Telegram Group Search
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди Миллий гвардия ходимлари ҳам фуқароларга ўзини таништиришга мажбур бўлади

Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, «Миллий гвардия тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимча қўшилмоқда.

Шунингдек, барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда тўланган контракт тўловини 12 фоизини айни вақтда қайтариб олиш мумкин

Талабалар тўлаган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу видеода ҳаттоки, уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. Ҳозирда фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

👉 @r_kusherbayev
❗️Telegramдаги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган.

Ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинган.


Фуқаролар 1980 йилда туғилган Д.И., 1989 йилда туғилган О.М. ва 1987 йилда туғилган Ш. С.га нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 21 декабрь куни уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

Тошкент ИИББ ахборот хизмати.

👉 @r_kusherbayev
❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

👉 @r_kusherbayev
🚆Тошкент—Хожикент темирйўли 1,5 километрга узайтирилди

2024 йилнинг декабр ойида Хожикентдан Чиноркентга қадар темирйўл қурилиб, кеча, 22-январ куни янги "Чиноркент" бекати ишга туширилди.

Шунингдек, бу ерда 150 метр узунликдаги перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ва йўловчилар учун ерости туннели барпо этилди.

Маълумот учун, 2024 йилнинг декабр ойида Тошкент — Хожикент — Тошкент йўналишида тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилган эди. Шавкат Мирзиёев ўтган ойда Тошкент вилоятига ташрифи давомида янги электропоездда Хожикентга борди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Жаҳонгир Ибодуллаевич Мустафаев “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Жаҳонгир Мустафаев “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори сифатида ва бир неча йиллар давомида банк-молия соҳасида масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилоятидаги боғчада илон билан томоша кўрсатуви иши судга юборилди

Болаларга кўрсатилган иккита заҳарли кобра мусодара қилиниб, Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

👉 @r_kusherbayev
2024 йилда йўқотилган 500 млрд сўм ҳақида

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандаси жиддий муаммога айланмоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, мамлакат бозоридаги ҳар саккизинчи тамаки маҳсулоти (12,4%) ноқонуний йўл билан келтирилган. Бу рақам ортида нафақат иқтисодий йўқотишлар, балки аҳоли саломатлигига ҳам таҳдид яширинган.

Статистик маълумотларга кўра, энг кўп ноқонуний тамаки маҳсулотлари Наманган вилоятида (38,8%) қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона (24,5%), Жиззах (18,2%) ва Навоий (12,8%) вилоятлари турибди. Ушбу ҳудудларда контрабанда маҳсулотларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилгани билан мамлакатдаги энг салбий кўрсаткичга эга ҳудудлигича қолишмоқда.

Контрабанда натижасида давлат бюджети таҳминан 500 миллиард сўмдан маҳрум бўлди. Бу маблағ ҳисобига масалан қуйидаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мумкин эди:
- 5 та замонавий мактаб қуриш ва уларни тўлиқ жиҳозлаш;
- 3 та туман касалхонасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш;
- 200 та кам таъминланган оилага арзон уй-жой қуриш;
- 10 та болалар спорт мажмуасини барпо этиш.

Мутахассислар фикрича, ноқонуний савдога қарши курашиш учун божхона назоратини кучайтириш, жазо чораларини қатъийлаштириш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш лозим.

Контрабандага қарши самарали кураш олиб бориш нафақат давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушишини таъминлайди, балки аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, қонуний тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашга ҳам хизмат қилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида жойлашган “Nazir Travel N1” МЧЖ ва "Bonu travel 000” МЧЖ га нисбатан лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этгани учун молиявий жарима қўлланилди.

🔸“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.

👉 @r_kusherbayev
❗️Республикада 22 та техника университети ташкил қилинади!

Президент Шавкат Мирзиёев 22-январ куни олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

2025 йилда олий таълимда илмий салоҳиятни 55 фоизга чиқариш, хорижда 5 минг нафар педагог малакасини ошириш режалаштирилган. Илғор муҳандислик мактабларини 25 тага етказиб, саноат корхоналари билан лойиҳалар қийматини 10 баробар ошириш мақсад қилинган.

Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади - президент.

Президент янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Энди инвесторлар давлат органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиши мумкин

Сенатнинг 3 ялпи мажлисида “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун янги таҳрири сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунда инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар кучайтирилиб, инвесторларни хавотирга солувчи омил ва хатарлар бўйича ечимлар киритилган.  Стандартлар БМТнинг савдо ва ривожланиш конференцияси (ЮНКТАД) ҳамда Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларига мослаштирилмоқда.

Шунингдек, “Бозорга кириш” кафолатлари ҳамда Инвестиция фаолиятини асоссиз текширишлардан ҳимоялаш кафолатлари белгиланмоқда. Инвесторлар давлат органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳамда  инвестициявий низоларни ҳал қилиш тартиби белгиланмоқда.

Агар инвестор ўз шикоятини кўриб чиқиш якунларига кўра ваколатли давлат органининг ҳаракатларидан ёки қароридан қаноатланмаган бўлса, у ўз масаласини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш учун Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашига ёки тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистонда Temu, UzPost ва кичик бизнес

Охирги вақтларда ахборот маконимизда Temu ва UzPost ўртасидаги келишув фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳолат, айниқса, виждонан меҳнат қилиб, солиқ тўлаётган кичик бизнес вакиллари орасида кўплаб савол туғилишига ва бир қатор хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Бир томондан, истеъмолчилар учун қулайлик муҳимлигини ҳаммамиз тушунамиз. Хориждан товарларни уйга етказиб бериш орқали буюртма қилиш имконияти жозибали кўриниши шубҳасиз. Лекин шуни унутмайлик, бу қулайлик ортида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун жиддий хавф бор. Улар божхона тартиб-таомиллари ва солиқ мажбуриятларини четлаб ўтиб, Теmu таклиф қилаётган нархлар билан қандай рақобатлашишлари мумкин? Бу шунчаки адолат масаласи эмас, балки рақобат тўқнашувида омон қолиш масаласидир.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Электр нархлари қувватни ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида яна қимматлашади

2025 йил 1 апрелдан нега электр энергия нархи ошиши ҳақидаги саволига «Ҳудудий электр тармоқлари» масъули жавоб берди.

Мулозимга кўра, Ўзбекистон ижтимоий республика бўлгани учун тарифилар анча вақт оширилмаган.

👉 @r_kusherbayev
❗️Халқаро жиноий суд “Толибон”раҳбарларини ҳибсга олиш учун ордер сўради

"CNN"га кўра, “Толибон” олий раҳбари Ҳайбатулло Охундзода ва “Афғонистон Ислом Амирлиги” бош қозиси Абдул Ҳаким Ҳаққоний жинс бўйича таъқиб қилиш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятлари юзасидан айбдор деб топилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
2025/01/24 04:26:52
Back to Top
HTML Embed Code: