group-telegram.com/eltuz2022/32094
Last Update:
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ 3 КУНЛИК АРМИЯГА ЖЎНАТИЛИШИГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ МУМКИН?
Ҳуқуқий норматив жиҳатдан вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қонуний чақирувсиз армияни ўсмирлар учун 3 кунлик шоуга айлантиролмайди.
Иқтисодий жиҳатдан битирувчиларни 3 кунлик армияга жўнатиш ташаббуси қайси маблағ эвазига бўляпти? Бунга вилоят бюджетидан пул ажратилдими?
Ғоявий жиҳатдан ёш йигитларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳим. Айниқса ҳозир мамлакатда толибонлашув ва ишидпарастлик урчиб ётганини инобатга олсак. Лекин интернетдаги радикал пропаганда билан ювилиб кетган ёш мияларни тозалашга уч кун етармикан?
Хуллас, ҳар томонлама бесамар ташаббус. Ҳарбий хизматга юбориш ташаббуси қонунан мустаҳкамланган бўлиши керак.
Маблағ таъминоти шаффофликни талаб этади. Мактаб дарсларини 3 кунга тўхтатиш ярамайди. Ёшлар учун узоқроқ муддатга мўлжалланган ҳарбий ўқув дастури ишлаб чиқилиши керак.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
BY ELTUZ
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/eltuz2022/32094