group-telegram.com/nafisaomon/171
Last Update:
Баъзан ўйлаб қоламан:
Улар чорасиз қолиши мумкин азалий.
Мен қачондир толаман
Инсоф тилаб!
Гўзалим!
Aслида лабингиз чиройли!
Тилингиз ҳам шундай!
Юрагингиз ҳам!
Танингизни шарафсиз қилманг.
Рухингизни ёқманг, чироғим!
Менинг гўштим мазали эмас,
Худо буни айтган эди-ку.
Унутганми одамлар???
Билмам!
Кунларимга кулманг!
Илтимос!
Сизга гуноҳ бўлгим келмайди!
Сизга гуноҳ бўлгим келмайди!
Ўзим яшай ўз ҳаётимни,
Мен шунчаки ўлгим келмайди!
Сизга нима, кимни ўйлашим,
Хатоларим ўзимга дўстдир.
Куйганимдан - куйиб куйлашим,
Юқалашган юракнинг пўсти!
Aбри найсон ёғар кўзимдан,
Қабримгача йўқлайди ўзи.
Бир нарсани аниқ биламан?
Илло очиқ кетмагай кўзим!
Сизга озор бергим келмайди,
Исмингизни билмайман ҳатто.
Мени Мендек ҳеч ким билмайди,
Мен биландир ҳар битта хатом!
Ўзимга юк ўзимнинг кўнглим,
Ғолиб келган тарафсиз ишқдир.
Мухаббатсиз умрга кўнмам,
Бу мен учун энг муҳим ишдир!
Сизга эса хайрли оқшом,
Хайрли тонг! Иймонли юрак!
Менга эса кечириш осон,
Ҳаммасини унутмоқ керак!
✍🏻Нафиса Омон
⏰29.09. 2020 йил
https://www.nafisaomon.com/
┏━━━━•🍁•━━━━┓
@NafisaOmon
┗━━━━•🍁•━━━━┛
BY Nafisa Mirzayeva🌹
Share with your friend now:
group-telegram.com/nafisaomon/171