Telegram Group Search
❗️Исроил Эронга зарба берди. Эрон жавоб беришини маълум қилди.

Исроил Эронга ядро объектлари, ракета имкониятлари ва ҳарбий қўмондонларига қарши превентив зарбалар берганини маълум қилди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху "Эрон хавфини бартараф этиш учун амалга оширилаётган операция қанча кун керак бўлса, шунча давом этади", деди.

Эрон ОАВ хабарига кўра, зарбалар натижасида ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саламий, Қуролли кучлар штаби бошлиғи Муҳаммад Багерий ва ядровий мутахассислар Ферейдун Аббосий ҳамда Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ҳалок бўлган.

Шунингдек, Натанздаги асосий уран бойитиш марказида портлашлар кузатилгани айтилмоқда.

Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий жавоб операциясини бошлаш буйруғини берди. Эрон Исроилга қаршилик ифодаси сифатида 100 та дрон учирганини эълон қилди.

Теҳрондаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Расмий хабар: Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бир нечта рейслар Тошкентга йўналтирилди

Ҳаво маконида юзага келган ўзгаришлар туфайли қуйидаги рейслар Тошкент аеропортига қўнди:
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 06:18 да қайтиб қўнди;
"Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай рейси FZ1942 соат 06:37 да қўнди;
"Air Cairo" авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх рейси SM882 соат 07:46 да фавқулодда қўнди;
"Qatar Airways"нинг Сеул – Доҳа рейси QR8985 соат 07:57 да Тошкентга қўнди;
“Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Доҳа рейси C63341 учиш аеропортида кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.

Парвозлар ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотни тегишли авиаташувчи билан боғланиб олиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки ва “Mashreq” банки ўртасида 50 миллион долларлик ҳамкорлик битими имзоланди

Мазкур битим жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида тузилди.

Форумнинг бу йилги асосий янгиликларидан бири сифатида илк бор инвестиция кўргазмаси ташкил этилди. Унда йирик маҳаллий компаниялар ўз салоҳият ва лойиҳаларини халқаро инвесторларга намойиш этиш имконига эга бўлишди.

Форум доирасида Халқ банки ва Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи молия муассасаси — “Mashreq” банки ўртасида 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги синдикатлашган кредит линияси бўйича Ҳамкорлик битими имзоланди.

Ушбу битим Халқ банкининг халқаро миқёсдаги ишончли молиявий ҳамкор мақомини мустаҳкамлаш билан бирга, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Самарқандда аёл 15 ёшли жиянини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлди

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, Каттақўрғон туманида яшовчи икки нафар фуқаро 15 ёшли ўсмирни 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлганини маълум қилган. У ҳуқуқ-тартибот идораларига аудиоёзув кўринишидаги далилларни тақдим этган.

11 июнь куни тезкор тадбир ўтказилиб, аёллар, жумладан, боланинг холаси 20 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер раҳбарининг ишончига кириб, 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига 21 миллион сўм пора талаб қилган. У 7 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

16–19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубий йўналишдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

16–17 июнь — Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида;
17–19 июнь — мамлакатнинг барча ҳудудларида
ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40–42°C,
жанубий ва чўл ҳудудларда эса 43–44°C гача кўтарилади.

ИССИҚДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Куннинг иссиқ пайтларида қуёш тўғрисида юрманг;
Енгил ва оч рангли кийимлар кийинг;
Сув етишмаслигининг олдини олинг;
Ёши катталар ва болалар саломатлигига эътиборли бўлинг;
Соғлиғингиз учун масъул бўлинг!

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Ангорда шубҳали тендер»

Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан сифатли лаборатория таҳлил хизматларини кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 1 млрд 473 млн сўм бўлган танлов эълон қилинди.

Танлов натижаларига кўра, 1 млрд 465 млн сўмлик нарх таклифи билан энг юқори балл тўплаган «ALLES SAG’LIK GROUP» МЧЖ ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи — «TURK LAB MEDIKAL» МЧЖ хорижий корхонаси эса заҳира ғолиби сифатида белгиланди.

Эътиборли жиҳати, мавжуд маълумотларга кўра, танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг манзили бир хил — Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Дўстлик МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 26-уй этиб кўрсатилган.

Манба
❗️Такси ҳайдовчилари учун ҳудудий чекловлар бекор қилинди

Эндиликда такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловларсиз фаолият юрита олади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматига кўра, Президентнинг ПҚ–78-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорлари асосида қуйидаги тартиб жорий этилди:
Лицензия ҳайдовчи танлаган ҳудуд бўйича берилади (транспорт воситаси қаерда рўйхатдан ўтганидан қатъи назар);
Ҳайдовчи танлаган ҳудудда ва унга туташ ҳудудларда (Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳри) эркин фаолият юритиши мумкин;
Автомобил рақами қайси ҳудудда рўйхатдан ўтгани аҳамиятга эга эмас.

Қарор кучга кирганидан буён 5 196 нафар шахс бошқа ҳудудда ишлаш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасини олган.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тожикистондан олиб келинган 50 кг га яқин “опий” мусодара қилинди

ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган рейдда 1990 й.т. фуқаро 49,6 кг “опий” моддасини DAF юк машинасида яширинча олиб келаётган пайтда ушланди.

Модда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилгани ва Хоразмда сотилиши режалаштирилгани аниқланди.

Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Flightradar платформасидаги кадрларда Исроил томонидан берилган зарбалардан сўнг Эрон осмонининг бўшаб қолгани кўрсангиз бўлади

Маълумотларга кўра, Эроннинг Исроилга жавоб зарбалари натижасида камида 70 нафар киши жароҳат олган, 2 нафар одам ҳалок бўлган.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Суд Humans’га қарздорликни қоплашни юклади. Вазият қайноқ нуқтага чиқмоқда...

Кеча Тошкент туманлараро иқтисодий суди Octobank’нинг Humans’га қарши даъвосини қаноатлантириб, банк фойдасига бир неча юз миллиард сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилибди.

Бундай миқёсдаги ишда суд томонларнинг даъво ва эътирозларини бир томонлама эмас, аниқ ҳуқуқий асослар орқали баҳолайди. Бу энди шунчаки бир тарафнинг даъвоси эмас, суд томонидан тасдиқланган молиявий масъулият ҳисобланади.

Ўз ўрнида Octobank суднинг ушбу қарорини ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисоблаб, барча ҳамкорлар билан шаффоф, адолатли муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Octobank 13 июн соат 18:00дан бошлаб клиринг ва Humans молиявий хизматлари доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди.

☝️Айни шу жараёнлар фонида Humans'нинг ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини таклиф этишга доир рекламаларга зўр бераётгани одамни ҳавотирга солади. Ишқилиб охири бахайр бўлсинди.

Вазиятни кузатишда давом этамиз.

👉 @r_kusherbayev
Shohista opaga yordam zarur! Iltimos, befarq bo‘lmang!

Assalomu alaykum, mehr-oqibatli yurtdoshlar!

Shohista opa uchinchi bosqich ko‘krak bezi saratoniga chalingan. Boquvchisi yoʻq, uch nafar yosh farzandi bor.

Biopsiya va gistologik tekshiruv natijasiga ko‘ra unga T4N2Mx (3-bosqich) ko‘krak bezi saratoni tashxisi qo‘yilgan.

U shu kungacha 10 marotaba kimyoterapiya va 25 marotaba nur terapiyasini oldi. Ayni paytda yana kimyoterapiya muolajalari davom ettirilmoqda.

Afsuski, sog‘lig‘i to‘liq tiklanmagani sababli, uni Turkiyada davolatish, yana tekshiruvlar va zarur operatsiyani o‘tkazish lozim. Buning uchun esa moddiy yordam zarur.

Shohista opaning sog‘lom hayotga qaytishi, farzandlarining bag‘rida bo‘lishi uchun bizning yordamimiz nihoyatda muhim. Alloh rozi bo‘lsin!

Karta raqami:
💳 9860160614816702
Abdullaxonov Anvarxon

Bog‘lanish uchun telefon:
📞 +998 97 538 51 52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ишлаб чиқариш зарурияти учун EQUINOX сотиб олинди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан 416,0 млн сўмга бир дона «EQUINOX - AT» автомобили харид қилинди.

Филиал раҳбари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисига мурожаат йўллаб, ишлаб чиқариш зарурияти туфайли филиалга «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» «EQUINOX - AT» автомобилини сотиб олиш юзасидан амалий ёрдам беришини сўраган.

Kun.uz сайти маълумотига кўра, Chevrolet Equinox модели Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, балки UzAuto Motors томонидан фақат импорт қилинади.

Манба
Moody’s рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди

Бугун халқаро молиявий майдонлардан яна бир қувончли янгилик келди: нуфузли Moody’s рейтинг агентлиги Ўзбекистон бўйича суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди. Бу - оддий техник янгилик эмас, балки жаҳон инвесторлари учун яққол ишора: Ўзбекистон - барқарор ривожланаётган ва ишончли ҳамкор.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, бу қарор Президентимиз томонидан олиб борилаётган туб ислоҳотлар дастурига бўлган ишончнинг тасдиғидир. Сўнгги йилларда мамлакатимиз очиқ, рақобатбардош ва замонавий иқтисодиёт сари дадил қадам ташламоқда.

Бу амалда нимани англатади?
Халқаро инвесторлар Ўзбекистонни тобора кўпроқ ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида кўра бошлашди. Жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодий ўсишни намоён қилмоқда, мувозанатни сақлаб қолмоқда ва янги чақириқларга тайёр эканини исботламоқда.

Яқинда ўтказилган IV Тошкент халқаро инвестиция форуми бу ишончни янада мустаҳкамлаб берди, 30,5 млрд долларга келишувлар имзоланди, янги ташаббуслар илгари сурилди.

Кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, ўзгаришлар сезилаяпти. Ишбилармонлик муҳити яхшиланмоқда, давлат хизматлари рақамлаштирилмоқда, инвесторлар билан ишлашда профессионал ёндашув кучаймоқда. Бу — рақамлар ортидаги ҳаёт, бу — реал тараққиёт.

Ўзбекистон бугун ўзини шунчаки ислоҳ қилаётган давлат сифатида эмас, эртанги кун давлати сифатида танитмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистондаги энг чиройли автомобиль рақами 1,5 млрд сўмга сотилди

Ушбу рақамнинг бошланғич нархи 187 млн 500 минг сўм бўлган.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/14 16:52:31
Back to Top
HTML Embed Code: