group-telegram.com/nafisaomon/189
Create:
Last Update:
Last Update:
Кенгликларга зориқдимей, кенгликларга,
Бездим бошга олавериб ҳузунларни.
Баъзан ўлчов бирлиги йўқ тенгликларга,
Тенг қилмадим сиздан бўйи узунларни.
Болаликда сўридан бир қўлим чўзсам,
Узумларга етса дея тилар эдим.
Бир кун ишком қолиб, юлдузлардан ўзсам...
Шунча олислигинг қайдан билар эдим!
Ёз оқшоми юлдуз учса нийят қилиб,
Музқаймоқлар сўрар эдим ҳар кун кўплаб,
Балки шулар туюларди орзу бўлиб,
Балки ҳисобимда битди ҳамма тўплам.
Катта ҳовли
Катта шаҳар
Катта дунё -
Киччик жуда
Отам эккан узумлардан,
Тилаклар кўп, одамларда оздир парво,
Менинг қўлим эмас, кўнглим
Узилгандир
✍🏻Нафиса Омон
📚 "Тўққизинчи мўжиза" китобидан
https://www.nafisaomon.com/
┏━━━━•❄️•━━━━┓
@NafisaOmon
┗━━━━•❄️•━━━━┛
BY Nafisa Mirzayeva🌹
Share with your friend now:
group-telegram.com/nafisaomon/189