Haydovchi birinchi yordam koʻrsatmadi➖Toshkent
Murojaatchi: meni 27.12.2024 yil kuni taxminan soat 22 lar atrofida Toshkent shahrida joylashgan O'zbekiston ovozi koʻchasidan Sodiq Azimov koʻchasiga boshqaruvimda boʻlgan elektro samakot (Velosiped, ijarada boʻlgan) bilan harakatlanib kelayotgan vaqtimda meni Davlat raqami 50 Q 630 EB boʻlgan Cobalt avtomobili katta tezlikda kelib urdi.
Natijada menga jiddiy tan jarohat yetdi. Boshqaruvimdagi eloktro velosipedga ham jiddiy zarar yetdi. Lekin menga haydovchi birinchi yordam koʻrsatmasdan ahvolim bilan qiziqish bildirmadi.
Men ushbu holat yuzasidan haydovchiga nisbatan qonuniy chora koʻrishda hamda menga yetkazilgan moddiy va maʼnaviy zararni undirishda yordam so‘rayman.
👉 @Kusherbayevga_murojaat

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mahalla ostonasi chiqindilarga to‘la➖Oqqo'rg'on
Toshkent viloyati, Oqqo'rg'on tumani, Tortuvli MFY hududiga kirish qismi, ostonasi desam mubolag'a bo'lmaydi.
Chiqindilarga liq to'la, atrof muhitda ekologik fojia hukm surmoqda, kuniga bir necha yuz kishi shu yo'ldan maktab, boqcha, kollej, ishga qatnashadi, ularning ma'naviyatiga bo'layotgan hujum qanchalik ekanligini barcha birdek tushunib turibdi.
Yuqoridagilarni inobatga olgan holda soha bo'yicha ma'sullardan va Oqqo'rg'on tumani hokimligidan amaliy yordam berishini so'rab qolamiz.
Ushbu ona vatan barchamizniki, uni asrash va e'zozlash barchamizning burjimiz.
Muhammadsaid Sohibho‘ja

Масъулларнинг бепарволиги сабаб 400 млн сўмлик техника талон-торож бўлди➖Каттақўрғон
Ассалому алайкум!
Сизларни кўмагингизсиз мурожаат қилишни фойдаси бўлмаяби. Чунки қуйи ташкилотлар юқорига билдирмасдан мурожаатларни ёпиб юбормоқда.
Мана шу илова қилинаётган ажримни ҳам чиқарилиб, суд базасига юкланганига ҳам 10 кун бўлди. Лекин ажримда кўрсатилган ижрочи органлар МИБ ва ЙХХБ ажримни таъминлашни ўйлаб ҳам кўргани йўқ.
Энг ёмони буларни бепарволиги билан бизни фермер хўжалигига тегишли 400 млн. сўмлик техника воситаси қасддан йўқотилиб, талон-торож бўлиб кетди.
Бу ҳолатга энди ким жавоб беради?
Ҳолат бўйича юқори идоралардан муносабат кутиб қоламиз.
Ф.Хамдамова,
Тадбирлар, Каттақўрғон тумани

EHM dasturi uchun guvohnoma haqi qaysi asosga ko‘ra oshirildi?
Assalomu alaykum Rasul aka!
Biz Adliya vazirligi huzuridagi "Intellektual mulk agentligi" rasmiy sayti orqali EHM uchun yaratilgan dastur uchun Guvohnoma olish maqsadida 18.12.2024 kuni ariza topshirgan va dastlabki boj to'lovi(0,5 BHM 187 500)ni to'lagan edik.
Arizamiz bo'yicha guvohnomani bazadan olish uchun to'lovning 2-qismi (0,5 BHM 187 500)ni tolashimiz kerak edi.
Ammo saytni to'lov bo'limida 375 000 so'm to'lov qilishimiz kerakligi bo'yicha invoys ko'rsatilyabdi. Bu masalaga oydinlik kiritish masalasida Adliya vazirligi buxgalteri Alijon akaga qo'ng'iroq qilib holatni tushuntirganimda BHM narxi ko'tarildi degan javobni berdi.
Qanday asos, qaysi qaror bo'yicha ko'tarildi, bu bo'yicha hatto moliya vazirligida ham buyruq yoki qaror yo'qku degan savolimga bunisini yurist biladi, men bilmiman degan javobni berdi.
Jamshidbek Kimsanov,
Andijon viloyati

Болалар мактабга дала четидан ўтиб боришмоқда➖Янгийўл
Бу Янгийўл тумани, Нуробод маҳалласидаги мактабга олиб борадиган асосий йўлни аҳволи. Битта ёмғир ёғганди ҳаммаёқ кўлмак бўлиб кетди.
Биз катталар-ку майли, хатто болалар мактабга боришга қийналиб қолишди. Болалар йўлдан юролмай дала четларидан лойга ботиб мактабга боришмоқда.
Янгийўл ҳокими, масъул раҳбарлар бу йўлдан ўтиб кўришганмикан?
Бизда мурожаат қилганларга босим ўтказишади. Шунга исмимни сир қолдиринг илтимос.
А. У.

Yog‘och "stolba"ni almashtiramiz deyishganiga ikki yil bo‘layapti➖Chiroqchi
2023 yil yog'och "stоlba"ni almashtirish maqsadida beton "stolba"olib kelingan.
Mana 2 yildirki hali hamon natija bo‘lgani yo‘q.
Shu masalada yordam berishingizni so‘rayman.
Ismoyilov Sardor Muzafar o'g'li,
Qashqadaryo viloyati, Chiroqchi tumani, G'allachi MFY, Chig'ana qishlog'i.
👉 @Kusherbayevga_murojaat
2023 yil yog'och "stоlba"ni almashtirish maqsadida beton "stolba"olib kelingan.
Mana 2 yildirki hali hamon natija bo‘lgani yo‘q.
Shu masalada yordam berishingizni so‘rayman.
Ismoyilov Sardor Muzafar o'g'li,
Qashqadaryo viloyati, Chiroqchi tumani, G'allachi MFY, Chig'ana qishlog'i.
👉 @Kusherbayevga_murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тили устозларига ҳам 50 фоизлик устама белгилансин!
Мен ўзбек (давлат) тили фани ўқитувчилари номидан ёзяпман.
Президентимизнинг тил байрамига бағишланган нутқида ўзбек тили, айнан ДАВЛАТ тили мавқеини ошириш мақсадида ўзбек тили фани ўқитувчиларининг миллий сертификатларига январ ойидан бошлаб 50% устама тўланишини таъкидладилар.
Вазирликлар эса она тилчиларга 50%, ўзбек тилчиларга эса 20% устама тўланиши ҳақидаги қарорни бердилар.
Она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари бир хил тўловни амалга оширдик, саволлар ҳам айнан бир хил, нимага устамада катта фарқ бўлиши керак?
Ваҳолангки, Миллий сертификат низомида ўзбек (давлат) тилига ҳам тегишлилиги кўрсатилган бўлса, президентимиз давлат тили нуфузини ошириш учун ўзбек тили фани ўқитувчиларига 50% устама деб таъкидлаб турган бўлсалар-да, мутасаддилар буни инобатга олмаса?
Адолат юзасидан узбек тили устозларига хам 50 % устама белгилансин!
Мавлуда Рузметова,
Хоразм вилояти, Боғот тумани 36-мактаб ўқитувчиси.

"Укам ноҳақ қамалиб кетмасин, илтимос!"
Мен Сурхондарё вилояти, Термиз шахрида яшайман.
Мени укам Вохидов Фаррух Абсаломов бундан 5 ой олдин Қашқадарёда Ғузорда машинасида тўқнашув бўлиб автоҳалокатга учради.
Укамни машинасида 2 та одам вафот этган. Укамни оқ рангли 75 441 номерли Кобалт машинаси бор.
Рўпарасидан келган қора рангли Коболт устига тез ҳайдаб келган.
Нариги ҳайдовчи озодликда юрибди. Урда хам бир одам вафот этган. Аммо укамни сохта хужжатлар килишиб, айбдор килиб ноқақ қамаб қўйишди.
Кари онам бор, нафакада. Боқувчиси йўқ бошка.
Ўзим 2-гуруҳ ногирониман. Бизни ҳеч ким эшитмаяпти. Ҳозирда иши Гузор судида курилаяпти.
Укам Вохидов Фаррух Абсаломов ноқақ қамалиб кетмасин, ёрдам беринглар илтимос!
Вахидова Фарида Абсаламовна, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А.Дониш кўчаси 18 а-уй.

Солиқ ходимининг айби билан солиқдан қарздорлик чиқаяпти➖Андижон
Ушбу мурожаатим мутасадди рахбарларга етиб боришида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
Мурожаатим шундан иборатки, 2023 йил 13 июлда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти ташкил қилиб турли сабабларга кўра вақтинчалик 2023 йил 23 октябрда тўхтатиш учун Андижон шахар солик инспекциясига бориб солиқ тўловни амалга оширганман.
Солик ходими 1.5 млн сўм маблағимни олиб квитанция қилиб берган. Лекин ўша солиқ ходими буни банкка кирим қилмаганлиги натижасида
ҳозирга қадар қарздорлик ёпилмаганлиги базада қолиб кетган.
Бугунги кунда солиқ инспекциясига ўша тўлов квитанциялари билан мурожаат қилсам ҳал қилиб беришмаяпти.
Телефон рақамим: +998905723257

#minnatdorlik
Men Qashqadaryo viloyati, Koson tumani, Po'lati shaharcha Nurafshon mahallasidan yozmoqdaman.
Kanalingiz orqali qilingan bir qancha murojaatdan so'ng va nihoyat ko'chamizga beton stolba va kabel qilib berishdi.
Murojaat qilganimizga bir yil ham bo'lmasdan 2024 yil oktyabr oyida biz kutgan kun keldi.
Biz avvalo Rasul aka telegram kanaliga, Tuman elektroset va Po'lati elektroset xodimlariga minnatdorchilik bildirmoqchimiz!
Hammaga rahmat. Ishlariga rivoj!
Аkmal Tuxtayev