group-telegram.com/r_kusherbayev/8220
Last Update:
Тескари приоритет: алкоголь қолиб нега электрон сигареталарни тақиқланмоқда?
Парламент депутатлари республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказишни тақиқлаш ҳақида қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.
☝️Тамакини чеклаш масаласи кўриб чиқилаётган бир вақтда нафақат инсон саломатлиги, балки атрофдагиларнинг ҳаёти учун ҳам хавфли, агрессивлик келтириб чиқарадиган алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни таъқиқлаш масаласида жимлик. Ваҳоланки, алкоголь истеъмолининг жамиятга хавфи электрон сигаретдан кўра юқори.
Масалан, яқинда Нукусда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда алкоголь таъсирида маст бўлган аскар 6 кишини пичоқлаган ва натижада 1 киши вафот этганди.
Алкоголь таъсирида тан жароҳати етказиш, автомобил ҳайдаш ва одам ўлдириш ҳолатлари ҳам нисбатан кўп.
Шу боисдан, жамият саломатлиги ва ҳаётини мухофаза қилиш мақсади муҳим бўлса, балки бу борадаги приоритетларни қайта кўриб чиқиб, қарор қилиш керакдир. Шунда ҳаракатларимиз моҳиятида мантиқлар аниқроқ кўринади.
👉 @r_kusherbayev
BY Rasul Kusherbayev
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/r_kusherbayev/8220