group-telegram.com/nafisaomon/172
Last Update:
Мансабу масхабимиз тупроқ эмас эдими,
Умримизни варақлаб не билмай, нени билдик.
Шу дунёнинг ташвиши елкамиздан индими,
Хатоларни орқалаб ҳаммол бўлгани келдик.
Келдик!
Гоҳо кечикиб,
Қайсидир бекатларга,
Борадурғон манзилу, маконларни унутиб.
Гоҳо кўз ёш тўлдириб, йиртилган этакларга,
Бугунларни ўлдирдик, қайтмас кунларни кутиб.
Кутиб,
Уваландик биз,
кутиб кулдай соврилдик,
Чалинмаган дардларга дори ичдик атайлаб.
Юракларда тўпланган, ёғимизда қоврилдик,
Ботдик чуқур-чуқурга,
Ботавердик бесабаб!
Бесабаб севмадик ҳеч,
Бесабаб меҳр қайда,
Aммо гуллади баҳор, қорлар ёғди сабабсиз.
Коинот ҳужрасида, барча борликлар майда,
Шундай чексиз, шундай кенг,
биздан бошқа, сабабсиз!
Сабабсиз гул тутмадик, салом бердик сабабли,
Тунларини ёпиниб тин олди ҳар кун дунё,
Биздан бошқа ҳамма кенг, фақат бизлар ададли,
Шу бир сиқим тупроққа банд қилган бизни Худо!
✍🏻Нафиса Омон
⏰Ёз 2018йил
https://www.nafisaomon.com/
┏━━━━•🍁•━━━━┓
@NafisaOmon
┗━━━━•🍁•━━━━┛
BY Nafisa Mirzayeva🌹
Share with your friend now:
group-telegram.com/nafisaomon/172