group-telegram.com/Jizzax_Bojxonasi/7239
Last Update:
Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ф.Артиков ва ишчи гуруҳи Дўстлик туманида жойлашган “Sentez Do'stlik Textile Accessories” МЧЖ фаолиятини ўрганишди.
Текстиль маҳсулотларига аксессуарлар ишлаб чиқарадиган мазкур корхона яқинда фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, бу ерда 60 га яқин маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланган. Келгусида фаолият янада кенгайтирилиб, ишчилар сонини 150 нафарга етказиш режа қилинган.
Эътиборлиси, божхона ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида бугунги кунда корхона “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланиб, бир қанча имконият ва имтиёзларга эга бўлмоқда. Хусусан, корхона томонидан 2024 йилда қиймати 245,6 минг АҚШ долларига тенг товарлар мазкур божхона режимига жойлаштирган ва ҳозирда божхона ҳудудида қайта ишлаб экспорт қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Учрашувда божхона масъуллари ишлаб чиқариш жараёнлари ва келгусидаги кенгайтирилган лойиҳа доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлари билан бирма-бир танишиб чиқишди.
Шунингдек, тадбиркорларга экспорт ҳажмини янада ошириш масаласида кўмак берилиши, божхона қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда божхона расмийлаштирувида берилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
BY Жиззах вилояти божхона бошқармаси
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/Jizzax_Bojxonasi/7239