group-telegram.com/eltuz2022/32738
Last Update:
ШОВОТ ҲОКИМИНИНГ "МОШЕННИК" ЁРДАМЧИСИ
Шовот туман ҳокимининг тадбиркорлик, бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича ёрдамчиси Жалоладдин Қурбонов қонунни четлаб ўтишга ўта чаққон мошенник экани яна бир бор тасдиқланди.
2024 йил 26 ноябрдаги суд ҳукмига кўра, у ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб ва шериклари билан тил бириктириб, фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини амалга оширган.
Ҳукмга кўра, Қурбонов бир йил давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, иш ҳақининг 20 фоизи ушлаб қолинган ҳолда, икки йилдан зиёд ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.
Қизиғи шундаки, Жалоладдин Қурбонов аввал ҳам шунга ўхшаш жиноятлар содир этган ва ўша пайтда жиноят ишини "битириб" чиққани маълум бўлди. Суд ҳукмига қарамасдан, у ҳали ҳам ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари орасида фирибгарлик "янги касб"га айланмоқда. Бу каби ҳолатлар нафақат қонун устуворлигига, балки халқнинг давлат идораларига бўлган ишончига ҳам жиддий зарба бермоқда.