group-telegram.com/Ilmfanjurnali/309
Last Update:
⚡️“Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали таҳририяти ҳамда Россиянинг “Итеос” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Эндиликда журналда нашр этилган мақолалар (2023 йил 6-сонидан бошлаб) корхонага тегишли CyberLeninka илмий электрон кутубхонаси платформасига жойлаштирилади.
CyberLeninka (КиберЛенинка) – Open Science парадигмасига асосланган илмий электрон кутубхона бўлиб, илм-фан ва илмий фаолиятни оммалаштириш, илмий нашрлар сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фанлараро тадқиқотлар, замонавий илмий тақриз институтини ривожлантириш ҳамда билимлар инфраструктурасини шакллантиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали таҳририяти ҳамда Россиянинг “Научная электронная библиотека” компанияси ўртасида муҳим шартнома имзоланган эди. Унда журналда чоп этиладиган мақолаларни (2023 йил 5-сонидан бошлаб) компанияга тегишли eLIBRARY.RU электрон кутубхонасига жойлаштиришга келишилган.
eLIBRARY.RU – илмий нашрларни ўз ичига қамраб олган, илмий маълумотларни қидириш ва таҳлил қилишга мўлжалланган Россиянинг йирик илмий кутубхонаси ҳисобланади. Кутубхона Россия илмий иқтибослик индекси (РИНЦ) билан интеграциялашган.
Facebook | Telegram | Web | Instagram
BY "Ilm-fan va innovatsion rivojlanish" ilmiy jurnali
Share with your friend now:
group-telegram.com/Ilmfanjurnali/309