group-telegram.com/eltuz2022/32072
Last Update:
ЖУРНАЛИСТ УЛУҒБЕК АШУР АЛЛАМЖОНОВГА СУИҚАСД ҲАҚИДА
"Кеча Шуҳрат Бобожон ўз саҳифасида суиқасд ҳақида ёзиб, лотинчада "Cui bono", яъни "Кимга фойда?" деган саволни қўйибди.
Тўғри савол. Дўппини бошдан олиб, "Алламжоновга ўқ отишдан кимга фойда?" деб савол қўйилса, ҳаммаси равшан бўлади. Аслида аллақачон бу саволнинг жавоби бор эди. Жавобда аниқ исм-шарифлар ҳам бор эди. Бироқ, ҳеч қайси мулозим ёки терговчи бу жавобни ҳеч қачон овоз чиқариб айтолмайди. Комил Алламжонов эса воқеаларни миқ этмай, виқор билан кузатиб турибди. Бу шахснинг нималарга қодир экани аста-секин маълум бўлиб боряпти.
Алламжонов ўзининг ўта ақлли ва айёр эканини, рақиби шохида юрса, у баргида юришини исботлади. Бунинг сабаби — Унинг ўқимишли эканида. Кўп китоб ўқиганида. У ўз атрофидаги воқеликка миясидаги илм призмаси орқали қаради. Бошига келадиган воқеаларни олдиндан билди ва ўзининг кўзга кўринмас медиа-камандасини тузиб олди. Марҳамат, натижасини кўриб турибсиз. У ҳатто битта бармоғини қимирлатмасдан Ўзбекистон сиёсий элитасини саросимага сола олди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева нима учун Комил Алламжонов ишдан кетар чоғда у билан қуюқ ҳайрлашгани сабабларини энди тушунаётгандекман."