Telegram Group Search
🔴 🟦🟦🟦

❗️Бухорода халқаро талабалар форуми бошланди

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида “Морфология ва жарроҳлик” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг халқаро форуми бошланди.

🩺 Очилиш маросимида юртимизнинг 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан нуфузли университет жамоалари иштирок этди.

👨‍🏫 Тадбир доирасида бўлажак тиббиёт ходимларининг амалий билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш мақсадида халқаро олимпиада, соҳадаги сўнгги ютуқлар муҳокамасига бағишланган конференция ва илмий-амалий семинарлар ташкил этилади.

🖥 Шунингдек, хирургия соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ва талабаларга ўзаро билим ва тажриба алмашиш имконияти яратилиб, амалиётда қўлланилаётган инновацион усуллар, жарроҳликнинг илмий ривожланиш йўналишлари ва илғор тадқиқотлар тақдим этилади.

‼️ Форум 23 февралга қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига Россиянинг “Кўз микрохирургияси” тармоқлараро илмий-техник комплекси Оренбург филиали директори ўринбосари А.Горбунов ва ушбу марказнинг катта илмий ходими Е.Ломухина ташриф буюрди.

🔬 Ҳамкорлик доирасида хорижлик шифокорлар муассаса мутахассислари учун замонавий оператив даволаш усуллари бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш билан бирга, ўнлаб беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Шунингдек, қатор қўшма мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/19 22:19:28
Back to Top
HTML Embed Code: