group-telegram.com/eltuz2022/32098
Last Update:
Ассалому алайкум, ҳурматли ва одил Элтуз жамоаси.
Менинг мурожаатим Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари Ўткир Илҳамовичнинг айрим ҳаракатлари ҳақида. У киши, таълим тизимидаги барча туман ва шаҳар раҳбарларини йиғиб, суғурта ишларини фақат "Ўзбекинвест" суғурта компаниясига ўтказиш ҳақида кўрсатма берган. Ушбу кўрсатмалар ҳеч қандай қонунчиликка таянмаган ҳолда амалга оширилаётган кўринади.
Суғурта масаласи бюджет маблағлари билан боғлиқ бўлгани сабабли, ҳар бир ташкилот ўз эҳтиёжига кўра, рақобат шароитларида энг самарали ва мақбул шартларни таклиф қиладиган компанияни танлаш ҳуқуқига эга. Лекин, юқоридаги кўрсатма бу эркин танловни чеклайди.
Элтуздан: Мақсад суғуртада монополия яратиш: Ушбу ҳаракат орқали бозорда монополия пайдо бўлмоқда, бу эса тадбиркорлик эркинлиги ва рақобат қонунларига зид.
Бюджет маблағларини бошқаришда шаффофлик масаласи: Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар кимнингдир шахсий манфаати учун йўналтирилаётган бўлиши мумкин. Бу эса қонунбузарлик ҳисобланади.
Ҳақиқий манфаатдорлик: Нима сабабдан айнан Ўзбекинвест компанияси танланган? Бу танлов қандай мезонлар асосида қабул қилинган? Ёки бу шахсий манфаатлар билан боғлиқми?
Мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.