Telegram Group & Telegram Channel
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ МУАММОЛАР БОР?

Элтузга Наманган вилояти ИИБда фаолият юритаётган мутахассиснинг тизим нуқсонлари ҳақида таҳлилий мурожаати келиб тушди. ИББнинг турли бўлимларида жиддий муаммолар мавжуд, масалан:

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига соҳани тушунмайдиган ходимлар жалб этилгани сабабли, йўл-транспорт ҳодисалари кескин кўпайган.
Ҳодимлар лавозимларга шахсий алоқаларига кўра тайинланмоқда. Йўлларда тирбандлик муаммолари кучайган, бу эса шаҳар аҳолисига катта ноқулайлик туғдирмоқда.

Жамоат хавфсизлиги ва профилактика хизматида кадрлар алмашинуви юқори. Ҳодимлар жуда кўп вазифалар билан шуғулланишга мажбур. Ҳақиқий профилактика ишларига вақт қолмаяпти.

Инспекторларнинг иш вақти тартибга солинмаган. Кадрларни тайинлашда уларнинг шахсий қобилияти ва малакаси эътиборга олинмайди. Натижада лавозимлар самарасиз бўлиб қолмоқда. Давлатобод туманида ташкил этилган "Штрафобод" ички ишлар тизимида "жазо маскани" сифатида танилган. Бу ерга кўчирилган ходимлар шарт-шароитсиз ва узлуксиз ишлашга мажбур бўлишади. Раҳбариятнинг ўзбошимча буйруқлари туфайли ходимлар қийин аҳволга тушишмоқда.

Тезкор хизмат ички ишлар тизимининг юраги, лекин оператив хизмат раҳбарлари кўпинча ўз вазифаларига масъулиятсиз ташаббуссиз муносабатда бўлмоқда. Бу бўлимда ҳам "землякчилик" ва шахсий алоқалар асосида кадрлар тайинланяпти.

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимида ходимлар “буюртмага асосланган аризалар"ни кўриб чиқишга мажбур бўлишмоқда, бу эса ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга жиддий таъсир қиляпти.

Тергов йўналишида терговчилар кўпинча мустақил фаолият юрита олмайди ва юқори раҳбариятнинг буйруқларига қарам бўлиб қолишган. Буюртма асосида ишларни юритиш амалиёти оддий ҳолга айланган. Бу тергов жараёнида адолатни таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Тергов жараёнида шахсий алоқаларнинг таъсири жуда юқори. Ҳатто терговчилар қонуний асосда иш юритган тақдирда ҳам, юқори раҳбарият уларни жазога тортиши мумкин.

Коррупцияга қарши кураш йўналишининг ўзи коррупцияга ботган.

Наркоманияга қарши кураш бўлими фаолияти мутлақо қониқарсиз. Вилоятда наркотик айланмаси юқори даражада, ёшлар истаганча наркотик ва психонтроп дориларни сотиб олиши мумкин.

Киберхавфсизлик йўналиши билимсиз ходимлар билан тўлган. Фуқароларнинг пластик карталаридан пул ўғирлаш ҳолатлари ортиб боряпти, онлайн фирибгарликка нисбатан тезкор чора кўрилмайди.

Шу сабабдан фуқароларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига бўлган ишончи пасайтирмоқда. Тизим ичидаги фитна, коррупция ва нотўғри раҳбарият ички ишлар ходимларини ҳимоясиз қолдиряпти. Ички ишлар ходимлари раҳбарият томонидан ҳимояланмайди. Тизимда меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаяпти. Улар соатлаб ишласа-да, моддий рағбатлантириш етарли эмас. Ҳозир Наманган вилояти ички ишлар тизими жиддий ислоҳотларга муҳтож.

Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

group-telegram.com/eltuz2022/32114
Create:
Last Update:

BY ELTUZ

Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260

Share with your friend now:
group-telegram.com/eltuz2022/32114

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

The regulator said it had received information that messages containing stock tips and other investment advice with respect to selected listed companies are being widely circulated through websites and social media platforms such as Telegram, Facebook, WhatsApp and Instagram. Telegram was co-founded by Pavel and Nikolai Durov, the brothers who had previously created VKontakte. VK is Russia’s equivalent of Facebook, a social network used for public and private messaging, audio and video sharing as well as online gaming. In January, SimpleWeb reported that VK was Russia’s fourth most-visited website, after Yandex, YouTube and Google’s Russian-language homepage. In 2016, Forbes’ Michael Solomon described Pavel Durov (pictured, below) as the “Mark Zuckerberg of Russia.” NEWS The Russian invasion of Ukraine has been a driving force in markets for the past few weeks. Asked about its stance on disinformation, Telegram spokesperson Remi Vaughn told AFP: "As noted by our CEO, the sheer volume of information being shared on channels makes it extremely difficult to verify, so it's important that users double-check what they read."
from in

Telegram ELTUZ
FROM American