Telegram Group Search
#Yengil_atletika

Ҳудудларда енгил атлетика спорт турларини ривожлантиришдаги муаммолар ва истиқболдаги режалар жойларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 6 нафар ёш спортчилар "Лос-Анжелес 2028" ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаб олинган.

Сирдарёда енгил атлетика фаолияти, шуғулланувчилар сони, бу борада спорт мактабларида йўлга қўйилган тўгараклар аҳволи кўздан кечирилди.

Навоий вилоятида енгил атлетика спорт турларини оммалаштириш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Жиззахда божхоначилар енгил атлетика спорт турлари бўйича Республика ва Осиё чемпионати ғолиблари билан учрашишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари спорт мактабларида бўлиб, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳудудлардан хабарлар

Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи гранит ва мармар тошларини қазиб олиш ва уларни қайта ишлашга ихтисослашган корхона фаолияти билан танишди.

Андижонда 2025-2026 йилларда қиймати 10 млн. АҚШ долларига тенг, халқаро талабларга жавоб берадиган логистика терминали ташкил қилинади.

Самарқандда олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан фойдаланган тадбиркорлик субъектлари сони 355 тани ташкил этди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида олиб борилган амалий ишлар натижасида 153 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Жиззахда текстиль маҳсулотларига аксессуарлар ишлаб чиқарадиган янги корхона ишга тушиши натижасида 60 га яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Бухорода “Миллий қадриятлар уйғунлиги мисолида аёлларга эътибор ва эътироф” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ватанпарварлик – номусли ва назокатли туйғудир... Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда оғиз кўпиртирма. Яхшиси – унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат қил.

В. Сухомлинский
#kun_savoli

Божхона қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан божхона декларацияси тақдим этмасдан юртимиздан гуруч маҳсулотини қанча миқдоргача олиб чиқиб кетиш мумкин?
Anonymous Quiz
36%
2 кг.
35%
3 кг.
4%
4 кг.
24%
5 кг.
Жиззах вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 3-умумтаълим мактабида божхона ходимлари томонидан навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.

📚Ёш авлодни божхона қоидалари ҳақида кенгроқ ижтимоий масъулиятга ундаш мақсадида бугун Жиззах шаҳрининг 3-умумтаълим мактабида вилоят божхона бошқармаси ходимлари иштирокида божхона чегарасидан олиб ўтиш таъқиқланган товарлар ва олиб ўтиш меъёрлари ҳақида дарс машғулоти ўтказилди.

⬅️Ҳар бир мамлакатда чегара орқали олиб ўтиш учун белгиланган меъёрлар ва чекловлар мавжуд бўлиб, ўқувчилар бу меъёрларни билишлари, уларнинг ўз хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний фаолиятлардан ҳимояланиш учун муҳимдир.

⬅️Дастлаб, божхона органларининг ишлаш тартиби, товарларни текшириш ва сақлаш қоидалари ҳақида муҳокама қилинди. Ўқувчилар божхона ходимлари томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан тушунча ҳосил қилишди ва мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Шунингдек, Божхона институтига номзодларни қабул қилиш жараёнлари давом этаётганлиги ва аризалар топшириш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
2025/02/21 07:40:42
Back to Top
HTML Embed Code: