Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия ўзбекларни қувмоқда, америкалик эркак ўзбек аёли дея ўзини ўлдига чиқарди – 600’78
Франция Украинага узоқ масофа ракеталар етказиб беришга қарор қилди. Америкалик эркак ўзбек севгилиси дея, ўзини ўлдига чиқарди. Москвадаги Каримов ҳайкали пойига чўчқа калласи ташлаб кетилди. Россияга олис масофали ракета зарбалари белгиланди ва бу 600 секунд...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЙСУНДАГИ М25 ҚУДУҒИДАН ҲАМОН ГАЗ СИЗМОҚДА АҲОЛИ ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТИЛАЁТГАНИДАН НОРОЗИ
Бойсундаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги кони" қудуқларидан ҳамон заҳар сизиб чиқаётганидан аҳоли азият чекмоқда.
Мутасаддилар, кон раҳбарияти аҳолига қоп-қоп ваъдалар бериб, узоғи 10 кун ичида ҳавони ифлосланишини олдини олиш чоралари кўрилиши ҳақида айтганлар. Аммо қарийб 3 ой ўтсада аҳвол ўнгланмади.
- Тошкентдан ва бошқа вилоятлардан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган журналистлар келиб ҳолатни ўрганишди. Ўз қулоғим билан эшитдим аҳвол ёмон эмас, мана ҳавоси тоза экан Бойсуннинг деб ўз саҳифаларига видео чиқишлар ҳам қилишди. Аҳвол ҳақида гапираман, мендан интервью олинглар десам менга қайрилиб ҳам қарашмади. Ёлланган одамлар Бойсун ҳавоси зўр деб мақтаб, ташкилотчилар совға-саломларини олиб уй-уйларига кетишди. Аммо аҳвол ҳамон ачинарли. Эрта саҳар айниқса кўчага чиққан киши ҳаводан заҳарланиб қулаб тушиши ҳеч нарса эмас. Заҳарни афсуски суратга олиб бўлмайди. Интернетларда гӯёки хавф бартараф этилди деб тинимсиз чиқишлар қилиняпти. Монтаж видео ва расмлар тарқатишяпти. Аҳоли саломатлигини эса ҳеч ким ўйламаяпти, дейди оммавий ахборот воситаларида ёлғон хабарлар тарқатилаётганидан норози бойсунлик.
17 сентябрь куни Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид газининг сизиб чиқиши жами 4 киши вафот этишига сабаб бўлган эди.
Яқинда Бош вазир ҳалокат яқинидаги қишлоқлардан бирига бориб, аҳолини кўчиш таклифини қилган.
Кондан ҳар куни заҳарли газ ва вақти-вақти билан зарарли дуд чиқарилаётгани аҳолини ҳамон ташвишга солмоқда.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚИБРАЙ ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИДА «ЧЁРНАЯ КАССА» МОЖАРОСИ
Ассалом алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси.
Биз Тошкент вилояти Қибрай тумани Миллий гвардияси қўриқлаш бўлими ходимлари номидан мурожаат қилмоқдамиз. Қибрай тумани қўриқлаш бўлими ходимлари кучайтирилган 50 фоизлик хизмат тартибида ишламоқда. Ҳар бир объект ўз вақтида қўриқланмоқда, лекин ҳеч қандай байрам тадбирлари мавжуд эмас. Шунингдек, ушбу аҳволда ҳам ходимларнинг меҳнати адекват баҳоланмаяпти.
Ҳозирги вақтда бошқарма бошлиғи томонидан ходимларнинг маошлари қисқартирилиб, «чёрная касса» услуби қўлланмоқда. «Чёрная касса» дегани шуки, бир объектда ишлаб, кейин кечқурун бошқа объектда ишлаб беришингга тўғри келади. Аммо бу меҳнат учун белгиланган ҳақ бошқарма бошлиғи ва бош бошқарма раҳбарининг шахсий манфаатлари учун йўналтирилади.
Энг қуйи тизимдаги ходимлар оғир шароитда меҳнат қилмоқда, ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинмоқда. Смена пайтида икки кунлаб ишга қолиб кетиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ходимлар икки кун иш, бир кун дам олиш тартибига ўтказилган. Лекин ҳеч ким ходимларнинг аҳволини сўрамаяпти ёки тушунмаяпти.
Ҳатто бошлиқлар томонидан босим ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда. Масалан, агар ёқмаса, бошқа жойга ўтиб ишла дейиш ёки эртага бу постдан йўқотаман, бу ердан ҳайдайман, дейиш ҳолатлари мавжуд. Янги бошлиқ майор Абдукаримов Сардор Норимбой ўғли ҳодимларнинг иш фаолиятига қизиқмайди. Фақат бошқарма бошлиғи Нортожиев нима деди, у нима қилди деб, тўтиқушдек фаолият юритмоқда.
Миллий гвардия қўриқлаш бўлимига бунақа ҳиссиётга берилувчи раҳбар керак эмас, деб ҳисоблаймиз. Ҳурматли қўмондон, ушбу муаммоларимизни кўриб чиқишингизга умид қиламиз.
Ҳурмат билан,
Қибрай тумани Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИО ХОДИМЛАРИ: "МАЛАКАСИЗ РАҲБАРЛАР ВА АДОЛАТСИЗ ТИЗИМ ҚАЧОН ТУГАЙДИ?"
Наманган вилояти ички ишлар органлари ходимлари орасида малакали кадрлар қадрсизланиб, ҳокимият тепасидаги айрим раҳбарларнинг фаолиятига нисбатан қаттиқ норозиликлар билдирилмоқда. Хусусан, Шухрат Алиевнинг раҳбарлик фаолияти атрофидаги турли шикоятлар ва жиддий саволлар ҳалигача ҳал этилмаган.
Маълум қилинишича, вазирлик ва бошқа ташкилотлардан келган текширувчиларни ҳам ўз таъсирига солишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Қонунчиликни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим рол ўйнаши керак бўлган тизимнинг малакали ходимлари турли сохта айбловлар билан фаолиятдан четлатилиб, уларнинг ўрнига тажрибасиз, раҳбарларга яқин шахслар тайинланаётгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда.
Тасдиқланмаган маълумотлар асосида жазолаш
Ички ишлар тизимидаги баъзи ходимлар жиноий олам вакиллари билан тил бириктирганликда ёлғон айбловлар билан қораланмоқда. Хусусан, бошқа хизматларга ўтказишга мажбур қилинаётган тажрибали ходимлар ҳақидаги маълумотларга кўра, уларнинг ишларини "заказ" аризалар ёрдамида бузиб кўрсатишга ҳаракат қилинган. Чуст туманидан келган хабарларга кўра, бой фуқароларга нисбатан ёлғон аризалар тайёрлаб, катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириш режасига оид шикоятлар ҳам ўртага чиққан.
Малакасиз раҳбарлар ва уларнинг «эркатойлари»
Фаолияти давомида ўз курсдошлари ва яқинлари орасидан тажрибасиз шахсларни раҳбар лавозимларига тайинлаш ҳолатлари кенг тарқалган. Бу эса тизимда коррупция ва адолатсизликнинг янада кучайишига сабаб бўлмоқда. Фаоллиги билан танилган малакали ходимларнинг тизимдан четлатилиши норозиликларни янада кучайтирмоқда.
Ички ишлар вазирига мурожаат
Наманган вилоятидаги ушбу ҳолатларни қатъий назоратга олиш зарур. Агар ички келишмовчиликлар ва коррупция ҳолатлари бартараф этилмаса, бу нафақат ички ишлар тизимига, балки жамият барқарорлигига ҳам жиддий зарар етказиши мумкин.
Ўрта Осиё тарихидаги хонлик ва амирликларнинг парчаланиши каби мисоллар бу каби муаммоларга кўз юммаслик зарурлигини кўрсатади.
Наманган ички ишлар органлари ходимлари номидан ушбу ҳолатларга тезкорлик билан эътибор қаратишингизни сўраймиз.

ХАЛҚ ПУЛ ТЎЛАЙДИ, ЛЕКИН СВЕТ ҚАНИ?
Ассалому алайкум Элтуз,
Ҳозирги кунда ҳеч бир мурожаат ўз-ўзидан ҳал бўлмаяпти.
Халқ 220V ток учун пул тўлайди, аммо хонадонга кириб келаётган ток жуда паст. Буни ҳамма ҳам билмайди. Свет ўчиб ёниб, «напряжение тушиб кетди», деб ўтиришади. Аслида, напряжение илгари ҳам паст бўлган.
Хонадонга кириб келаётган ток 90V дан ҳам пасайиб, свет ўчиб-ёниб туради. Яхшиям стабилизатор бор. Акс ҳолда, маиший техника бирин кетин ишдан чиқиб бораверади.
Саволларимиз бор:
1. Нега биз келаётган токқа эмас, 220V га пул тўлашимиз керак?
2. Нега хонадонларга кучланишга мослаб тўлов қилинмайди?
3. Нега компенсация тўланмайди?
Буни билмаган қанча одам бор. Ҳамманинг ҳам стабилизатор қўйишга имкони йўқ. Бечора одамлар «эскирибди», «бузилибди», деб, техникасини таъмирлайди ёки янги сотиб олади. Аммо аслида бунинг сабабчиси – электр энергияси тизими ва унинг масъуллари.
Қонунлар кимни ҳимоя қилади?
Нега бундай вазиятда ҳам Энергетика вазирлиги қонунларга мос ҳаракат қиляпмиз, деб ўзини оқлаб қутулиб кетаверади? Халқнинг адолатли талабларига қачон жавоб беришади?

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОНУН-ФАРМОНЛАР ИШЛАМАЯПТИ
Ҳурматли Элтуз, солиқчилар дардини эшитиб ёритиб бераётганингиз учун раҳмат.
Фарғона вилояти солиқ ходимлари, хафа бўлманглар. Бу муаммо ҳамма жойда бор: кечаси соат 12 гача режа ва план берилади. Кундузги режа бир хил, кечки режа эса бошқа. Ҳеч хафа бўлманглар, барча муаммо ҳукуматнинг бошидан бошланади.
Ишламаётган Қонун-Фармонлар, ишламаётган Кодекслар, ишламаётган Конституция билан Янги Ўзбекистонни СССРдан ҳам баттар қиляпмиз.
Аввало, Конституцияга ва қонунларга амал қилишни юқоридаги Қутбиевга ўхшаган “валломатларга” ўргатайлик. Улар янги ривожланаётган Ўзбекистонда қонун ва фармонларга амал қилинмаслигини кўрсатишни мақсад қилган кўринади.
Халқнинг ҳам, жуда кўп ходимларнинг ҳам сабр косаси тўлиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби меҳнат қонунчилигига амал қилинмаслиги ва қонун-фармонларга риоя этилмаслиги.
Майли, 1-2 йил сабр қиламиз, фарзандларимиз олий таълимни тугатиб олса, Янги Ўзбекистондан бош олиб кетамиз.

ТУРДИМОВ САМАРҚАНД ҲОКИМЛИГИДАН ПРЕЗИДЕНТ АППАРАТИГА ЎТДИ
Шундай қилиб, президент фармони билан Эркинжон Турдимов президент аппаратига ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
52 яшар Адиз Музаффарович асли вобкентлик. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни режалаштириш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармасида бошлаб, 2002 йилгача мутахассисликдан бошқарма бошлиғи ўринбосаригача бўлган лавозимларда ишлаган. 2002-2007 йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2008-2010 йилларда Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекциясида даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи, 2010-2012 йилларда Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси даромадларни режалаштириш ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2012-2017 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасида ижро этувчи директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017-2019 йилларда Молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бошлиғи, 2019-2020 йилларда давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш департаменти директори лавозимларида фаолият юритган.
2020 йил март ойидан 2023 йил февраль ойигача иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, 2023 йил февраль ойидан 2024 йил январь ойигача иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2024 йил 29 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланган эди.
Аввалроқ Эркинжон Турдимов соғлиги туфайли Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Қон босимидан азият чеккан Турдимов ўтган йили бир муддат Германияда даволаниб қайтгани айтилади.
Турдимов Ўзбекистонда энг қудратли вилоят раҳбарларидан бири сифатида кўрилади.

“САИДАЗИЗ МЕДГОРОДОК”КА БЕРИЛГАН СРОК ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛДИ
“Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган кўча авторитети Саидазиз Саидалиевга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолди.
Бу қарор Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг апелляция инстанцияси томонидан 27 ноябрь куни эълон қилинди.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг айтишича, апелляция Акрамжон Акрамов, Нуриддин Тўлаганов, Ғофуржон Ўринбоев, Умид Маҳмудов, Азиз Нурматов, Жаҳонгир Бадалов, Улуғбек Раҳимов, Достон Хошаков, Дониёр Юнусов, Даврон Султонов, Бунёд Самадов, Ҳусан Рисқиев ва Баҳодир Раҳмоновга чиқарилган ҳукмларни ҳам ўзгаришсиз қолдирган.
“Саидазиз медгородок” шу йил 5 августда 165 (товламачилик), 168 (фирибгарлик), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 211−28 (пора беришга шериклик қилиш), 277 (безорилик) каби моддаларида айбдор деб топилиб 20 йилга қамалганди.
36 ёшли Саидазиз Саидалиев ҳамда унинг шериклари Тошкентда 2023 йилнинг ноябрь ойида бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида қўлга олинган эди.
Ўтган муддат мобайнида “кўча”га қарши кураш кампанияси даврида ҳибсга олинган “таниқли авторитетлар” Салим Абдувалиев 6 йилга, Бахти Ташкентский 20 йилга, Лутфулла Умаров 6 йилу 2 ойга, Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

ELTUZ
РАССОМ ТУЗ ЖАҲОЛАТ ВА НАФРАТ ЙИҒИНДИСИ ҲАҚИДА Институтни битирганимдан сўнг қишлоқ мактабига расм ўқитувчиси қилиб юборишди. СССРнинг қуюқ даври. 1984 йил. Бир қаватли мактабнинг томида шифер ҳам йўқ. Мактабда давлат идорасида пора билан қўлга тушиб қамалиб…
РАССОМ ТУЗ СОВЕТ ДАВРИДАГИ ЎҚИТУВЧИ ХОЛА ҲАҚИДА
Совет давридаги ўзбек ўқитувчи хола " Йиртиқ жемпр, кўрпача гулли ямоқ куйлак ва йиртиқ калиш" кийган деб кўрганимни ëзсам, "нима бўпти йўқчилик эди" деб, оғзимга урди биттаси.
Демак, Совет даврида (мен 1984 йилдан мисол олдим) ўқитувчига 18 соат учун 120 сўм ва кийим ҳамда кўмир пули деб қўшимча пул берилган. Кружок ва қўшимча ўтилган соат, синф раҳбарлик учун қўшимча яна тўланган. Ўша пайтдаги Генсек Черненко Совет ўқитувчилари ойлигини оширган эди.
Мисол учун шу ўқитувчининг пахта зовутда 12 соатлаб ишлайдиган эри бор йўғи 70 сўм олган.
Мен айтган ўқитувчи хотин бу пулни тўй қилиб, келин олиш ва уй қуриш учун эрига берган. Ўзига пул сарфламаган. Бу ўқитувчига Ленинграддаги тарихий музейларни кўриш учун текин йўлланма берилганида ўзини ўрнига эрини юборган.
Эри бориб, музей ўрнига Ленинграддаги запчасть бозорни айланиб, “Урал” мотоциклга тормоз, колодка ва Жигулига карбютарор олиб келиб, Тошовуз бозорида сотган.
Бу ўқитувчи хотин болаларни ўқитиш ўрнига бешинчи сентябрдан то иккинчи декабргача пахта отизида болаларни пахтага мажбурлаб юрарди.
Раҳбарлар ўтадиган Урганч Шовот магистрал йўли чеккасидаги янтоқни чопарди.
Пахта япроғи тушсин деб осмондан сепиладиган бутифос самолётга йўл кўрсатиш учун далада қизил байроқ кўтариб турарди.
Шу бутифос дефолиантдан заҳарланиб, сариқ касал бўлиб ўлиб кетди бу саводсиз манглайи қора ўқитувчи.

СОВЕТ ДАВРИ МАКТАБИ: ҲАЁТИЙ МАНЗАРА
Ўзи кўрмаган ва ўзи яшамаган совет даврини упуғлаш каби касалга чалинган вос вослар жим туриш.
Мен 1984 йили "Тошкентни битирган ўртоқ" (ўқитувчини “ўртоқ” дерди Хоразмда) Урганч туманидаги мактабга расм ўқитувчиси бўлиб ишга юборилдим. 21 ёшда эдим. Кўрган манзарамдан шокда эдим. Ўқитувчилар дунёдан узилиб қолган мохов лепрозория мансублари каби эди. Шовот туман чегарасидаги бу мактабга мабодо районодан муфаттиш келса, худди Зевс худоси осмондан ўз аравасида тушган каби хурофий манзара касб қиларди.
Бир қўли йўқ, аммо оёғи чаққон адабиёт муаллимаси Дуймахон коридор бўйлаб югуриб, ҳар бир эшикка бош суқиб, "Мактабда одам бор", деб чиқарди.
"Одам" - бу ўша районодан келган порахўр инспектор. Унга атаб “ушоқ барак” (чучвара) пиширилар ва тўйгунча ароқ билан меҳмон қилинарди.
Мактаб жойлашган элотдаги аҳолидан юмурто, гашир, пиёз, олма, узум ва қовун-тарвузлар ўлпон сифатида йиғилиб, инспекторнинг москвич машинасининг ўрадай очиқ турган багажниги тўлдириларди.
Инспектор кетганидан кейин директор бошчилигида ўқитувчилар шоғол базм қилар. Ўқувчилар эса мактаб ўқимай уйига дап бўларди.
Бир марта кўрган манзарам ҳеч эсимдан чиқмайди. Мактаб томи шифер билан эмас, балки лой билан бостирилган. Шу лой том қиши билан нам тортиб турган. Март ойида бир тонна лой том эриб, синфхонасига ўпирилиб тушди.
Яхшиям танаффус пайти эди. Лой том бўш парталар устига тушди. Кириб ўпирилган том тешигидан қалдирғочлар чарх урган кўм-кўк осмонни кўрувдим.
"Ҳеч ким билмасин", "Мактабга гап тегмасин" деб бу воқеа яширилди. Ўқитувчилар томни яна лой билан ёпиб қўйишди.
Ўшандан сал олдин мен институтнинг 4-курсида ўқиганимда Литвадаги Каунас шаҳридаги оддий совет мактабига практикага борувдим. Литвадаги мактабда ноябр ойида болалар ёпиқ бассейнда сузиш машқлари ўтишарди.
Ўқитувчилар эса ўша даврдаёқ Литва мустақиллиги ҳақида болаларга фикрий мессеж берарди. Худди шундай Совет мактаби бўлган Урганчда болалар пахта даласида юрарди. Пахтадан қочган болларни кўрпача гулли ямоқ кўйлак, кирза этик ва йиртиқ жемр кийган, эри уравериб мияси пўла бўлган ўқитувчи хотинлар қўлида таёқ билан қувлаб юрарди.
Ниҳоят пахта тугаб, январнинг ўн бешларида дарслар бошланиб кетди.
Битта боладан "Нега расм дафтаринг йўқ?" деб сўрадим. (Расм дафтар 5 тийин эди. Масалан, битта булочка 10 тийин бўлган пайт.)
"Отам қамоқдан чиқса олиб беради. Пулимиз йўқ", деди бу бола. Мен ўшанда бир сўмга 20 та расм дафтар олиб қўйиб, бу йўқсил болаларга тарқатардим.
Боланинг отаси пахта бригадири эди. Уни "пахтани қўшиб ёзгансан", деб Гдлян уриб қамаган. Уйидаги бор буди ва хотинларнинг олтин тақинчоқларигача давлат конфискация қилганди.
Ўша пайтда (1985 йил) Гдлян Урганч туманида колхозчиларни сўроқ қиларди.
Колхозчилар русча билмагани учун мактабдаги рус тили ўқитувчилари таржимон сифатида олиб кетилганди.
Мактабдаги спорт ўқитувчилари эса сўроқ қилинаётган колхозчиларни калтаклаш учун сафарбар бўлганди.
Дунёда ўқитувчилар каби руҳан синиқ, умуртқасиз одамларни кўрмаганман.

ЎЗБЕКИСТОНДА СИЁСИЙ МУХОЛИФАТ ВА МИЛЛИЙ ҒОЯ ЗАРУРАТИ
Элтуз сиëсий таҳлилчиси, ўзбек мухолифати ҳақидаги китоб муаллифи Баҳодир Файзига кўра, "ўзбекларни қизиқтираëтган саволни кун тартибига қўя оладиган сиëсий мухолифат йўқ".
"Мухолифат доим босимга реакция ўлароқ юзага келди. Ўрис босиб олди. Босқинчи ëмон. Советлар эзиб динни чеклади. Демак, дин яхши. Каримов муллаларни қамади. Демак муллалар мазлум ва ҳоказо.
Лекин реакциянинг умри узоқ бўлмайди. Реакция бу оний жараëн.
Бугун 40 миллион нуфус, яъни кўп сонли халқ ўлароқ дунëдаги ўз ўрнини қидираëтган барча ўзбекни, диндори, динсиз, йўқсил ва бойларини бирлаштирадиган ўртоқ ғоя нима? Бундай ғояни ким ўртага ташлай олади?
Ўрис билан ўрисқул, араб билан арабқул бўлиб, уларнинг хабари ҳам йўқ Яқин Шарқ можароларига аралашишдан бошқа уникал йўл-йўналиш зарур миллатдошларга."

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҲОКИМИЯТИ УЧУН СИЁСИЙ МУХОЛИФАТНИНГ АҲАМИЯТИ
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Буни тан олмаслик сурбетлик бўлади.
Аммо, фаол сиёсий мухолифатнинг Ўзбекистонда йўқлиги айниқса яқинда бўлиб ўтган сайловларда яққол кўзга ташланди.
Ҳукуматнинг давлат бошқарувига бўлган замонавий ёндашуви ва очиқликка интилиши мамлакатда сиёсий тизимини қайта кўриб чиқиш заруратини пайдо қилди.
Бу жараёнда сиёсий мухолифатнинг мавжудлиги нафақат демократик жараёнларнинг ажралмас қисми, балки Мирзиёев ҳокимиятини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мухолифат қай жиҳатдан муҳим?
1. Демократик қонунчиликни мустаҳкамлаш. Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари демократик бошқарув асосларини ривожлантиришга йўналтирилган. Сиёсий мухолифатнинг мавжудлиги:
- Мухолифат давлат сиёсатида баланс ва назоратни таъминлайди.
- Қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятининг масъулиятини оширади.
- Фуқароларнинг сиёсий жараёнларга ишончини кучайтиради.
Сиёсий мухолифатнинг фаолияти орқали ҳукумат ўз қарорларини янада пухта таҳлил қилиш ва жамият учун манфаатли ечимларни ишлаб чиқишга мажбур бўлади.
2. Ҳукуматга нисбатан танқидий ёндашувни таъминлаш
Мухолифат ҳар қандай ҳукумат учун "соғлом танқидчи" вазифасини бажаради. (Каримов мамлакат мустақиллигининг илк йилларида “конструктив мухолифат керак ” деган гапни айтганди, кейинчалик ҳокимият ҳирси ва паталогик қўрқув бу сўзларга ҳам тақиқ қўйди).
Мухолифат Мирзиёевнинг ҳокимияти учун қуйидаги жиҳатларда аҳамиятлидир:
-Ҳукумат қарорларининг ижтимоий таъсирини таҳлил қиладиган ва альтернатив таклифлар илгари сурадиган куч сифатида мухолифатнинг иштирок этиши ислоҳотларнинг самарадорлигини оширади.
-Танқидий мулоқот орқали давлат бошқаруви механизмларидаги камчиликлар ва заиф нуқталар аниқланади ва уларни тузатиш имконияти яратилади.
3. Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш
Мирзиёев ҳокимиятининг ташқи сиёсатдаги муваффақиятлари ва ички ислоҳотлари мухолифат билан мулоқотдан янада кучайиши мумкин. Мухолифатнинг мавжудлиги:
-Миллий манфаатларни ҳимоя қилишда кўп қиррали ёндашувни таъминлайди.
-Халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистоннинг очиқ ва демократик мамлакат сифатидаги имиджини мустаҳкамлайди.
4. Жамиятдаги барқарорликни таъминлаш
Сиёсий мухолифат жамиятда турли гуруҳларнинг манфаатларини акс эттириш орқали ижтимоий барқарорликка ҳисса қўшади. Бу Мирзиёевнинг ҳокимияти учун ҳам муҳим, чунки:
-Жамиятдаги турли қарашларнинг расмий сиёсий тизимда акс этиши турли ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олади.
-Мухолифатнинг мавжудлиги орқали халқнинг фикрлари ҳукуматга етказилади ва ижтимоий кескинликлар камаяди.
- Ҳар қандай параллель давлатнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди.
5. Ҳокимиятнинг легитимлигини ошириш
Сиёсий мухолифатнинг фаол иштироки ҳукуматнинг халқаро ва ички майдондаги легитимлигини кучайтиради. Мирзиёев ҳокимияти:
- Мухолифат билан конструктив мулоқот орқали жаҳон ҳамжамияти олдида демократик тизим яратишга бўлган интилишини кўрсатади.
-Халқ ҳукуматга ишонч билдиришда мухолифатнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилинишига эътибор қаратади.
6. Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш
Шавкат Мирзиёевнинг асосий мақсадларидан бири — Ўзбекистонни замонавий, очиқ ва барқарор давлатга айлантириш. Буни президент доимо таъкидлаб келади. Мухолифат бу жараёнда:
-Ҳукуматга конструктив таклифлар ва инновацион ёндашувлар билан ёрдам беради.
-Ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги мулоқот орқали ислоҳотларни амалга оширишнинг самарали механизмлари шакллантирилади.
Хуллас, Шавкат Мирзиёев ҳокимияти учун сиёсий мухолифатнинг аҳамияти фақат танқид билан чегараланиб қолмайди.
У жамиятнинг умумий манфаатларини акс эттирувчи ҳамкор, давлат бошқарувининг самарадорлигини оширишдаги муҳим иштирокчи сифатида намоён бўлади.
Мухолифат билан конструктив мулоқот ва уларнинг таклифларини инобатга олиш орқали ҳукумат ўз ислоҳотларини янада муваффақиятли амалга ошириши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг демократик тараққиёти ва жаҳон саҳнасидаги нуфузини оширади.

АЁЛ СЕГРЕГАЦИЯСИНИ ЁҚЛАБ ЧИҚҚАН ИМОМ ҲАЙФСАН ОЛДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ички назорат комиссияси йиғилишининг 2024 йил 25 ноябрдаги 6-сон баённомаси қарорига мувофиқ:
Самарқанд шаҳри «Дамариқ» масжиди имом ноиби А.Ҳасановнинг ижтимоий тармоқларда мунозарага сабаб бўлган чиқиши орқали ўз вазифасига эътиборсиз ёндашгани ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 2021 йил 30 ноябрдаги «Жамоат олдида ва ижтимоий тармоқларда чиқишларни тартибга солиш бўйича» 01А/198-сонли буйруғи, 2022 йил 30 ноябрдаги «Интернет тармоғида чиқишларни тартибга солиш» бўйича 01А/194-сонли буйруғи талабларини қўпол равишда бузгани учун «ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилиб, Диний идора томонидан ташкил қилинадиган Ҳаж ва Умра тадбирларида ишчи гуруҳ аъзоси ёки гуруҳ раҳбари сифатида иштироки чекланди ва 1 йил давомида рағбатлантирилмайди.

Фермерлар қишлоқ хўжалигини фойдали соҳага айлантирамиз дея президентга юзланди
Ўзбекистонлик 28 нафар фермер Ўзбекистон президентининг аграр ислоҳоти ўзбек деҳқонини 100 йиллик моддий ва маънавий кишанлардан озод қилишнинг илк бошланғичи бўлганини айтгани холда ўз таклифларини баëн қилиб мактуб ëзди.
Мактуб 10 ноябрда «Республика фермерлари» каналида эълон қилиниб, унга яна ўнлаб фермерлар қўллаб-қуватлагани ҳақида изоҳлар колдирди.
Подписант фермерларнинг ишонишича, ислохот тўла амалга ошса мамлакатда бой деҳқонлар синфи вужудга келади.
Қишлоқ хўжалигида давлат монополиясига узил-кесил чек қўйилиб, ҳақиқий бозор муносабатларига ўтилиши ортидан давлатнинг қишлоқ хўжалигида ва товар-пул муносабатларидаги иштирокининг камайиши, унинг иштирокидаги низоларнинг, хокимлар, назорат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг фермерлар фаолиятига аралашуви деярли тўхташига сабаб бўлади, дейилади мурожаатда.

GAZLI GAS STORAGE ХОДИМЛАРИНИНГ МУАММОЛАРИ: КОРРУПЦИЯ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР!
Ассалому алайкум. Биз Газли газ омборига хизмат кўрсатувчи ташкилот, Gazli Gas Storage, ходимларимиз. Мурожаатимизда қуйидаги жиддий муаммолар ва адолатсизликларни ёритишни сўраймиз:
1. Ишга киришда катта пора талаб қилинади.
Ишга кириш учун 4000 АҚШ доллари миқдорида пора бериш талаб қилинади. Бу талаб ҳатто оддий боғбонлик лавозими учун ҳам қўйилади.
2. Маошлар адолатсиз тақсимланади.
Иш ҳақлари сир сақланади. Бир хил вазифа ва малакага эга ходимлар ҳар хил маош олади. Маошлар адолатли белгиланмаган.
3. Қўшимча иш соатлари.
Иш соатлари расман 12 соат бўлиши керак, аммо амалда 14-15 соатлаб ишлатишади. Ортиқча иш вақти учун ҳеч қандай қўшимча ҳақ тўланмайди.
4. Овқатланиш шароитлари ачинарли.
Овқат учун пул ушлаб қолинади, лекин таъминот жуда ёмон. Ушбу маблағга муносиб овқат таъминлаш имконияти бор, аммо бу масалага эътибор берилмаяпти.
5. Ҳайдовчилар ва механизаторларнинг аҳволи.
Хизмат техникалари туну кун ишлайди, лекин уларни таъмирлаш ҳаражатлари хайдовчиларнинг ўз маошидан қопланади. Бу ҳолат айниқса хайдовчиларни молиявий жиҳатдан эзади.
6. Коррупция ва мафия тузилиши.Ташкилот коррупцияга тўла. Бош директор Жабриев Отабек Акбаралиевич бу ташкилотни деярли шахсий корхонасига айлантириб олган. Ходимларнинг ҳуқуқлари мутлақо ҳимоя қилинмайди.
Биз, оддий ишчилар, мазкур муаммолар ҳақида жамоатчиликка маълум қилиб, тегишли органларни назорат ва текширув ишларини ўтказишга чақирмоқчимиз. Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Шу мурожаат орқали адолатга эришиш умидидимиз.
Илтимос, ушбу муаммоларни ёритиб, мутасадди ташкилотларнинг эътиборини жалб қилишга ёрдам беринг!
Ҳурмат билан,
Gazli Gas Storage ходимлари

ФАРҒОНА МАРКАЗИДА ГАЗ МУАММОСИ
Сизларга Фарғона шаҳар Маърифат МФЙ аҳолиси, хусусан, Маърифат, Ал Фарғоний ва Сайилгоҳ кўчаларида яшовчи фуқаролар мурожаат қиляпти. Юқоридаги кўчалар Фарғона шаҳрининг марказий қисмида жойлашган бўлишига қарамай, аҳоли ҳали қиш бошланмасдан газсиз қолди.
Бир неча марта маҳалла телеграм каналлари орқали бу муаммо кўтарилди. Аҳоли "дод" дейди, аммо эшитадиган ва чора кўрадиган киши йўқ. Маҳалла раиси ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳаракат қиляпти, лекин у ҳам "катта"лар олдида кичкина инсон. "Янги линия тортдик, уч-тўрт кунда ёнади" деган ваъда берилганига 15 кун бўлди. Лекин газ умуман йўқ. Аҳоли бозордаги барча гугуртни сотиб олди, газни текширишдан чарчади, аммо ҳали ҳам натижа йўқ.
Шаҳарнинг айни шу кўчаларидаги салон ва ошхоналарда газ бўлиши давлатга фойда келтиради. Лекин оддий халқнинг совуқдан азият чекиши ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Агар аҳолига газ керак бўлмаса, вилоят ёки шаҳар ҳокими келиб, очиқ-ойдин "газсиз яшанг, бизга аҳамиятингиз йўқ" десин.
Электр энергияси лимитлангани сабабли уйни ток билан иситиш ёки овқат пишириш оддий халқ учун қимматга тушяпти. Бу 3 та кўчада ҳам инсонлар яшайди. Ҳеч ким мол-қўй боқмайди, газсиз чидайди деб ўйламасин! Бу ерда қариялар ва беморлар ҳам бор. Шу сабабли, муаммоларимиз ёритилиши ва дардимизга малҳам топилиши учун ёрдам сўраймиз.
Ҳоким ва газ масъуллари ўз иссиқ хонасидан чиқиб, бизнинг совуқ уйларимизда меҳмон бўлишсин! Одамлар чорасиз. Агар шундай давом этса, домларда печка ўрнатишга ёки кўмир ёқишга мажбур бўламиз.
Илтимос, Сайилгоҳ, Маърифат ва Ал Фарғоний кўчаларидаги газсиз қолган, хор бўлган аҳолига ёрдам беринглар!