14837
Ҳар йилни бошида шу туғилганимдан бери неча кун яшаганим қизиқтириб қўяди. Бугун кун билан бирга мен ҳаётимнинг 14837-кунини яшамоқда эканман.
Сиз ҳам қизиқиб кўрганмисиз, бугун ҳаётингизни нечини куни эканига?
Қизиқсангиз, шу ерда ҳисоблаш мумкин.

Ғояларим кўп эди ҳали
Бир куни қария яҳудий раввиннинг олдига келибди:
— Раввин, сен жуда билимдон, ва ақлли инсонсан. Менга ёрдаминг керак, илтимос! Товуқларим ўлиб қоляпти, нима қилишим керак?
Раввин ўйланиб қолибди ва Талмудни варақлаб чиқиб:
— Ҳозир сенга ёрдам бераман. Уйингга қайтгач, ҳовлининг ўртасига катта оқ доира чизасан. Бу ёрдам бериши керак.
Бир ҳафта ўтибди ва қария яна раввиннинг олдига келибди:
— Раввин, сен айтгандек қилдим, бироқ товуқлар барибир ўлмоқда.
Раввин яна ўйланибди ва жавоб берибди:
— Унда доиранинг ёнига яшил учбурчак чиз.
Бир ҳафтадан кейин қария яна келибди:
— Раввин, сен жуда билимдонсан, лекин товуқлар барибир ўлишда давом этмоқда.
Раввин бошини қашлаганча жавоб берибди:
— Ҳм, унда сен доира билан учбурчакни катта қизил квадрат билан ўраб чиқ.
Бир ҳафта ўтибди. Раввин қария билан кўришиб қолишибди ва ундан сўрабди:
— Хўш, товуқларинг қалей, яшаб кетдими?
Қария жавоб берибди:
— Ҳаммаси ўлиб бўлди.
Раввин:
— Эҳ, афсус. Менда ҳали яна анчагина ғоялар бор эди!

Биринчи қадам ҳар доим энг қийини бўлади!
Бироқ, уни ташлаганингиз биланоқ, барча иш осонлашиб, олға интилиш кучаяди.
2025 йилда бирор ишни амалга оширишни режалаштирган бўлсангиз, ҳеч нимани ўйламасдан ҳаракатни бошланг. Бошлаб олсангиз, қолгани ўзи тезлашиб кетади.
Биринчи қадамни ташлашнинг ўзи катта ютуқ!

Байрамда ҳамма пулини ишлатиб бўлиб, энди ойликкача қандай етиб олишни ўйлаётганлар! Биз нечтамиз? :)
https://www.instagram.com/share/reel/_oawm2mib

Фойдали тавсия
Китоб ўқиш одатини шакллантиришнинг энг яхши усули:
"Аввалига ўзингиз яхши кўрган нарсаларни ўқинг, то ўқишни яхши кўриб қолгунингизча."
Бу йўл билан ўқиш мажбурият эмас, балки завқли машғулотга айланади. Бир марта ўқишга меҳр қўйсангиз, қизиқишингиз янада кенгайиб, кейинчалик турли мавзуларга мурожаат қилишга ҳаракат қиласиз.

Эндиликда карталар максимум сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача
Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан “банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш мумкинлиги” бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган.
Бунда карталар сони виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда белгиланган (чет эл валютасида очилган банк карталарига тадбиқ этилмайди).
Мазкур тартиб хизмат доирасида фойдаланиш учун бўлиб, у тижорат банкларига ижро учун жўнатилган.
Тартибни амал қилиш муддати 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар этиб белгиланган.
Аввалроқ, Марказий банк бир жисмоний шахсга очиладиган карталар сонини банк битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.

Мижозлар учун!
Эндиликда карталар максимум сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан “банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш…
Банкларга жисмоний шахснинг банк карталарида (жумладан виртуал картасида) 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган бўлса, ушбу карталар блокланиши ва карта эгасига хабар берилиши вазифаси ҳам юклатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойхтахт автобусларига тўлов қилишда муаммолар бўлаётганини айтишмоқда.
Жорий йил 1 январидан бошлаб автобусларда нақд пул орқали тўлов қилиш бекор қилинган.
Жорий йил 1 январидан бошлаб автобусларда нақд пул орқали тўлов қилиш бекор қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банкирлар жмот бўларканку :)
Лекин бир гап: қарз сўраганда айнан шу банкда ишлайдиган танишларни ростанам бирортаси ёрдам бермайди :)

Тажрибангизни арзон баҳоламанг
Бир куни катта кеманинг двигатели ишдан чиқиб қолади. Уни таъмирлаш учун қанча мутахассислар чақирилмасин, ҳеч ким уни қайта ишга тушира олмайди. Охирида 40 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни чақиришади.
Муҳандис кема моторини диққат билан текшириб чиқади. Барча жойини кўриб бўлгач, кичик болғачасини олади ва керакли жойларга аниқ зарба беради.
Двигатель дарҳол ишга тушади!
Орадан етти кун ўтиб, муҳандис иш ҳақи учун $20,000 миқдорида ҳисоб тақдим этади.
– Нима?! – ҳайрон бўлади кема эгаси. – Ахир сиз деярли ҳеч нарса қилмадингиз. Бизга тақдим этилган ҳисоб бўйича батафсил ҳисобот беринг.
Муҳандис шундай деб жавоб қайтаради:
Болғача билан уриш: $2
Қаерга, қандай қилиб уришни билиш: $19,998
Орттирилган шахсий билимлартва тажрибанинг қадрини билиш зарур. Улар фақат йиллар давомида орттирилган машаққат, қийинчилик ва ҳатто кўз ёшлар орқали ҳосил бўлади.
Агар мен бир ишни 30 дақиқада бажарсам, демак буни шундай қисқа вақт ичида амалга ошириш 20 йиллик тажрибаларим эвазига бўлади. Сиз менинг дақиқаларимга эмас, йилларимга ҳақ тўлайсиз.
Ўзингизнинг билимингиз ва меҳнатингизни арзонга баҳоламанг. Чунки сиз ишлаган ҳар бир кун – ҳаётингизнинг бир кунидир.