Telegram Group Search
Forwarded from Shakhdarov
🍂 Shahar oralab…
@shakhdarov
Кўпинча таклиф қилинадиган янги иқтисодий сиёсат XIX асрдаёқ номақбул деб топилган эски ғояларни қайта тирилтиришга уриниш бўлиб чиқади

Учинчи жаҳон уруши хавфини ҳисобга олмаганда, яқин келажакда АҚШнинг иқтисодий эркинлиги учун энг катта хавф тўлов баланси муаммосини энг жиддий оқибатларга олиб келадиган давлатнинг иқтисодиёт устидан назорат механизмлари орқали «ҳал қилишга» уринишдир, десак муболаға бўлмайди.

Кўпчилик ҳукуматнинг халқаро савдони назорат қилиши, давлатнинг мамлакат ичидаги иқтисодий ҳаётга аралашувидан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай зарар келтирмайди, деб ўйлайди, шунинг учун у кўпинча «Америка турмуш тарзи»нинг бир қисми сифатида қаралади.

Аммо, аслида, бу миллий иқтисодиётни сезиларли даражада ўзгартириши ва ҳатто эркин тадбиркорлик асосларини бузиб юбориши мумкин. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиётини авторитар иқтисодиётга айлантириш кўпинча валюта бозори устидан давлат назоратини жорий этишдан бошланади.

Бунинг ортидан импортга чекловлар жорий этилиши, импорт қилинадиган маҳсулотлардан фойдаланаётган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар устидан назорат ва бошқа қатор чекловлар ҳамда назорат механизмлари келиши муқаррар.

Ҳатто сенатор Барри Голдуотер каби эркин тадбиркорликнинг ашаддий тарафдори ҳам «олтин оқимлари» деб аталадиган муаммони муҳокама қилиш давомида валюта бозоридаги операцияларни чеклаш «тикланиш чораси» сифатида зарур бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Аслида, иқтисодиёт учун бундай «тикланиш» касалликнинг ўзидан кўра хавфлироқ бўлади.

Кўпинча таклиф қилинадиган янги иқтисодий сиёсат XIX асрдаёқ номақбул деб топилган эски ғояларни қайта тирилтиришга уриниш бўлиб чиқади. Бироқ, валюта операциялари устидан тўлиқ давлат назорати ва валютанинг «конвертация қилинмайдиганга айлантирилиши» ХХ аср авторитар режимларининг меросидир.

Милтон Фридман. 1962 йил.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яна ўша эски гап

Кўп соҳаларда бўлгани каби маданият ва санъатда ҳам унинг ривожига энг катта тўсиқ — уни бошқармоқчи бўладиган вазирлик, идора ёки бюрократлар жамоаси борлиги. Шунингдек, уларнинг қўлига турли ваколатлар берилгани.

Тасаввур қилинг, бир қанча жиддий кўринишдаги одамлар ўтириб олиб, томошабинга нима жоиз, нима ножоиз, нима салбий, нима ижобий таъсир қилишини биламиз деб ўйламоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/04/mass-events/
It is not a bug, it is an undocumented feature

Маҳалла раиси бирдан одамларни пахтага олиб чиққиси келиб қолганига ишонасизми? Мен ишонмайман. Муаммо ҳеч қаерга кетгани йўқ. Давлатнинг моддий ёрдами билан ким таъминланишини ҳал қилишда инсон фактори қисқартирилиши керак. Маҳалла раиси қайси она бола пули олишини ҳал қилиши тизимнинг хатосими ёки ўйланган бир функциясими, унча тушунмаяпман.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/10/qashqadaryo/
Дунё учун юмшоқ куч сигнали

Дунёга қилинаётган ядровий таҳдидлар ва шантаж фонида тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан жабрланганларни бирлаштирган Нихон Ҳиданкё ташкилотига топширилди. Мукофот бу ташкилотга «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик зарурлигини кўрсатгани учун» берилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/11/nobel-peace/
Нобель
Ҳозирги Ўзбекистонда яшаётган одам учун бу гапларни тушуниш қийин

Ҳаёт яқиндан қараганда трагедия, узоқроқдан қараганда эса комедия дейишади-ку. Uzbekonomics подкастнинг навбатдаги сонини кўриб, яқин тарихдаги шу қадар абсурд нарсалар ҳақида ўйлаб, баъзи нуқталарда кулиб ўтирдим.

Ҳозир ёмон тушдек туюладиган бунақа нарсалар ҳеч қачон ортга қайтмайди деб умид қиламан. Қуйида подкастдан баъзи иқтибосларни келтираман.

«Ўшанда турли корхоналар конвертацияни очсангиз биз ўламиз дейишарди».

«Ҳозир қандайдир қўрқинчли туш каби туюлади».

«Бутун давлат корхоналари нима оламан деса ҳам бемалол кўчада 8 минг сўмлик долларни 4 минг сўмдан оларди».

«Олган дарсимиз шунда бўлдики, агар бундан манфаатдор гуруҳлар шу нарсанинг устида туришса, ниҳоятда ёмон қарор ҳам ўнлаб йил мамлакатни камбағаллаштирувчи бўлиб туриши мумкин. Ва кўпинча бу нарсадан чиқиб кетиш учун жуда катта сиёсий ирода талаб қилинади».

«Ҳозирги Ўзбекистонда яшаётган одам учун бу гапларни тушуниш қийин».

«Конвертацияни чеклаш назарий жиҳатдан хато эди. Биз назарияга ишонмаймиз, бизнинг йўлимиз ўзгача, биз бошқачамиз, бизга бу тааллуқли эмас деб туриб, велосипедни бошқатдан ўйлаб топмоқчи бўлдик ва ўша ботқоққа тушдик. Ҳозир ҳам биздаги кўп ислоҳот қилиниши керак бўлган жойларда одамлар «сизлар китобий билим бераяпсизлар, назарияда бу ишлаши мумкин, лекин бизнинг амалиёт биздан олдинги ва биздан кейинги бошқа ҳеч қайси жамиятга тааллуқли эмас, шунинг учун бу ишламайди» дейишади. Биз кўп нарсани амалиётда ишлайдими деган савол қўямиз, аслида назарияда ишлайдими деган савол қўйишимиз керак».

«Конвертациянинг очилиши қандайдир маънода сўз эркинлиги очилишининг оқибати бўлди. Чунки жамиятда конвертация қийшиқ тизим экани ҳақида консенсус фикр бор эди. Ва шу ҳақида одамлар ижтимоий тармоқларда ёза бошлашди, кейин эса мутасаддилар бу билан жиддий шуғулланишди. Буни амалга оширган мутасаддилар билан гаплашсангиз, «йўқ, биз бу ҳақда ҳар доим ўйлаганмиз», дейишади. Лекин агар бунақа бўлганида улар конвертацияни очиш учун 2017 йилни кутишмас эди».

https://youtu.be/HRaNXLc4SbU
Ҳаммаси биз ҳақимизда

Ойнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга дунёдаги энг машҳур иқтисодчилардан бири Жан Тироль келганидан хабарингиз бўлса керак. Ўша ташриф давомида Тироль билан ярим соатдан сал кўпроқ суҳбатлашиш имконияти бўлди.

Олим Ўзбекистон ҳақида деярли маълумотга эга бўлмагани учун унга қайсидир кейс бўйича тўғридан-тўғри савол бериб бўлмасди. Бир томондан бу яхши ҳам. Бутун суҳбат иқтисодиётнинг барча учун тааллуқли бўлган қонуниятлари ҳақида кечгани учун томошабин ўзига керакли параллелларни бемалол чизиб ола олади. Тасаввур ва олиш мумкин бўлган хулосалар чекланмайди.

Жан Тиролга берилган саволлар имкон қадар биз учун актуал бўлган ва фойдали бўлиши мумкин бўлган мавзуларда тузилган. Ўйлайманки, суҳбат барча учун фойдали бўлади. Ëқимли томоша. Улашишлар, изоҳлар ва лайклар учун олдиндан раҳмат! Кимгадир матнини ўқиш қулай бўлса, бу ерда ўқиш мумкин.

https://youtu.be/bKcCR3_WPc0
Ҳақиқий депутат ақлли бўлиши шарт эмас, сайланган бўлиши шарт

Бугун Ўзбекистон парламенти янгиланадиган кун. Шу сабаб каналда аввалроқ парламент ҳақида ёзилган қайдларни йиғиб, бир постда улашиб қўйгим келди.

Парламент вакиллик органи ҳисобланади. Унинг вакиллилик функцияси эса ӯз навбатида у сайловчиларнинг вакили эканини англатади. Депутатлар ва сенаторлар энг ақлли, энг виждонли, энг ватанпарвар одамлар бӯлиши шарт эмас, бунга эҳтиёж йӯқ. Қонун доирасида сайловчини ӯзига ишонтира олган исталган одам мандатга эга бӯлиши керак. Парламентда ёш ёки қари, олий маълумоти бор ёки йӯқ, консерваторми ёки либерал бӯлиши мамлакат учун шармандали ҳолат эмас. Мамлакат учун шармандали ҳолат парламентда ҳеч кимнинг вакили бӯлмаган одамлар ӯтиришидир.

Парламентарийларнинг компетентлигини муҳокама қилувчи одамлар қонунларнинг ижтимоий-сиёсий табиатини тушунмайди. Қонунлар формал равишда ҳужжат бӯлса, моҳиятан умумжамият келишувини англатувчи бир битим саналади.

Мамлакатдаги 10 ёки 100 нафар энг яхши юристни йиғиб, улардан ёпиқ хонада энг яхши қонунларни ёзиб беришини сӯраш ҳеч қандай яхши оқибат олиб келмайди. Умумжамият келишувини фақат унинг вакиллари расмийлаштириши керак.

...

Жуда кам ҳолатда парламентга эътирозлар у ниманидир қабул қилгани эмас, ниманидир қабул қилмагани ортидан келиб тушади. Одатда парламент қайсидир ҳужжатни қабул қилгани учун танқидга учрайди. Чунки қонун ижодкорлигининг биринчи қоидаси шуки, тартибга солиш зарурияти бӯлмаган нарсани тартибга солмаслик керак. Нимани тартибга солишга зарурат бор, нимани тартибга солишга зарурат йӯқлигини эса фақат сайловчилар орқали аниқлаш мумкин, янги қонунга ёки эскисини ӯзгартиришга талаб айнан сайловчидан келиб тушиши керак, «бошлиқлардан» эмас.

Парламент муваффақиятига KPI қабул қилинган қонунлар эмас, сайловчининг овози қанчалик ҳукуматга таъсир ӯтказаётгани ҳисобланади. Жамоатчилик муҳокамалари улар қандай натижа беришидан ёки умуман натижа бермаслигидан қатъий муҳим қадрият ҳисобланади.

Депутатлар мажлис залида бир-бири билан муштлашиб кетиши муаммо эмас, сайловчиларнинг овози бир четда қолиб кетиб, ҳукумат уларни эшитмай қӯйиши, айни вақтда эса парламентда ӯтирганлар хор бӯлиб бир гапни маъқуллаши эса муаммо. Катта муаммо.

...

Парламентаризмнинг қон томири бюджет ҳисобланади. Тарихдаги исталган демократик тузумлар парламенти, қонун чиқарувчи органи, маҳаллий кенгашининг мавжудлиги моҳияти айнан шунда: бюджет ва солиқларда - умумий маблағни умумий эҳтиёжлар учун коллектив шаклда тақсимлашда.

Қонун яратиш фаолиятининг исталган бошқа кўриниши иккинчи даражали. Ҳар сафар айнан иқтисодий инқироз ёки танглик шароитида ҳукумат парламент эшигига ёрдам сўраб келади ва уни эшитишни, айтганини бажаришни, гапига қулоқ солишни бошлайди. Ижро этувчи ҳокимиятни тийиб туриб, унга таъсир қилишнинг бундан яхшироқ йўли йўқ.

Солиқ ва бюджет сиёсатида парламент овози бўлмаган, ижро этувчи ҳокимият мажбурий тўловларни жорий қилиш ва уни истаганича сарфлаш имкониятига эга бўлган жойда парламентнинг бошқа исталган қилаётган ишлари бир пул.

Парламентарийлар сайланган бўлса бўлди, бошқа нарсанинг кераги йўқ.
Билмаганим учун сўраяпман, агар Тошкентда ҳаво ҳар тўрт кундан кейин бир марта 8 даражадан ошиб турса, қишда уйлар иситилмайдими? Энди, ҳамма нарса бўлиши мумкин-ку бу ҳаётда.

https://www.group-telegram.com/veoliaenergytashkent_official/918
«Биз нима ишлашини аниқ билмаймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим»

Бюджетномада бир қизиқ бандга кўзим тушди. 2025 йил ва келгуси ўрта муддатли даврда инновацион аҳамиятдаги (стартап) 30 та йўналишда лойиҳаларни эълон қилиш ҳамда камида 10 та йўналишда янги 100 та инновацион бизнес лойиҳаларни амалга ошириш режадаштириляпти экан.

Бу орқали тез ўсиш ва ривожланишга мойиллиги бор тадбиркорларни (high growth firms) танлаб олиб, уларни ривожлантириш бўйича дастурларни амалга ошириш кўзда тутиляпти экан.

Жан Тироль билан интервьюда давлатнинг саноат сиёсати ва давлатнинг ҳажми ҳақида бир нечта саволлар берилганди. Тиронинг баъзи фикрлари, менимча, иқтисодиётга ҳар бир аралашув олдидан қайта-қайта эшитиб кўрилиши керак. Мисол учун:

«Ҳукумат нима қилиш кераклигини ҳал қиладиган саноат сиёсатига ҳам турли мисоллар бор. Иқтисодий фаолиятда ким муваффақият қозониши анча мунозарали масала, чунки ҳукумат нима муваффақиятли бўлиши ва нима ўхшамаслигини ҳал қилиш учун етарлича маълумотга эга бўлмаслиги мумкин. Мисол учун, қишлоқ хўжалиги соҳасини олайлик. Қишлоқ хўжалигида сиз қайси экин фойдалию қайси бири фойдасиз бўлишини билмайсиз».

«Ким муваффақият қозонишини ҳал қиладиган саноат сиёсати ахборот билан боғлиқ муаммолар туфайли унчалик жозибадор эмас. Ҳатто меҳрибон ҳукумат ҳам ресурсларни қаерга йўналтиришни аниқлашда қийинчиликка учраши мумкин. Мисол учун, сиз углерод чиқиндиларини камайтирмоқчи бўлсангиз, водородга сармоя киритишингиз керакми ёки бошқа углерод излари билан боғлиқ лойиҳаларгами? Биз нима ишлашини аниқ билмаймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим.

Шунинг учун ҳам асосан углерод нархини белгилаш орқали углеродни камайтиришга рағбатлар бериш яхшироқ. Углеродни нархлашимиз, инновацияларни, яшил инновацияларни рағбатлантириш орқали [иқтисодий агентларга] рағбатлар беришимиз мумкин. Лекин барибир қарор қабул қилиш қийин, чунки биз адашишимиз ҳам мумкин. Умуман олиб айтганда, қандай қилса тўғри бўлишини ҳеч ким билмайди».

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/22/jean-tirole/
Сонин Россия Марказий банки саратонни аспирин билан даволаётгани ҳақида

«Жума куни Россия Марказий банки асосий ставкани 21 фоизгача кўтарди. Бу 20 йилдан ортиқ вақт ичидаги максимал кўрсаткич. Бу ҳаракатнинг моҳияти инфляцияга қарши курашиш. Лекин, асосий ставка орқали энг кучли фискал стимул — ҳарбий харажатлар билан аланга олдирилаётган инфляцияга қарши курашиш ракни аспирин билан даволаш кабидир. Инфляциянинг асосий драйвери —«нархлар-ойликлар» кўринишидаги спираль. Янгиликларга қаранг — корхоналар ишчилари, ҳайдовчилар, қўриқчилар ва шунга ўхшаш инсонлар Украина билан урушга кетяпти. Чунки, тўловлар, бонуслар, ҳалок бўлганлар оилаларига бериладиган пул миқдори катта ва доимий ўсиб бормоқда (бу сумма мазкур касбдагиларнинг 20 йиллик даромадларидан ошади). Яъни, ҳукумат «ойликлар» деб аталувчи газ тепкисини тўғридан-тўғри қаттиқ босяпти — урушга кетган ишчи ўрнига бошқа ишчи олиш учун кўпроқ тўлаш керак; ишчилар урушга кетиб қолмаслиги учун ҳам, урушдан қочмаслиги учун ҳам кўпроқ тўлаш керак. Яъни Марказий банк юз бераётган вазиятнинг асосий сабабини кўрмасликка оляпти ҳамда симптомларга қарши нимадир қилишга уринмоқда. Худди рак ташхисини қўйиш тақиқланган шифокор каби ҳароратни пасайтириш учун аспирин дозасини изчил ва профессионал тарзда белгилаяпти».

https://www.group-telegram.com/ksonin/1229
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жумҳурият бўлди, агар биз уни сақлаб қололсак»

https://youtu.be/Kx4F1QDioCA?feature=shared
«Излам»

Яқинда «Излам» тўпламининг иккинчи мавсуми нашрдан чиққани ҳақида билдим. Биринчи тўпламдан мен Хуршид Абдурашиднинг «Фақат у қолди» китобини олиб ўқиган эдим. Хуршид аканинг «Ўша мен эдим» шеъри айниқса жуда ёқади (бу ерда муаллифнинг ўзи ўқигани видеоси).

Иккинчи тўпламдан эса Нажмиддин Эрматовнинг «Турон соғинчи» китобини олиб ўқидим. Нажмиддин Эрматовни кўпчилик «Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди» деб бошланувчи шеъри орқали танийди. Меҳриноз Аббосова мана бу ерда шоир билан яхши суҳбат қилган, вақт ажратиб кўришга арзийди.

Мен шоирнинг бир шеърини қуйида улашаман ва нафақат бу, балки «Излам»нинг бошқа китобларини ҳам олиб ўқишни тавсия қиламан.

Тил бу танглайингдан чиққан ортиғинг,
Тумшуғинг тилингни тийиш-чун бешак.
Юрагинг қўрқувни ҳис этмоқ учун,
Қанотинг шунчаки ҳуснингга безак.

Сайрамоқ? Нима у? Телбалар йўли,
Англамоқ — ахлоққа тескари ғоят.
Осмон бу қонунга зид бўлган маскан,
Учишга уриниш оғир жиноят.

Тухумдан чиққандан шундай дедилар:
Қафасдан ташқари — жиноят буткул.
Фақат ичкарини ҳақ йўл деб билди,
Энди ҳеч жиноят қилмайди булбул.

©️ Нажмиддин Эрматов
2024/11/15 13:58:42
Back to Top
HTML Embed Code: