group-telegram.com/r_kusherbayev/7924
Last Update:
Iskander Buildings қурилиш компанияси иккинчи йирик лойиҳасини ўз эгаларига топширди
26 ноябрь куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида Iskander Buildings қурилиш компаниясининг иккинчи лойиҳаси — Мегаполис лойиҳасининг очилиш маросими тантанали равишда бўлиб отди.
Маросим Зарафшон шаҳри ҳокими Назиржон Исроилович томонидан очиб берилиб, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари жумладан: Нилуфар Усмонова, Улуғбек Қодиров, Азода ва бошқа блогерларнинг чиқишлари билан давом этди. Тадбирда ташкил қилинган ҳар хил ютуқли ўйинлар ва болалар учун ўйин майдончалари меҳмонларга ўзгача кайфият улашди.
Мегаполис лойиҳаси Зарафшон шаҳридаги илк 13 қаватли бино ҳисобланиб, 681 та хонадондан иборат. Лойиҳа ўзининг қулайликлари билан Зарафшон шаҳридаги бошқа турар жой мажмуаларидан ажралиб туради. Ҳар бир кириш қисмида 2 тадан замонавий лифтлар ўрнатилган. Лойиҳа ҳовлисида эса болалар майдончалари, эко зоналар, workout зоналари мавжуд. Бундан ташқари лойиҳа бўйлаб ер усти автотураргоҳлари ташкил қилинган. Лойиҳанинг 13-қаватида пентҳауслар қурилган бўлиб, ҳар бирида 34 кв метрдан 56 кв метргача очиқ терассалари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Iskander Buildings қурилиш компаниясига 2019 йил асос солинган бўлиб, илк бор Зарафшон шаҳрида Премиум лойиҳасини қуриб битирган. Бундан ташқари 2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида ҳам Маврид Мавзеси лойиҳаси қурилишини бошлаган.
Instagram | Telegram
Реклама
BY Rasul Kusherbayev
Share with your friend now:
group-telegram.com/r_kusherbayev/7924