳудий раввинин ўлдиришда гумон қилинган уч нафар шахсни аниқлади.

Айтилишича, улар Ўзбекистондан бўлган.

Гумонланувчилар якшанба куни БААдаги 28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади хавфсизлик хизмати томонидан топилгандан сўнг қўлга олинган.

«Ҳокимиятлар уч жиноятчи шахсининг барчаси ўзбек миллатига мансублигини ошкор қилди», — дейилади БАА ички ишлар вазирлигининг баёнотида.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, гумонланувчилар 28 ёшли Олимбой Тоҳирович, 28 ёшли Маҳмуджон Абдураҳим ва 33 ёшли Азизбек Камилович сифатида номланган.

Вазирлик, жиноят тафсилоти, ҳолатлари ва сабабларини аниқлаш учун зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Исроил расмийлари буни антисемитизмга асосланган ва "террорчилик" ҳужуми деб аташди.

Кўп миллатли ва мусулмон аҳолиси устун бўлган Бирлашган Араб Амирликлари хавфсизлик, барқарорлик ва диний бағрикенглиги билан танилган.

Коган БААда бутун дунёда машҳур бўлган «Ҳабад ҳасид» ҳаракати вакили эди.
БАА 2020 йилда АҚШ воситачилигидаги Абраҳам келишувлари доирасида Баҳрайн ва Марокаш билан бирга Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган эди.

БААда яшаётган яҳудийлар сони аниқ эмас, аммо Исроил расмийлари Франс Прессга берган маълумотга кўра, ушбу Форс кўрфази мамлакатида тахминан 2000 га яқин исроилликлар бор ва яҳудийлар жамиятининг сони шу кўрсаткичдан икки баробаргача кўп бўлиши мумкин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУТААССИБЛИКНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?

Мутаассиб радикализмни жазо қўрқуви йўқ қилмайди. Инсон тафаккур ва дунёқарашини кенгайтирмас экан радикализм заҳридан қутилмайди.

Турли фан тармоқларида билимни мустаҳкамланг. Эътиқод пайдо бўлган муҳит, тарихий шароит, ҳақиқий тарихий жараёнлар ҳақида батафсил ва холис маълумотга эга бўлинг. Фақат бир ёқлама мақтовли ва ўта эмоционал манбаларни ўқиманг, қарама-қарши қутблар хулосаси билан танишиб боринг. Тарих, фалсафа ва мантиқдан ташқари табиий ва аниқ фан йўналишларида маълумот олинг. Бу билимларга эга инсон мантиқсиз чўпчакларга осонликча эргашмайди.

Шахсни идеаллаштирманг. Диний раҳнамоларни идеаллаштириш, уларни бегуноҳ намуна қилиб кўрсатиш мутаассибларга хос. Бу иллат кўп ҳолларда шахсга сиғиниш даражасига етиб боради. Натижада эътиқод моҳияти бўлган асл Илоҳ бир четда қолади, бирор шахс идеал деган янглиш хулоса шаклланади. Унутманг, энг нуфузли китоб ёзарлар ва воизлар ҳам сиздек оддий инсон.

Турли дунёқараш вакиллари билан конструктив мулоқотда бўлинг. Фикрлари сизникига зид кишиларни ҳақоратлаб бирор фойда олмайсиз. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт тажрибаси ва дунёқараши борлигини тушунинг. Инсонлар турли сабабларга кўра турли эътиқодларга эга бўлади. Ҳеч ким сиз истаган қолипда яшашга мажбур эмас. Бирор кишининг эътиқоди сизникидан фарқ қилса, бу унинг ёмон одамлигини англатмайди.

Танқидий фикрни ривожлантиринг. Айрим раҳнамолар сизнинг ҳиссиётингизни жумбушга келтириб йиғлатиб, ҳаяжонлантириб манипуляция қилишга уринади. Ҳар бир фикр ва ҳикояни танқидий кўриб чиқишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун тарихий воқеа ва фактларни ҳақиқатга таянган ҳолда таҳлил қилинг, фақат ҳиссиётларга асосланиб фикр билдиришдан сақланинг.

Фикр эркинлигини қўллаб-қувватланг: Бошқа одамлар ҳам ўз фикри ва эътиқодини эркин ифодалаш ҳуқуқига эга эканлигини унутманг. Эркин жамиятда ҳар ким истаганидек яшайди, лекин ўз ҳаракатлари учун ўзи жавобгарликни бўйнига олади. Сизнинг эркинлигингиз бошқалар эркига соя солмаслиги шарт. Бу ғояга амал қилиш мутаассибликдан халос бўлиш учун муҳим қадам бўлади.

Нега деган саволдан қўрқманг. Бирор эътиқодий буйруқ, ҳикоя ёки даъват эшитсангиз унга кўр-кўрона эргашманг. Маълумотни текширинг, муҳокама қилинг. "Раҳнамолар” сизда айбдорлик ҳиссини уйғотишга, бошқа эътиқод вакиллари сизга душман эканини сингдиришга уриниб, турли конспирологияларни тарғиб қилади. Уларнинг қўлида итоаткор қўғирчоққа айланманг.

Унутманг, жаҳолатни қонуний жазо ва босим билан енгиб бўлмайди, фақат билим ва хабардорлик дунёқарашни радикализмдан тозалайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 2024-йил 25-ноябрь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман "Октепа" ҳудудида "Занг" Канали ҳамда авто магистрал муҳофаза зонасидаги кўп йиллик 100 туб дан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар аёвсиз кесиб, техника ёрдамида таг-томири билан қўпориб ташланди.

Бизга кейин маълум бўлишича, ушбу ҳолатга Жарқўрғон тумани ҳокимининг чиқарган қарори сабаб булган.

Бу ҳолат Призидентнинг «Яшил Макон» Давлат лойиҳаси ва Ўзбекистонда 2025-йил
"Атроф-муҳитни асраш ва"яшил"иқтисодиёт йили"га хиёнат эмасми?

Масъуллардан расмий изоҳ сўраб, амалий ҳаракат кутиб қоламиз.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украинанинг шарафли Президенти Владимир Зеленский мамлакатга хиёнат қилган 34 кишини давлат мукофотларидан маҳрум этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Улар орасида Ўзбекистонда аллада азиз тўрвада магиз қилинадиган артслар ҳам бор.

Россиялик хонандалар Николай Басков, Филипп Киркоров, Александр Малинин, россиялик бастакор Игор Крутой “Украина халқ артисти” фахрий унвонидан, хонандалар Каролина Куэк (Ани Лорак) ва Таисия Повалий ҳам “Украинада хизмат кўрсатган артист” унвонидан маҳрум этилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА ҚАРОҚЧИЛИККА ҚАРШИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМАС ЭКАН ВАЗИЯТ ЁМОНЛАШИШИ МУМКИН

Менинг шахсий алоқам йўқ, лекин видеода кўринган болалар анчадан бери кўчада қароқчилик қилиб юришибди. Афсуски, милиция ходимлари уларни топа олишмаяпти. Бир неча маротаба рейдлар уюштирилган бўлса-да, натижа бўлмади, қароқчилар ушланмаган.

Андижонда ҳар куни кечаси қора рақамсиз машиналарда чиқиб, қароқчилик қилишяпти. Агар бу ҳолатга чора кўрилмаса, уларнинг сони ортиб, вазият янада оғирлашиши мумкин.

Жамоатчилик хавфсизлиги учун тезкор чоралар кўрилиши талаб этилади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАНДАГИ ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ДОРИХОНАЛАР

Ассалому алайкум, Элтуз!

Наманган вилояти, Наманган туманидаги барча хусусий дорихоналар дори-дармон ҳамда тиббий буюмларни сотиш учун зарур бўлган лицензия талабларига риоя қилмаяпти.

Ҳаттоки ҳозирги кунда Наманган туманидаги барча хусусий дорихоналар дори-дармон ҳамда тиббий буюмларни реализация қилиш талабларига мувофиқ лицензия ҳам олишмаган.

Масалан, Наманган туман тиббиёт бирлашмаси олдидаги барча хусусий дорихоналар ва Наманган тумани Муллақудинг қишлоғидаги йўл ёқасида жойлашган хусусий дорихона очилганидан бери ҳеч қандай рухсатномасиз ва лицензиясиз фаолият юритиб келмоқда.

