group-telegram.com/Kusherbayevga_murojaat/3696
Last Update:
Отам дарахтларни суғоргани учун қамоқда ушланмоқда➖Юқори Чирчиқ
Ассалому алайкум!
Мен Юкори Чирчиқ тумани прокуратура биноси олдидан сизга мурожаат қилаяпман.
Мени отам МЕХМОНАЛИ РИЗКИБОЕВ октябрь ойида даладан кайтаётганда, кўчадаги бир нечта сувсизликдан қуриётган дарахтларни кўриб, машинасида олиб юрадиган сув насосида ариқ сувидан олиб суғорадилар.
Суғоришда насосни столбадан тушган РОЗЕТКАга улаганлар.
Ўша вақтда уларнинг ёнига номаълум шахслар келишиб, ўзларини прокуратура ходимлари деб таништириб, отамнинг паспорт нусхасини олиб, суғоришни тўхтаткизмай қайтиб кетишган.
Орадан шунча вақт ўтиб, кеча яъни 28 ноябрь куни Юқоричирчиқ тумани прокуратураси отамни тушунтириш хати ёзасиз, деб чақириб, қамаб кўйишди.
Энди уларга дарахтни суғориш учун столбадан тушган РОЗЕТКА токидан фойдаланганлари учун 78 миллион сўм пул тўласанг чиқарамиз, дейишмоқда.
Бизга отам ҳақида ҳеч қандай маълумот беришмаяпти, киргизишмаяпти. Билганимиз фақат прокуратурадаги Орифхўжа исмли ходим 78 млн сўм пул топиб келишимизни айтди.
Қизиғи 1.3 киловатли, 220 вольтли мотор 2-3 соат ичида кандай қилиб шунча пуллик электр ишлатади?
Ҳайронмиз: бир томондан табиатни асраш, дарахтларни суғоришни сўрашади, суғорсанг мана бундай зўравонлик. Яхшиямки сув ариқдаги экан, ичимлик суви бўлганда отам отилиб кетармиди.
Шуям адолатданми, прокуратура нега одамларга зулм ўтказишдан нарига ўтмайди? Бизга ёрдам беринг!
Ризкибоев Анвар Мехмонали ўғли.
👉 @Kusherbayevga_murojaat
BY Кушербаевга мурожаат
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/Kusherbayevga_murojaat/3696