Telegram Group & Telegram Channel
СUI BONO ЁХУД КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВНИ ЙЎҚ ҚИЛИШДАН КИМ МАНФААТДОР?

40 йил яшаб 40 чиғириқдан ўтди Комил Алламжонов.

Аммо бундан роппа роса бир ой муқаддам юз берган ҳодиса шояд энг оғир синов бўлса у учун.

Мулозимга суиқасд қилинар экан кўпчилик илк кундан қотилларни эмас заказчикларни қидира бошлади.

Пиар учун Комил Алламжоновнинг ўзи қилган бу ишни деган версиянинг умри қисқа бўлди.

Кеча Бош прокуратура қотилликка уринишда алоқадор беш киши қўлга олингани ва яна икки киши қидирувда эканини эълон қилди.

Асосий айбланувчилардан бири Жавлон Юнусов Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Бу орада айни шу иш доирасида ДХХ раиси, унинг муовини ва яна қатор юқори истиҳборотчилар, Ички ишлар зобитлари ва ҳоказо казо казолар ишдан олингани маълум бўлди.

Аммо асосий саволга ҳозиргача жавоб берилгани йўқ: Cui bono?

Cui bono — лотин тилидаги ибора бўлиб, "Кимга фойда?" ёки "Бунинг фойдаси кимга?" деган маънони англатади.

Бу ибора кўпинча ҳуқуқшуносликда ёки таҳлилда қўлланади ва бирор воқеа, ҳаракат ёки жиноятдан манфаатдор бўлган шахсни аниқлаш учун ишлатилади.

Яъни, агар бирор бир воқеанинг ёки ҳаракатдан ким манфаатдор эканлигини аниқласангиз, масалага таъсир қилувчи шахсларни топиш мумкин бўлади.

Масалан, жиноятни тергов қилишда, "Ким бу жиноятдан фойда кўради?" саволини бериш терговга муҳим йўналиш беради. Cиёсий воқеаларни таҳлил қилишда ҳам бу принцип кенг қўлланади.

Сиёсий саҳнадаги бундай ҳодисалар кўпинча яширин ўйинларни очиб беришга туртки беради.

ДХХ раҳбариятининг ишдан олиниши бу жараённинг қийшиқ томонларини фош қилаётган кўринади.

Бунда асосий мақсад нафақат ҳақиқатни аниқлаш, балки келгуси сиёсий хавфларни ҳам нейтраллаштиришдир.

Нега айнан Комил Алламжонов ҳадафга олинди? Нега сайловга бир кун қолганда бу мудҳиш воқеа юз берди – бу шунчаки тасодифми ёки олдиндан чуқур режаланган конспирациянинг бир қисмими? Бордию мақсадга эришилсаю Комил Алламжонов ўлдирилса, кейинги қадам нима бўлиши керак эди: Сайловни бузишми ёки оддий меркантил мақсаддан ҳузурланиш?

Алламжонов ўз фаолияти давомида кўплаб кучли рақибларни орттирган бўлиши мумкин. Уни йўқ қилиш орқали шахсий мақсадлар кўзланган бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Қўйилган мазкур саволларга жавоб топиш муҳим.

Cui bono? Айнан шу саволнинг жавоби ҳамиша оғир.

Суиқасд ортида турган шахслар ёки гуруҳларнинг мақсадлари таҳлил қилиниши зарур. Бу ҳодиса нафақат Алламжоновнинг, балки Ўзбекистондаги сиёсий тизимнинг келажаги учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Хуллас, саволни кўндаланг қўямиз: Cui bono, жаноблар?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

group-telegram.com/eltuz2022/32018
Create:
Last Update:

BY ELTUZ

Share with your friend now:
group-telegram.com/eltuz2022/32018

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Multiple pro-Kremlin media figures circulated the post's false claims, including prominent Russian journalist Vladimir Soloviev and the state-controlled Russian outlet RT, according to the DFR Lab's report. But the Ukraine Crisis Media Center's Tsekhanovska points out that communications are often down in zones most affected by the war, making this sort of cross-referencing a luxury many cannot afford. And while money initially moved into stocks in the morning, capital moved out of safe-haven assets. The price of the 10-year Treasury note fell Friday, sending its yield up to 2% from a March closing low of 1.73%. It is unclear who runs the account, although Russia's official Ministry of Foreign Affairs Twitter account promoted the Telegram channel on Saturday and claimed it was operated by "a group of experts & journalists." Messages are not fully encrypted by default. That means the company could, in theory, access the content of the messages, or be forced to hand over the data at the request of a government.
from no

Telegram ELTUZ
FROM American