Бу ҳолатни барча давлат органлари ходимлари билишса-да, дорихона эгасидан қўрқишади. Агар дорихонага солиқ идораси ёки департамент ходимлари кириб текширув ўтказса, дорихона эгаси уларни "порахўр" деб айблашидан қўрқишади.

Аслида эса бундай ҳолат Ўзбекистон фуқаролари соғлиғи учун жуда хавфли. Шунга қарамай, солиқ органлари ва департамент ходимлари кўзларини юмишиб, чора кўрмаяпти.

Элтуз жавоби: Сизнинг Намангaн вилояти, Намангaн туманидаги хусусий дорихоналарнинг лицензиясиз фаолият юритиши ва бунинг аҳоли саломатлигига хавф туғдириши ҳақидаги ташвишингизни тушунамиз.

Дорихоналарнинг лицензиясиз ишлаши қонунбузарлик бўлиб, аҳоли саломатлигига жиддий таҳдид солади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия олиш талаб этилади.

Лицензиялаш жараёнида дорихоналар белгиланган талаб ва шартларга риоя қилишлари шарт.

Агар дорихоналар лицензиясиз фаолият юритаётган бўлса, бу ҳолатни тегишли давлат органларига хабар қилиш лозим.

Сиз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, ушбу қонунбузарликлар ҳақида маълумот беришингиз мумкин. Бу органлар дорихоналарнинг фаолиятини текшириб, қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.

Аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун барчамиз масъулмиз. Шунинг учун, бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш орқали, қонунбузарликларнинг олдини олишга ҳисса қўшишимиз мумкин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗ ЁРДАМ ХИЗМАТЛАРИ ПУЛЛИКМИ ЁКИ БЕПУЛ?

Ассалому алайкум Элтуз!

Андижон вилояти тез тиббий ёрдам маркази (вилоят шифохонаси)да барча хизматлар учун пул талаб қилинмоқда.

2-гуруҳ ногирони бўлган дадамни ҳозиргина 500 минг сўм тўлаб, уч кунга жойлаштирдик.

УЗИ хизмати учун 80 минг сўм, ЭКГ учун 57 минг сўм талаб қилинди.

Савол туғилади: тез тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий хизматлар аслида пулликми ёки бепул?

Илтимос, бу ҳақда аниқ маълумот берсангиз.

Элтуздан жавоб: Ва алайкум ассалом.

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати давлат томонидан молиялаштирилади ва аҳолига бепул кўрсатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3973-сон қарорида ҳам таъкидланган.

Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари ҳам давлат томонидан молиялаштирилади ва бепул бўлиши керак. Аммо, баъзи махсус тиббий хизматлар, диагностика ёки даволаш жараёнлари учун қўшимча тўловлар талаб қилиниши мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда, агар тез ёрдам хизмати учун сиздан пул талаб қилинган бўлса, бу қонунга зиддир. Шунингдек, УЗИ ва ЭКГ каби хизматлар учун тўловлар талаб қилинган бўлса, бу хизматларнинг бепул ёки пуллик эканлигини аниқлаш учун шифохона маъмуриятига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.
Агар сиздан ноқонуний равишда пул талаб қилинган деб ҳисобласангиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишонч телефонига ёки маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилиб, шикоят қилишингиз мумкин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШУБҲАЛИ ЭЪЛОНЛАРГА ИШОНИБ РОССИЯГА БОРИШГА ШОШИЛМАНГ

Ассалому алайкум,

турли эълонларга ишониб, Россияга келмоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқчиман.

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Ozon логистикада ишлашга чақирадиган реклама ва тарғиботлар авж олган. Илтимос, бундай эълонларга алданиб қолманг. Энг ёмони ишга Ўзбекистон меҳнат биржаси ҳам аралашиб келмоқда.

Ишга таклиф қилувчи фирмалар ва Ozon Job логистика бир-бирига умуман ўхшамайдиган, бошқача маркетинг сиёсатини юритади.

Ҳақиқатан ишлашни истасангиз, Play Market'да OzonJob дастури бор, шу дастур ёки компаниянинг расмий саҳифалари орқали бўш вакансияларга мурожаат қилишингиз мумкин. Ozon Job ойига 15 кунлик ишни таклиф қилади (2 кун иш, 2 кун дам).

Камчиликлар:

1. Иш шароити: Смена 11 соат давом этади. Фақат 30 дақиқа тушлик ва 15 дақиқадан икки марта танаффус бор. Бу иш катта жисмоний юкни кўтара олишни талаб қилади. 11 соатлик мунтазам ҳаракат ва сизга қараб турган минглаб камералар руҳан ҳам, жисмонан ҳам чарчатади.
2. Интизом: Чўнтагингиздан қалам ёки бошқа арзимаган нарса топилса ҳам, ярим ойлик маошингиз жарима қилинади.
3. Фирма орқали ишлаш: Ozon ходимлари фирма ишчиларига нисбатан кам ишлаб, кўпроқ маош олишади. Фирма орқали келганлар ойига 30-31 кун ишлашга мажбур бўлади.
4. Молиявий шартлар: Ҳужжат ва йўл харажатлари фирма томонидан қопланади, лекин бу сизнинг иш ҳақингиздан ушлаб қолинади. Ойлик иш ҳақи ишни бошлаганингиздан сўнг 45-50 кундан кейин берилади.

Ҳуқуқий муаммолар:

Фирмалар паспортингизни гаров сифатида олиб қўяди. Бу кўпчиликни саросимага солиб, руҳий босимга дуч келтиради. Ушбу ҳолат ва бошқа сабаблар туфайли фирмаларда кадрлар тез-тез ўзгариб туради.
Илтимос, ҳушёр бўлинг:

Ҳурматли ўзбекистонликлар, вазиятни яхшилаб тушуниб олиб, бундай хавфли ишларга алданиб қолманг.

Ўзбек ҳукуматига мурожаат: миллатимизни ғаразли фирмаларга қул қилиб топширманг!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА БУЗҒУНЧИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛАДИМИ?

Элтуз эшигини бозордан тирикчилик қилиб оила боқаётган инсон қоқди. Унинг нонини “бузғунчи тадбиркор“ яримта қилмоқда.

«Андижон шаҳридаги Жаҳон бозори ва тилла бозорига ўтиш жойида, йўлнинг қатнов қисмида жойлашган ер майдонини ноқонуний қарор билан Ибрагимов Мирзажон эгаллаб дўкон қурмоқда.

Бу жойдан машиналар ҳаракат қилади. Қурилиш хавфсизлик ишларига роия қилинмаган. Қурилиш ёнида машина ва одамлар ўтади.Тепадан бирор нарса тушиб кетса, одамларга шикаст етади.
Ибрагимов Мирзажон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар қурилиш бўлими ходимларини «оғзини» ёпган.

Биз бозорга чиқамиз.Мана шу жойдан тирикчилик қиламиз. Нон ва деҳқончиликларимизни олиб чиқиб сотамиз. Энди эса тадбиркорлар келиб жойларимизни ноқонуний эгаллаб олмоқда. Бу тадбиркорларга чора кўрилиши керак. Тегишли ташкилотлар ўрганиб чиқиши зарур“

Ҳолат бўйича Андижон вилоят прокуратурасидан расмий изоҳ кутамиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СОЛИҚ ХОДИМЛАРИ: "МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ВА АДОЛАТСИЗЛИК ҚАЧОН ТУГАЙДИ?"

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси томонидан дам олиш кунлари ҳам мажбурий тартибда, режа-график асосида маҳаллий солиқлар учун план бериляпти. Солиқ инспекцияси ходимлари одам эмасми? Қачонгача мажбурий меҳнат давом этади?

Иш вақти меҳнат шартномасида 9:00 дан 18:00 гача белгилаб қўйилган. Аммо ҳар куни эрталаб 7:45 да ёки кечқурун 20:00 да селектор йиғилишлари ўтказилади. Бундан мақсад нима?

Ойликлар эса қилинган иш ҳажмига нисбатан жуда кам. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Ходимларнинг оиласи йўқми? Ёки солиқ бошқармаси раҳбариятининг оиласи йўқми? Овқат пули деган тушунча йўқолиб кетдими?

"KPI" деган балонинг пайдо бўлиши билан на берилган режада шаффофлик бор, на ходимларга тинчлик. Шанба ва якшанба кунлари ишга чиққанлик учун икки ҳисса миқдорида ойлик тўланиши Меҳнат кодексида белгиланган бўлса-да, бу қоиданинг фақат қоғозда қолиб кетиши адолатсизликдан бошқа нарса эмас.

Бу ҳолат қачон тугайди? Тизим қачон ўз ҳолатига келади?

Фарғона вилояти солиқ ходимлари номидан, ушбу масалага жиддий эътибор қаратилишини ва ҳал қилиниши учун мақола чиқаришингизни сўраймиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФИФА ҚУВИБ ҲАЙДАГАН РОССИЯ ФУТБОЛ ЧЕМПИОНАТИНИ ЎзМТРК КЎРСАТАДИ

Россияга қалқон бўлган Бош Вазир Абдулла Ариповнинг қудаси МТРК раислигидан кетди. Янги раис бош вазир котибияти раҳбари Абдурашид Жўрабоев этиб тайинланди. Қарталар ўзгарди – лекин ўйинбоши ўша-ўша. МТРК амалда ўрисқул Бош Вазир қўлидаги пропаганда машинаси бўлиб қолмоқда.

MТРК таркибидаги "Sport" телеканали FIFAдан ҳайдалган Россия чемпионатларини намойиш қилади. Бу ҳақида канал раҳбари Зоҳид Каримов ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Йўқ, бу Англия ёки Испания лигаси эмас, ҳатто Италия лигаси ҳам эмас. Бутун дунё юз ўгирган, маҳоратда ҳаминқадар бўлган Россия футболи. Ўзбекистон солиқ тўловчиларнинг пули мана шу «томоша»га сарфланади.

Аббос ёки Рустам каби футболчиларимиз Россияда тўп тепишгани бир баҳона холос. Улар трансфер ойнаси очилгач бошқа мамлакатга кетаверади. Россиянинг уқувсиз чемпионати эса Ўзбекистон телеэрканларида қолиб кетади.

Нега Россиянинг чемпионатинига ошиқ Sport канали ўзимизнинг Про-лигага эътибор бермайди?

Яқинда Sport канали Ўзбекистон-Қатар учрашувида давлат мадҳиясини узиб қўйиб ўрнига реклама қўйиб юборган эди. Маъмурият бу қўпол хатони техник носозликка йўйди. Энди эса канал Россиянинг итга керакмас чемпионатини намойиш қилади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУЮК БРИТАНИЯ, ГEРМАНИЯ, АФҒОНИСТОН ВА ЎЗБEКИСТОН НОМЛАРИНИ БИР ҚАТОРГА ҚЎЙГАН 0,90 ГРАММ НАША ТАРИХИ

Асли афғонистонлик, бироқ Германия ватандоши бўлган мардум Л.М.Р доимий равишда Лондонда истиқомат қилиб келган. Бу мардум қўлида нақ Германия пасспорти бўлишига қарамасдан Ўзбекистонга қўшни Афғонистондан кириб келишга қарор қилди.

2024 йил 6-сентябрь куни бу сайёҳ Афғонистондаги “Ҳайратон” чегара постидан муваффақиятли ўтди. Бу постдан муваффақиятли ўтишга ўтдию Термиздаги “Айритом” божхона масканида муаммо чиқди. Божхоначилар ундан “гиёҳванд модда борми?” деб сўраган. Сайёҳ Л.М.Р. йўқ деган. Лекин тинтув текширувдан кейин унинг кўк рюкзагидан 0,90 грамм наша топилди.

Балки сайёҳ сумкасида наша борлигини буткул унутгандир. Балки 0,90 грамм шахсий истеъмоли учун керак бўлган – бу ҳақида ҳеч қандай эътироф йўқ. Лондонда яшаб юрган Германия ватандоши асл юрти Афғонистондан Ўзбекистонга ўтишда қўлга олинди.

Қизириқ туман суди учун 0,90 грамм ҳам наркотик модда контрабандаси ҳисобланади. Нашанинг 0,02 грами экспертизада увол бўлди, қолган 0,88 грам йўқ қилинди. Икки Осиё ва икки Европа давлатларининг номларини кесиштирган сайёҳ 29,920,000 сўм жаримага тортилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/28 16:35:51
Back to Top
HTML Embed Code: