ТУРДИМОВ ҲАҚИҚАТИ: САМАРҚАНДДА МУЛК СОХТА ҲУЖЖАТ БИЛАН ТОРТИБ ОЛИНГАН
Самарқандда ер майдонини ноқонуний равишда ўзлаштириш ва уни қурилишга бериш билан боғлиқ можаро авж олмоқда.
Элтузга бу ҳақда маълум қилган мурожаатчиларнинг таъкидлашича, мазкур можарода Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бевосита манфаатдорлиги кузатилмоқда.
Турдимов аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Гап Турдимовга алоқадорлиги айтилган йирик қурилиш компанияси ҳақида кетмоқда. У сохта ҳужжатлар асосида ер участкаси сотиб олган ва ҳозирда у ерда янги микрорайон қурилиши олиб борилмоқда.
Шикоятда келтирилган ҳужжатларга кўра, баҳсли ер участкасининг дастлабки эгаси “Восток продукт” МЧЖ ҳисобланган. 2010 йилда Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорига биноан ушбу компанияга 70 минг квадрат метрдан зиёд ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктирилган. Кейинги йилларда ушбу ернинг 5 000 квадрат метри “Бунёд ОПС” кооперативига ажратиб берилгани расмий қарорлар ва кадастр ҳужжатлари билан тасдиқланган.
Бироқ 2021 йилда “Восток продукт” директори В. Махамматкулов таъсисчиларнинг розилигисиз ва уларни хабардор қилмасдан, “EB ILYOSBEK STORY HOUSE” компанияси билан олди-сотди шартномаси имзолаб, умумий мулк ҳисобланган бино ва ер майдонини ушбу компанияга ўтказган.
Шу билан бирга, ўша пайтда ер участкаси ёки бинолар ҳақиқатдан ҳам компанияга тегишли бўлганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас.
Ваҳоланки, “FALCON CHEMICAL” номли бошқа компания ушбу объектлардан бирини барча кадастр ҳужжатлари ва мулк ҳуқуқи рўйхатидан ўтказиш тартибини тўлиқ бажарган ҳолда харид қилган. Бу эса бир хил ерга нисбатан икки ўзаро зид ҳуқуқий ҳолат юзага келганини англатади.
Аҳволни янада жиддийлаштирадиган ҳолат шуки, 2024 йил апрель ойида “EB ILYOSBEK STORY HOUSE” компанияси вилоят кадастр бошқармаси ҳузуридаги махсус комиссия орқали “FALCON CHEMICAL”га расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини бекор қилишга эришган. Даъвогарларнинг айтишича, бу иш кадастр хизматининг айрим ходимлари билан тил бириктирган ҳолда амалга оширилган ва низоли ерда қурилишни тўсқинликсиз давом эттириш учун йўл очишга қаратилган.
Натижада, Самарқанддаги қурилиш амалда ҳуқуқий мақоми шубҳали, аслида эса ноқонуний равишда қайта расмийлаштирилган ер майдонида бошланган. Лойиҳа миқёси ва унда юқори мансабдор шахсларнинг, жумладан ҳудуд раҳбариятининг собиқ ва амалдаги вакиллари билан боғлиқлик эҳтимоли ҳисобга олинганда, гап оддий тижорий низо ҳақида эмас, балки давлат ва хусусий мулкни ўзлаштириш бўйича эҳтимолий коррупцион схема ҳақида бормоқда.
“Восток продукт” таъсисчиларидан бири томонидан берилган шикоятда воқеалар хронологияси батафсил баён этилган ва ҳокимият қарорлари, кадастр ҳужжатлари ва шартномалар нусхалари илова қилинган. Унда компания директори томонидан содир этилган ҳаракатлар ноқонуний экани, бошқа мулкдорларнинг ҳуқуқлари бузилгани ва мулкни ўзлаштириш ҳолати юз бергани қайд этилган.
Мазкур воқеа кадастр соҳасидаги жараёнларнинг очиқлиги, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳисобдорлиги ва манфаатлар тўқнашуви бўйича текширув ўтказиш зарурати ҳақида жиддий саволларни ўртага ташламоқда.
Назорат органларининг сукути ва ҳуқуқий баҳо берилмаслиги ерларни сохта ҳужжатлар ва маъмурий ресурслар орқали эгаллаш амалиётини легаллаштирувчи хавфли прецедентни юзага келтириши мумкин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ БЎЛИМИДА КИШИ БОШИГА БИТТАДАН РАҲБАР
Ҳурматли, Элтуз!
Иқтисодиёт ва молия бўлимининг тумандаги бир гуруҳ ходимлари дардини вазир Жамшид Қўчқоровга етиб боришида ёрдам беринг. Биринчи арзимиз шуки, молия билан иқтисодиёт бўлимлари қўшилгандан кейин оддий ходимларга раҳбар кўпайиб кетди.
Энди туман даражасидан келиб чиқсак, табиийки, биринчи раҳбар ҳокимимиз, ундан кейин унинг биринчи ўринбосарлари. Бу тақсиримиздаям иккита замлари борки, уларнинг ҳам эгардан тушгилари келмайди.
Ва ниҳоят, бизга ўхшаган қўлидан блокнот тушмайдиган, йиғилишларда бошини эгиб туришга одатланган (раҳбарлар ва замларнинг олдида бошқача туриб бўлмайди, “ғўддайган”, деб уришиб беришади) мўлтираб қараб туришга одатланган етакчи мутахассисларда бешинчи раҳбар бўлмиш бош мутахассислар бор. Раҳбарлар сонини сал камайтиришнинг иложи йўқми? Киши бошига биттадан раҳар нега керак?
Иккинчи арзимиз, туман даражасида ишлаётган биз – фақир ходимларнинг ҳам маоши оширилишини сўраймиз. Яхши иш ҳақи олишади, деб ўйлаганлар тумандагилар маоши билан қизиқиб кўришсин.

“ҲУДУДГАЗ БУХОРО” РАҲБАРИ ХУСУСИЙ АГНКСЛАРДАН ПОРА СЎРАЁТГАНИ АЙТИЛМОҚДА
Бухоро шаҳридаги 11 та метан заправканинг барчаси тўсатдан ёпилди. Расмий тушунтириш берилмаган. Бироқ тадбиркорлар ўртасида тарқалган маълумотларга кўра, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Бухоро вилоят филиали раҳбари Ўткир Файзиев ҳар бир заправкадан 300 млн сўм нақд ва 220 млн сўм банк орқали тўлов талаб қилмоқда. Бу ҳаммаси бўлиб 5,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Талаб қилинган пуллар, гўёки, Когондан Бухорога тортиладиган 500 мм диаметрли промнитка — газ қувури учун экан. Аммо тадбиркорлар бундай иш учун кетадиган харажат 200 миллион сўмдан ошмаслиги аниқ деган фикрда. Савол туғилади — қолган 5,3 миллиард сўм қаерга кетади?
Айни пайтда, шаҳардаги барча АГНКСлар фаолияти тўхтатилган, ҳайдовчилар учун метан топиш муаммога айланган, тадбиркорлар эса йирик молиявий йўқотишларга учрамоқда.
Маҳаллий мулозимнинг “ҳал қилувчи” мақомидан фойдаланиб, хусусий заправкаларни фаолиятини тугатиш билан таҳдид қилиб, ноқонуний тўловлар талаб қилиши — бу шунчаки маъмурий чора эмас, балки коррупцион шантаж сифатида баҳоланиши мумкин.
Бу ҳолат “ташкилий харажат” деб изоҳланган бўлса-да, сиёсий контекст жуда аниқ:
президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи тадбиркорларни ҳимоя қилиш, ноқонуний тўловлар ва маҳаллий раҳбарларнинг шантажига қарши қатъий кураш ҳақида қайта-қайта баёнот берган.
Лекин амалда — маҳаллий “облгаз” раҳбари якка ўзи бутун шаҳарнинг стратегик инфратузилмасини тугатиш ёки қайта ишга тушириш тугмасига эга бўлиб қолмоқда. Ва бу тугмани фақат пули борларга босиб бериш таклифи қилинаётгандек туюлмоқда.
Ўзбекистондаги АГНКСлар оддий бизнес эмас — улар аҳоли ҳаракатчанлиги, коммунал хизматлар, хусусий ташувчилар, тез ёрдам, мактаб автобуслари каби хизматларга тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу соҳадаги исталган тўсиқ — нафақат иқтисодий, балки ижтимоий хавфга айланади.
Шу сабабли, Бухорода юз бераётган вазиятни мутасадди идоралар — жумладан, Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги диққат билан ўрганиши талаб этилади.
Агар бундай вазиятда ҳеч қандай чора кўрмаса, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорлар ўз йўлини топа олмаслиги аниқ. Ва бу нафақат иқтисодий муҳит, балки давлат сиёсатига бўлган ишончни заифлаштиради.
Таҳрирдан изоҳ: Элтуз таҳририяти мазкур масала юзасидан расмий муносабатни кутади ва жамоатчиликдан маълумотларни ошкор қилишдан қўрқмасликни сўрайди. Агар сизда ушбу ҳолатга доир ҳужжатлар, видеолар ёки гувоҳликлар бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин.

ЖАМШИД КАРИМОВ КЕЛДИ — 30 ХОДИМ КЕТДИ: ИНСПЕКЦИЯДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА ҚАРЗЛАР ҲАҚИДА
Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси.
Мурожаатимиз орқали Транспорт вазирлигри ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясида кузатилаётган ҳолатларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Ушбу инспекция раҳбарлигига Жамшид Каримов Ички ишлар тизимидан тайинланганидан сўнг 30 дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди. Улар ўрнига асосан ИИБ тизимидан ҳайдалган ёки пенсияга чиққан, раҳбарга яқин деб ҳисобланган шахслар ишга қабул қилинди.
Шу билан бирга, ишдан бўшатилган 10 дан ортиқ собиқ ходим суд қарорлари билан ишга тикланди. Ҳозирги пайтда Транспорт назорати инспекцияси давлат бюджетига иш ҳақлари ва бож тўловлари бўйича 236 миллион сўм қарздор ҳисобланади.
Бу ҳақдаги маълумотлар MIB расмий сайтида (ИНН 310705144) мавжуд. Шу сабабли, ташкилотга тегишли транспорт воситаларига тақиқ қўйилган, бироқ уларни жарима майдонига қўйишдан амалдорлар эҳтиёт бўлмоқда. Бунга Ж.Каримовнинг илгарги фаолияти — ИИВ Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош бошқармасида раҳбар бўлгани ҳам сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Қизиғи шундаки, суд қарори билан ишга тикланган ходимлар бўлса-да, уларни ноқонуний равишда ишдан бўшатишга таклиф берган масъуллар — хусусан, С.Турғунов ва бошқалар устидан Транспорт вазирлиги ҳеч қандай чора кўрмади. Бу ходимларнинг ҳуқуқлари бузилгани, давлат манфаатларига зарар етказилгани ҳолатига жиддий муносабат билдирилмаётганини кўрсатади.

ELTUZ
ЖАМШИД КАРИМОВ КЕЛДИ — 30 ХОДИМ КЕТДИ: ИНСПЕКЦИЯДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА ҚАРЗЛАР ҲАҚИДА Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси. Мурожаатимиз орқали Транспорт вазирлигри ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясида кузатилаётган ҳолатларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.…
ЖАМШИД КАРИМОВ ФАОЛИЯТИДАГИ ЗИДДИЯТЛИ ҲОЛАТЛАР ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА
Элтузда чоп этилган сўнгги постда Жамшид Каримов ҳақида аниқ ва ҳаққоний маълумотлар ёритилган бўлиб, унда Транспорт назорати инспекцияси (ТНИ) атрофидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шу муносабат билан қуйидаги маълумотларни ҳам жамоатчилик диққатига ҳавола этиш лозим.
Аввало, ушбу постда қайд этилган 10 нафардан ортиқ ишга тикланган ходимлар орасида Самарқанд вилояти ТНИ бўлими ходими ҳам мавжуд. Мазкур ходим бир неча йил аввал автобусда пора олгани акс этган видеолавҳадан сўнг ишдан бўшатилган эди. Аммо суд қарори билан у қайта ишга тикланди. Унга тегишли лавозимга бошқа шахс тайинлангани сабабли, у вақтинча Бухоро бўлимига қабул қилинди ва амалда ҳозир ҳам Самарқандда иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Шунингдек, Ж.Каримов ИИБ ЙҲХБ тизимидан пенсияга чиққан собиқ ГАИ ходимларини қайтадан ишга жалб этаётгани ҳақидаги иддаолар ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Бироқ шу билан бирга, пенсия ёшида бўлган айрим ходимлар ундан очиқ босимга учраб, ишдан бўшатилгани ҳам маълум.
Яна бир муҳим жиҳат — 2023 йил ноябрь ойида вилоятлар кесимида ТНИ ҳудудий бўлимлари ташкил этилганида, Бухоро бўлимига Тошкентда иш фаолиятини олиб борган, асли бухоролик Вилол Бозоров раҳбар этиб тайинланган. У янги ташкил этилган бўлимда 2023 йил декабр ойида қисқа муддат ишлаб, янги йил таътили муносабати билан Тошкентга қайтган ва шундан бери иш жойига келмаган.
Ўша вақтда у “Тошшаҳартрансхизмат” раҳбариятига қарши олиб борилаётган текширув гуруҳи аъзоси сифатида қайд этилган эди. Текширувлар ортида 1,5 йил ўтди, натижада айбдорлар аниқланиб, жазога тортилди. Шунга қарамай, В.Бозоров расмий равишда ҳали ҳам Бухоро бўлими раҳбари сифатида рўйхатда турибди, бироқ ишини пойтахтдан туриб амалга оширмоқда.

КАСБ БАЙРАМИДА МТРК ХОДИМЛАРИНИНГ КАЙФИЯТИНИ НИМА БУЗДИ?
“Элтуз, ассалому алайкум! Сизнинг постларингиздан кейин Мадамин Сафаров ва МТРК режими бошлиғи Ғани Раҳматов ходимларга йиғилиш қилди. Нима муаммо борлигини сўрашди. Энг қизиғи, мажлисда Мадамин Сафаров ва "команда"си ҳам қатнашди. Энди ўйлаб кўринг, ким нима дея олади? Гапирса, 2-3 ойдан кейин бу тўдага ем бўлиши турган гап-ку...
Сафаров олдин рўйхат тузиб "Ортга қайтмас ислоҳотлар" деган кўрсатувни тайёрланглар, деганди. Энди эса йиғилишда "ҳамманглар қилаверинглар, қолганлар қилмасин демадим-ку", дея иккиюзламачиларча фикр билдирди. Авваллари ҳар қандай майда-чуйда мукофот, кўкрак нишонларини ҳам Сафаровнинг тўдаси олар эди. Администрациядаги сўнгги ўзгаришлардан кейин креслоси қимирлаши мумкинлигидан қўрққан раҳбарлар ходимлар кўнглини олишга уринишмоқда. Лекин фақат оғизда.
Исталган прокуратура ходими келиб текшириши мумкин, Сафаровнинг одамлари ойига 30-40 миллионни ўзлаштирмоқда. Унинг тўдасига алоқаси бўлмаганлар эса ўртача 7-9 миллион олади. Бошқарув ходимларнинг премия маблағлари 6 ойдан буён тўланмайди. Нима эмиш, канал техника харид қилармиш. Ҳар йили давлат бюджетидан миллиардлаб пул ажратилади. Қизиқ, бу пуллар қаерга кетади унда?
Мадамин "ҳожи" ҳозир алкоголь ичишни ташлаган. Банкетларда ичкиликни таъқиқлаган. Лекин "ҳожи" мақомини олган бу инсон негадир адолатни таъминлаш, пулларни тақсимлашда ҳалоллик кабиларга эътибор бермайди.
27 июнь муносабати билан дастурхон қилинар эмиш. Лекин биз журналистларга бу татимайди. Аксарият шахсий фикрга эга журналистларда эса байрам кайфияти йўқ”.

"ДУНЁ БЎЙЛАБ" ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ НОТИНЧ МУҲИТ ҚАЧОН ТУГАЙДИ? "Дунё бўйлаб" телеканалида нотинч муҳит ва адолатсизлик ҳақидаги нашр этилган танқидий фикрлар учун раҳмат айтмоқчиман. Чунки бу айни дамда канал ходимларининг энг огриқли нуқтаси саналади. Сўнгги…
"ДУНЁ БЎЙЛАБ"ДА ПРОФЕССИОНАЛЛАР ҲАМ ИШСИЗ ҚОЛМОҚДА
"Дунё бўйлаб" телеканалида ҳатто олий тоифали, тажрибали режиссёрлар ҳам ҳозирда ишсиз. Қизиғи шундаки, режиссёрларга иш бериши лозим бўлган бош режиссёрнинг ўзи атрофидаги бир-икки “ишонган одамлари” билан пул ишлаб, қолган кадрларни четда суриб ташлаяпти.
Телеканалда баъзи операторлар режиссёрлик вазифасини бажаришмоқда. Аммо мутахассислиги айнан режиссура бўлган тажрибали кадрлар учун эса тўлиқ ҳажмдаги кўрсатув йўқ.
12 йилдан бери ўз лавозимини ушлаб турган бош режиссёр Дилшод Умаров телеканал ривожи йўлида бирор муҳим янгилик киритмаган. Унинг асосий эътибори ўзи иштирок этадиган ёки ўзига яқин кишилар ишлайдиган эфирларга қаратилган.
Телеканалдаги кўрсатувларга ажратиладиган маблағлар ҳам айнан Умаров томонидан тақсимланади. У хоҳлаган лойиҳага маблағни кўпайтириши, хоҳламаганини эса камайтириши мумкин. чекламоқда.
Янги келган режиссёр-ассистентлар эса имтиҳон ёки аттестациясиз қисқа муддат ичида "олий тоифа" мақомига эга бўлишган. Улар асосан Умаровнинг шахсий доирасига кирган, унга комил итоатда бўлган ходимлардир.
Маҳаллий гап билан айтганда, "чойхонабоп" муҳитда иш битади. Яъни, унинг ёнига ўтириб, “отамлашган” "шогирдлар"нигина иши битади. Улар ҳатто Умаровнинг шахсий кармонига айланган.
Кўплаб режиссёр ва ижодкорлар учун эфир соатлари етарли эмас. Студиялар эса креатив ғоя ва декорациялар танқислигидан азият чекмоқда. Мавжуд кўрсатувлар хам сифат жиҳатдан таназзулга юз тутган.
Буларнинг ҳаммаси гўёки маблағ етишмаслигидан. Аввалги телеканал раҳбарлари даврида Умаров ўзини чеклаб юрган бўлса, бугунги директорнинг тажрибасизлигидан фойдаланиб, барча муҳим қарорларга таъсир кўрсатяпти.
Бош режиссёрга қандайдир таклиф ёки ижодий ғоя билан мурожаат қилган ходим кўпинча бефарқликка дуч келади. Умаров бундай ҳолларда одатда: “мен билмайман”, “бу мен ҳал қиладиган иш эмас”, “билганингни қил”, каби муносабатлар билан масъулиятни ўз зиммасига олмасликка интилади.
Бу эса ижодий муҳитда ташаббусни ўлдиради, режиссёрлар ва сценаристларнинг руҳиятини пасайтиради, янги ғоялар эса амалга ошмай қолади.

ЎЗБЕКИСТОН ПЕНСИЯ ЁШИНИ ОШИРМАСЛИККА ҚАРОР ҚИЛДИ — ҲОЗИРЧА
Халқаро Валюта Жамғармаси тавсияларига қарамай, Ўзбекистон Пенсия жамғармасига кўра, эркаклар ва аёллар учун пенсия ёшини ошириш бўйича ҳозирча режа йўқ.
Маҳаллий ҳокимиятлар пенсия ислоҳотлари ҳали ўрганилаётгани ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини маълум қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Халқаро Валюта Жамғармаси тавсияларига қарамай, Ўзбекистон Пенсия жамғармасига кўра, эркаклар ва аёллар учун пенсия ёшини ошириш бўйича ҳозирча режа йўқ.
Маҳаллий ҳокимиятлар пенсия ислоҳотлари ҳали ўрганилаётгани ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини маълум қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
FRANKLIN TEMPLETON ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ $1.7 МИЛЛИАРДГАЧА ХУСУСИЙЛАШТИРАДИ
Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасига тегишли $1.7 миллиардлик давлат активларини хусусийлаштиришни бошқаради, дея хабар берди Financial Times.
2026 йил бошига қадар давлатга қарашли банклар ва Uzbekistan Airways компаниясидаги бир миқдор улушлар халқаро бозорларда жойлаштирилиши мумкин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасига тегишли $1.7 миллиардлик давлат активларини хусусийлаштиришни бошқаради, дея хабар берди Financial Times.
2026 йил бошига қадар давлатга қарашли банклар ва Uzbekistan Airways компаниясидаги бир миқдор улушлар халқаро бозорларда жойлаштирилиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Горбачев эркинлиги" деган 1985 дан то 1991 гача давом этган қайта қуриш ва ошкоралик даврининг юлдуз журналисти Рўзимбой Ҳасан.
Ўша пайтдаги "Ëш Ленинчи" (Кейин “Туркистон” бўлди) газетасида энг қалтис темаларни ëритган публицист ҳам шу Рўзимбой оға.
Рўзимбой оға - биринчи бўлиб маҳаллийчилик ҳақида ëзиб, "СУРҚАШ ва ФАН" деган тўдалаарни фош қилган жасур.
Ўзларини юлдуз деб билиб уларни танқид қилган журналистларни ëбир ëки акахонларига урдирадиган ашлачилар пўстагини аямай қоққан ҳам шу Рўзимбой оға.
Туркманбоши суппермуроддан ўз кабинетида очиқ интерью олган ҳам шу Рўзимбой оға.
Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин дарров енг чизғаб журналистика деган касбни гўрга тиқишди.
Ҳеч ким эсламайди ва билмайди ҳам бу қандай касблигини.
Микрофон кўтарган ҳозиргиларни Рўзимбой оға билан солиштирсак, улар Рўзимбой оға таратган нурдан йўқ бўлиб кетган пашша эканлиги ўртага чиқади.
Эркин журналистика мавжуд бўлиши учун эркин давр керак.
Бундай давр сўнгги юз йилда фақат 1985 дан 1992гача давом этди.
Президент Каримов эркин сўз гўркови дея тарихда қолди. Аслида президентлар фақат 4 йил аммо журналистлар эса абадий ишлайдиган жамият - идеал. Итни оғзини бойлаб қўйсанг кўти билан ҳуради. Мана кўряпмиз.
Овонг Рўзимбой оға бейрам моракўлсин!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОИРИ ЗАМОНДАН АРМУҒОН: ЖУРНАЛИСТИКА МАШАҚҚАТИН ЧЕКАЁТГАНЛАРГА
Вассал миннатдорлиги. “Олтин қалам” мукофоти тақдирлаш маросимида Россия пропаганда машинаси шотири РИА новости мухбири Дмитрий Поваров тақдирланди.
Қайси хизматлари учун? Украинага босқинни улуғлагани учунми?
Расмни буюк рассом Маҳмуджон ака Эшонкулов чизган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Қайси хизматлари учун? Украинага босқинни улуғлагани учунми?
Расмни буюк рассом Маҳмуджон ака Эшонкулов чизган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бизда қалами ўткир, истеъдодли журналистлар борлигини улар мукофотланаётганда билиб оламиз, бошқа пайт уларнинг номи ҳам, нишони ҳам кўринмайди.
Ҳаётимизда журналистлар эътибор қаратадиган иллатлар ошиб-тошиб ётибди, шундай шароитда уларни тақдирлашга шошилмаслик керак. (Cуратда таниқли журналист, шоир, мунаққид ва мироб Раҳимжон Раҳмат)
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Ҳаётимизда журналистлар эътибор қаратадиган иллатлар ошиб-тошиб ётибди, шундай шароитда уларни тақдирлашга шошилмаслик керак. (Cуратда таниқли журналист, шоир, мунаққид ва мироб Раҳимжон Раҳмат)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ МАШИНА ЭМАС — ИНСОН!
Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз таҳририяти,
мен оддий бир фуқаро сифатида, сизларга юрагимда тўпланиб қолган оғриқли фикрларим билан мурожаат қилмоқчиман. Ўғлим МИБнинг Навоий вилоятидаги бўлимида ишлайди. Ишга эрта тонгда чиқиб кетади, уйга эса ярим тунларда қайтади. Уни деярли кўрмаймиз, шанба-якшанба кунлари ҳам ишдан бўшамайди. Оила аъзолари, фарзандлари, ота-онаси билан вақт ўтказишга имкон топа олмаяпти.
Яқинда у ишлайдиган бошқармага янги раҳбар – Тоштемиров Баҳром Байитович тайинланди. Дастлаб бу ўзгаришдан ижобий натижалар кутган эдик, афсуски, вазият аввалгидан ҳам оғирлашди.
Ўғлимнинг айтишича, янги раҳбар илгари прокуратурада ишлаган бўлиб, МИБ ходимларига нисбатан қаттиққўл экан. Ҳатто уларни жазолашга қасамёд қилгани ҳақида гап-сўзлар юрмоқда. Шанба ва якшанба кунлари ҳам мажбурий иш белгиланиб, коммунал қарзларни ундириш учун барча ходимлар ишга жалб этиляпти.
Бундан ташқари, бошқармадан 2-3 нафар юқори лавозимли ходимлар туманга юборилиб, ижрочилар устида туриб, уларнинг меҳнатини қадрсизлантирилаётгани айтилмоқда. Ўғлим эса “инспекция келибди” деган баҳона билан ҳар 3-4 кунда ойлигининг катта қисмини иш билан боғлиқ харажатларга сарфламоқда.
Айтишларича, Мусурмонов Шокир исмли, “Шанкар” лақабли шахс бошқарувда бўлиб, порахўрликка берилган, адолатдан йироқ раҳбарлардан биридир. Ижрочиларнинг кўпчилиги у киши билан ишлаш учун ҳатто пора беришга мажбур бўлишаяпти.
Ҳурматли таҳририят, илтимос, ушбу оғир ҳолатга эътибор қаратишингизни, масъулларга давлат хизматчилари машина эмаслигини, улар ҳам инсон, оиласи ва дам олишга ҳаққи борлигини эслатишингизни сўрайман. Давлат ходимларини ҳаддан ташқари эксплуатация қилиш ва уларни қийнаш орқали натижа кутмаслик керак.
Ҳеч бўлмаса, сизлар овозимизни эшитинг. Умид қиламизки, адолат ва инсонпарварлик ҳали бутунлай йўқолмаган.

ЯККАБОҒДА ШОУ ЯШАЁТИР, ДАРАХТЛАР ЎЛЯПТИ
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида фаолият юритаётган мустақил блогер Одил Элмурод Ўзбекистонда мустақил фикр билдириш ва ҳақиқатни ёритиш ортиқча хатарли ишга айланаётганини таъкидлайди.
Унинг фикрича, маҳаллий муаммоларни очиқ кўтариш уринишлари қонун ва жамоат манфаатлари билан эмас, балки маҳаллий амалдорларнинг шахсий манфаатлари билан тўқнаш келмоқда.
Одил Элмурод марказий ҳукумат сўз эркинлигини тарғиб қилаётганини, бироқ маҳаллий даражада бунга қарши репрессив сиёсат амал қилаётганини қоралайди. “Агар ҳақиқатан эркин бўлганимда, ман шу ердаги адолатсизликни кўрсатиб берган бўлардим”, — дейди блогер.
Блогернинг видеоларида президент ташрифи арафасидаги кўчаларга экилган, аммо суғориш тизими йўқлиги учун қуриб кетаётган дарахтлар, фақат шоу учун қилинган ишлар танқид қилинади.
Жамоат фаоли Садриддин Одилов ҳам бу сунъий тайёргарликни танқид қилган. Унинг айтишича, ташрифдан олдин асфальтлар тўшалган, қуёш панеллари ўрнатилган, дарахтлар экилган, бироқ ташриф тугагач, бу ишлар қаровсиз қолган.
“Йўллар яна илма тешик бўлади, қуёш панеллари ишламайди, дарахтлар қурийди. Негаки, ҳокимият буни халқ учун қилмаяпти, фақат президентни алдаш учун қилаяпти”, — дейди у.
Маҳаллий фаоллар ҳукуматни сўз эркинлигини реал таъминлашга, кўзбўямачиликка барҳам беришга, раҳбарларни масъулият билан ишлашга чақирмоқда.

РАССОМ ТУЗ: ТОШКЕНТ ИТЛАРИ НИМАДАН ХАВОТИРДА?
Тошкентдаги мулозимлар яшайдиган элитний маҳаллада яшайдиган собиқ министр танишим "итлар бесаранжом бўлиб увиллаб ётибди, тинчликми?" деб савол ёзиб юборади.
Мен унга "Ит билганни бит билмайди," деб жавоб ёздим. Аслида хатaр бор. Ўзбекистондаги катта бошлиқлар учун жиддий хатaр кутилмоқда. Шу ўринда Жаслиқ қамоғида ремонт тугаганини ҳам айтиш жоиз.
Каримов даврида Бош вазир бўлиб ишлай олган Мирзиёевда сабр қилиб узоқ кутиш инстинкти кучли шаклланган. Аммо бу сабр - дарахт остига яширинга овчининг сабри. Махлуқ нишонга яқинлашганида тепки босишга ҳозир бир сабр.
Бугун Ўзбекистонни ҳам энига ҳам бўйига сотаëтган ва "орқамда Кремль турибди, Путин додамни смот¬рящий¬симан, қолаверса, Хитой ҳам мени поддержка қилади" дейдиган амалдорлар буни билса ҳам, ўзини билмасликка солиб ўтирибди.
Аммо бу амалдорлар кун сайин нишон марказига яқинлашмоқда. Буни мендан олдин Тошкентдаги тоз итлар сезиб, осмонга қараб увиллашни ҳам бошлаб юборади.
Итлар савқи табиий билан хатaрни олдиндан сеза олади. Аммо амалдор бундай ҳиссиётдaн маҳрум. Ит билганини бит қағаздан билсин. Мендан айтиш.

Telegram
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://www.group-telegram.com/eltuz_reklama