group-telegram.com/customschannel/43297
Last Update:
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Марказий Осиё енгил атлетика уюшмаси, Божхона қўмитаси масъуллари, тегишли вазирлик ва ташкилот вакиллари ҳамда журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда асосий эътибор Марказий Осиёнинг энг йирик спорт тадбирларидан бири – VII Тошкент халқаро марафонини юқори савияда ўтказишга қаратилди ва бу борада йиғилганларга умумий маълумотлар берилди.
Анжуманда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев сўзга чиқиб, жорий йилнинг 13 апрель куни 8:00 да старт берилиши режалаштирилган марафонга аҳолини кенг жалб этиш ва бу орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади. “Янги Ўзбекистон” боғига туташ йўллар бўйлаб ташкил этиладиган мусобақада иштирокчилар классик марафон (42 км), ярим марафон (21 км) ва 10 км масофага югуриш мусобақаларида ўз кучларини синаб кўриш имконига эга бўлишади.
Шунингдек, мусобақа арафасида 12 апрель куни соат 8:00 да пойтахтимиздаги “Magic City” боғида болалар учун анъанавий “Kids Run” югуриш, ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив югуриш ва 3 км масофага югуриш ҳамда шимолий юриш бўйича мусобақалар ҳам ўтказилади.
Марафоннинг мукофот жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этади. Бунга қўшимча равишда, эркаклар ва аёллар ўртасида марафон масофасида Ўзбекистон миллий рекордини ўрнатганларга 15 миллион сўм, ярим марафон масофасида эса 10 миллион сўм ажратилади. Унда барча хоҳловчилар, фуқаролигидан қатъи назар, профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, иштирокчилар старт пакетини олишлари учун Perfend.com ёки Yugur.uz платформаларида рўйхатдан ўтиши ва 10-11 апрель кунлари соат 10:00 дан 20:00 гача пакетларни бериш пунктига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан ташриф буюришлари лозим.
BY O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/customschannel/43297