group-telegram.com/eltuz2022/32090
Last Update:
БАТТОЛ ҲОЖИ
Фарғона вилояти, Данғара туманининг норасмий ҳўжайини Тўлқин ҳожи Арзиметов ҳисобланади. Унга ҳам ё хушомад ва ё одат бўйича Ҳожи ака деб мурожаат қилади. Умуман, Фарғонада устамон, беюз, пултопар кимсаларни ҳожи ака дейишади. Ҳожи, бу — унвон.
Озроқ ишингиз юришса, бас, эл назарида ҳожисиз. Айримлар семиз қўйиниям ҳожи дейди.
Демак, бизнинг Ҳожи ака минг хил хийла-найранг билан тадбиркорларни чўктириш билан овора.
Ҳожи ака туман департамент бошлиғи Дониёржон Аъзамов билан тил бириктириб тадбиркорларни қийнатяпти.
Илгари туманда тадбиркорлар сони салмоқли эди. Ҳожи аканинг найранглари сабаб кўплаб тадбиркорлар ҳисоб рақамини Қўқон шаҳрига кўчириб кетди. Ҳозир туманда саноқли тадбиркор қолган.
Демак, Ҳожи ака билан департамент Тўлқин аввал тадбиркорларни текширгандек бўлади, ўзича нимадир топади. Улар кетиши билан тадбиркорни текширувчилар босади. Текширувчилар эса асоссиз ва ваҳимали хато топишга уста.
Йирик тадбиркорларни чақириб сўраш керак: солиқ бошлиғи ва департамент бошлиғи сизларга қандай найранглар қиляпти, деб.
Туман ҳокими Ш. Тожиҳакимов бу ишлардан хабардор, аммо Ҳожи акадан чўчийди. Ҳожи ака ўзидан ҳоким ясаб олган.
Қизиқ-да, қонунларни ҳурмат қиладиган тадбиркорсан. Тўсатдан ишхонангга солиқ ва департамент бошлиғи келади ва ҳамма жойни искалаб, ҳатто ҳожатхонагача текширади. Кейин эса текширувчилар гуруҳини жўнатади. Улар эса қилдан қийиқ ахтаради. Шу боис аксар тадбиркорлар ҳисоб рақамини Қўқон шаҳрига ўтказяпти.
Данғара туман солиқ инспекцияси ва департаменти бошлиғи тадбиркорлар учун ярамас муҳит яратишган.
Уларнинг мушугини "пишт" дейиш керак. Текширувлардан безор бўлиб данғаралик тадбиркорлар Қўқонга кетиб қоляпти.