group-telegram.com/kishanbandim/347
Last Update:
Одам кўнгли нима тусаяпганини билмаслиги, ўзини ўзи ва хоҳиш-истакларини тушунмаяпгани болалигиданоқ истак билдиришни тақиқлаб қўйилганидан келиб чиқади. Хоҳлаш ва амалга оширмаслик жуда оғриқли бўлади, ҳимоя механизми эса бир умрга ёниқ қолиб кетади. Бу ҳимоя механизми ҳис туйғуларни сусайтириб, уларни майиб қилиб қўяди.
Одам амалда бажариш даражасида бирор нимани хоҳламайди. Аслида ўз танаси унга нима “демоқчи” бўлаяпганини тушунмайди. “Мен”и алохида, танаси алохида.
Кўзлари хеч нарсадан болалигида ёниб тургандек ёнмайди. Бирор нимани қилишга мотивация, истак йўқ. Бирор бир улкан мақсадга эришиш у ерда турсин, дивандан туришга хоҳиш йўқ. Энди унга ёнида доим ота-онани ролини ўйнаб берадиган инсон керак. Кимлар учундир бу раҳбарияти, кимлар учун эри ёки ҳотини. Унга ҳаводек қароқчи зарур, чунки ўзига-ўзи суяна олмайди.
Ўзини хар кўйга солади, ўзини ўзи тушунмайди, ўзлигини қидиради, унга нима қилиш кераклигини айтадиган инсон зарур. Менимча алкоголизм, наркомания, депрессия, одамовилик, ижтимоий тармоқлар ва компьютер уйинларига қарамлик бу билан бевосита боғлиқ. Турли оқимлар ҳам шундай. Одам қалбининг тубида унга ташки дунё ёқмаяпганини тушунади ва ҳаёлот оламига шунғийди. Бу жуда ҳам қайғули.
Фақат биргина психологик дастур. Хаётдаги қолган барча муаммо ва омадсизликлар унинг оқибати. Ота-оналар томонидан “ёзилган” психологик онг ости дастурлар - асос. Қолгани устма-уст ўсиб бораверади.
И. Волчков, “Реалистнинг кундалиги”
@kishanbandim
BY KISHANBANDIM
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/kishanbandim/347