Telegram Group Search
📰 "Наманган Ҳақиқати" газетасининг навбатдаги № 13 20153 (15.02.2025 й) сони чоп этилди.

📝 Наманган вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг “Қулайликлар ҳақида суҳбат” сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14.02.2025

#Namangan

TADBIRKORLARNING CHO’NTAGIGA “DARMON” BO’LMAGAN DORI VOSITALARI

Muxbir: Hulkar ISMOILOVA🎤

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://www.group-telegram.com/zortv_bukun
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan axboroti |"BOJXONA HUDUDIDA QAYTA ISHLASH" BOJXONA REJIMI TADBIRKORLARGA QULAYLIK VA YENGILIKLAR YARATMOQDA 18.02.2025

TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |📹 YOUTUBE | REKLAMA | 🔴LIVE
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида” 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

▶️ ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

▶️ ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

▶️ эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

▶️ "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

▶️ "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

▶️ товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

▶️ божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

▶️ хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

▶️ юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

▶️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.
👍 Наманган вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “Диний экстремизм ва радикализм таҳдиди” ва “Коррупцияга қарши кураш - ватан тараққиётининг кафолатидир” мавзуларида мутахассислар иштирокида навбатдаги профилактик йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти ижтимоий-соғломлаштириш комиссияси раиси Икромжон Солиев қатнашчиларига дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм таҳдидлари тўғрисида маълумотларни берди.

Соғлом эътиқод, диний расм-русумлар ва маросимлар, кийиниш маданияти ҳақида тушунтиришлар берилиб, бу борада тарихий ёзма манбааларда қайд этилган маълумотлар, қомусий олимлар, саркардалар, давлат арбобларининг қарашлари ҳамда фикрларини етказилди.

Очиқ, самимий руҳда бўлиб ўтган тадбирда амалий машғулотлар орқали иштирокчиларни фаол қатнашиши таъминлаб борилди.

Мутахассис ҳар бир хизматчи иш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан мулоқотда бўлишидан келиб чиқиб, шахснинг суҳбатга киришиши, этика, эстетика ва муомала маданиятига риоя этишида ўтказилган амалий тадқиқот натижалари билан бўлишди.

Шунингдек, тадбир давомида коррупция, таъмагирлик тўғрисида амалий мисоллар орқали иштирокчиларга керакли маълумотлар берилди. Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бош мақсадимиз бўлиши лозимлиги таъкидланиб, ҳар бир ходимдан дахлдорлик ва масъулият ҳиссини оширишни талаб этиши, бу борада аввалги йилларда аниқланган салбий ҳолатлар ҳақида ҳам маълумот берилди.


📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори билан божхона брокери ва курьерлик ташкилотлари томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, божхона брокери ва курьерлик ташкилотларининг мутахассилари ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификатини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режа асосида ўқитилиши йўлга қўйилган ўқув ташкилотларидан олиши қайд этилди.

Мазкур қарор билан белгиланган талабларга асосан, 2025 йил 18 февраль ҳолати бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

Божхона қўмитаси билан қўшимча техник ҳужжатларни имзолаган суғурта ташкилотлари:

“KAPITAL SUGʻURTA” AJ (+998 71 200-11-00);

“ALFA INVEST” AJ (+998 78 120-00-70 (80);

“MY-INSURANCE” AJ (+998 71 205-19-19);

“GLOBAL INSURANCE GROUP” AJ (+998 90 001-18-55);

“ARIA SUGʻURTA TASHKILOTI” AJ (+998 71 202-88-88);

“TEMIRYOʻL-SUGʻURTA” AJ (+998 71 207-19-01).

Ўқув курсларини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган ўқув ташкилотлари:

BOJXONA INSTITUTI (+998 55 502-76-00, +998 71 202-99-90 (43-17);

BROKERLAR UYUSHMASI (+998 90 187-85-98);

“BISMUTH EDUCATION” MCHJ (+998 97 750-00-98);

“BERHAL-EDUCATION” MCHJ (+998 77 057-11-55);

“PERFECT CONTROL SERVICE” MCHJ (+998 97 756-00-04).

Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш учун суғурта ташкилотини ва ўқиганлик тўғрисидаги малака сертификатига эга бўлиш учун ўқув ташкилотини танлашда ушбу рўйхатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини ва ушбу рўйхатга келгусида бошқа ташкилотлар ҳам қўшилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Вилоят ҳокимининг маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Давлатобод туманидаги "Юксалиш" кичик саноат зонасида ўтказилган мулоқотда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни атрофлича эшитди.

Хусусан, учрашувда тадбиркорлар томонидан фаолиятлари бўйича учраётган муаммолар ечимини сўраб, мурожаатлар қилинди. Вилоят раҳбарига тадбиркорлар томонидан қўйилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда вилоят раҳбари 60 нафардан зиёд ишбилармоннинг муаммосини бирма-бир тинглади. Кўтарилган масалалар ижроси юзасидан тегишлиги бўйича масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, учрашувда вилоятга ишлаб чиқариш соҳасида янги технологияларни олиб кириш экспорт салоҳиятини ошириши, бу борада ҳукумат томонидан имтиёзлар берувчи лойиҳалар амалга оширилаётгани ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан фикрлар алмашилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
2025/02/24 12:30:30
Back to Top
HTML Embed Code: