Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Академик лицейларга қабул бошланди
Бугун, 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга ҳужжат қабул бошланди. Жорий йил 9-синф битирувчилари my.edu.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
🖥 Абитуриентлардан талаб этилади:
➖ ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотлари;
➖ 3,5х4,5 см рангли фотосурат (JPEG/PDF);
➖ Агар мавжуд бўлса, имтиёз берувчи ҳужжатлар (олимпиада дипломи, сертификатлар).
Танлов вақтида:
➖ 3 тагача лицей ва йўналиш танланади (таълим тили бир хил бўлиши керак);
➖ Кириш синови учун чет тили белгиланади.
Тест синовлари абитуриент танлаган ҳудудда ўтказилади.
🗓 Қабул 10 июлгача давом этади (шу куни ҳам).
👉 @r_kusherbayev

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Экишни ҳохламаган, пиллани бажармаганни ерини хитойликларга берамиз!"
Тармоқларда қишлоқ хўжалигига масъуллардан бирининг видеомурожаати тарқалмоқда.
Унда масъул фермерларга мурожаат қилиб, ғалла, пиллани бажармаган, махсулот пулини бермаган, солиқ тўламаганларнинг ерларини хитойликларга берилишини айтиб ўтган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фермерларнинг ғалла ва пилла етиштириши шартномавий муносабатлар ҳисобланади. Ҳеч кимнинг бу жараёнга аралашишга ҳаққи йўқ.
Шунингдек, фермерлар ерни ижарага олиш бўйича ер ижара шартномаси тузадилар. Ва кўпинча бундай шартномаларда фермер пилла топширмагани учун ерини олиб қўйиш ва хитойликларга бериш кўзда тутилмаган.
☝️Қонунларни оёқости қиладиган шахсларнинг масъул лавозимларда қўйилгани ва видеодаги каби тутуриқсиз, миллий манфаатларга зид чиқишлар қилаётгани албатта ачинарли.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ берилмаган.
Эхх, қачон қонунларга ва миллий манфаатларга қайтамиз-а?!

❗️11 июндан бошлаб АҚШ долларининг расмий курси 12 674,37 сўм этиб белгиланди
Бу аввалги курсга нисбатан 37,68 сўмга пастлашни англатади.
15 майдан буён доллар умумий 290 сўмга арзонлашди. Бу курсда тушиш тенденциясининг давом этаётганини кўрсатади.
Бу ўзгаришлар валюта бозоридаги умумий вазият, экспорт-импорт мувозанати, ташқи қарзлар ва Марказий банк интервенцияларига боғлиқ бўлиши мумкин. Курсдаги пастлаш айрим импорт товарлар нархига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

❗️Ўзбекистон Россияга нота юборди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига муҳожирлар бўйича қатъий эътирозини билдириб, дипломатик нота юборди.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Бу каби ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга мутлақо зид бўлиб, уларнинг олдини олиш мақсадида аниқ чоралар кўриш талаб этилади.
Ўзбекистон ТИВ барча фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши кераклигини қатъий таъкидлайди.
Москвадаги элчихонамиз томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига юборилган нотада:
➖ Россия ҳудудидаги айрим зобитлар томонидан фуқароларимизга нисбатан қўлланилаётган куч ишлатиш ҳолатлари;
➖ Бу ҳолатлар инсон ҳуқуқларининг яққол бузилиши эканлиги;
➖ Воқеаларга ҳуқуқий баҳо бериш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани доимий назоратда ушлаб турибди ва зарур ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиради.

❗️Санэпидқўм янги хавфли вирус ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Хитойда ҲКУ5-CoV-2 номли янги вирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бироқ, Санитария-эпидемиология қўмитаси бу маълумотларни рад этди.
Қўмита маълумотига кўра, мазкур хабарлар Хитойнинг сариқ матбуотида тарқалган бўлса-да, ушбу вирус ҳақида Хитой расмий идоралари ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ҳеч қандай расмий эълон берилмаган.

❗️Каттақўрғон туманида камера хариди: тендерда аффилланганлик шубҳаси
Каттақўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан бошланғич қиймати 299,9 миллион сўм бўлган видеокузатув камераларини ўрнатиш ва харид қилиш бўйича танлов ўтказилди.
Танлов натижасига кўра, 299,3 миллион сўмлик таклиф билан «ISLOMJON METAL INVEST» оилавий корхонаси ғолиб деб топилди. Танловда қатнашган иккинчи иштирокчи — «NETTO EXPO» хусусий корхонаси эса заҳира ғолиби сифатида қайд этилди.
Бироқ, ушбу харид жараёнида иштирокчилар ўртасида ўзаро аффилланганлик ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.
Жумладан, «ISLOMJON METAL INVEST» ОК таъсисчиларидан бири — Шаропов Улмас Амиритдинович, «NETTO EXPO» ХКнинг эгаси Хадикулов Лазиз Арзиқулович билан биргаликда «DATA SERVICE» МЧЖ таъсисчилари ҳисобланади.
Манба

Ислом Тўхтахўжаев Бобур Абдухолиқовга BYD автомобилини совға қилди!
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, ОКМК ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев сўнгги икки ўйинда миллий жамоа таркибидан ўрин олган бўлса, Бобур Абдухолиқов эса аввалги саралаш босқичларидан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Бобур Абдухолиқов миллий терма жамоа учун бир неча саралаш босқичларида бор кучини аямай ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлган. Афсуски, уни тақдирланганлар рўйхатига киритмаган масъуллар томонидан йўл қўйилган хатони Ислом Тўхтахўжаев шахсан ўзи тўғрилаб, унинг меҳнатига муносиб баҳо берди — унинг ўзига совға қилинган BYD автомобили билан тақдирлади.

📢Рақобат қўмитаси “Beeline”нинг абонент тўловлари бўйича шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди
Истеъмолчилардан келиб тушган кўплаб шикоятларга кўра, "Beeline" ойлик абонент тўлови учун маблағ етарли бўлмаганда, автоматик равишда кунлик тарифга ўтказиш ва тўлов ечиш амалиётини амалга оширмоқда. Бу жараёнда:
▪️ Абонент розилигисиз кунлик тўлов (2000 сўм) ечилади;
▪️ Қарзга тўлов ечилиб, рақам блокланади;
▪️ Тўлов қилинган бўлса-да, интернет трафикдан фойдаланиш имконияти берилмайди;
▪️ Қўшимча хизматни ўчириш ёки рад этиш имкони мавжуд эмас.
Қўмита бу ҳолатни истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши деб баҳолаб, “UNITEL” МЧЖга қуйидаги кўрсатмаларни юборди:
🔹 Кунлик тўловни автоматик ечишни бекор қилиш;
🔹 Кунлик хизматни ихтиёрий равишда танлаш имкониятини яратиш (масалан, USSD-код орқали);
🔹 Абонентларни қарзга туширишни тўхтатиш;
🔹 Барча ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.
Қўмита бу масалани назоратга олди.

❗️Россиядаги рейд бўйича Журналист Гулноза Ҳусанова Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибини сўроққа тутибди.
👉 @r_kusherbayev
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда сувдан фойланиш қоидалари бузилгани ҳақида фото ва видео юборганлар рағбатлантирилади
Ҳукумат қарорига кўра, сув соҳасидаги ҳуқуқбузарликни фото/видеога олиб, 48 соат ичида v-nadzor.gov.uz сайтига юборган фуқаролар рағбатлантирилади.
🎥 Видеода: ҳуқуқбузарлик ҳолати, манзил, сана, вақт ва (агар бўлса) шахс ҳақида маълумот бўлиши лозим. Видео 120 сониядан ошмаслиги керак.
Материаллар 10 кун ичида кўриб чиқилади. Қоидабузарга аввал огоҳлантириш, такрорланса — жарима.
💰 Жариманинг 25% видеони юборган шахсга 15 кун ичида мукофот сифатида тўлаб берилади.
👉 @r_kusherbayev
Ҳукумат қарорига кўра, сув соҳасидаги ҳуқуқбузарликни фото/видеога олиб, 48 соат ичида v-nadzor.gov.uz сайтига юборган фуқаролар рағбатлантирилади.
🎥 Видеода: ҳуқуқбузарлик ҳолати, манзил, сана, вақт ва (агар бўлса) шахс ҳақида маълумот бўлиши лозим. Видео 120 сониядан ошмаслиги керак.
Материаллар 10 кун ичида кўриб чиқилади. Қоидабузарга аввал огоҳлантириш, такрорланса — жарима.
💰 Жариманинг 25% видеони юборган шахсга 15 кун ичида мукофот сифатида тўлаб берилади.
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Лицензияга эга бўлмаган "университет"га алданган 250 нафар абитуриент!
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатларга кўра, бир гуруҳ шахслар лицензияга эга бўлмаган ҳолда абитуриентларни ўқишга қабул қилган. Маҳаллий ҳокимият органларининг огоҳлантиришларига қарамасдан, ноқонуний қабул жараёнлари тўхтатилмаган.
Бундан ташқари, мурожаатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритувчи мансабдор шахс лицензия олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олгани таъкидланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Фақатгина амалдаги лицензияга эга бўлган олий таълим муассасалари билан шартнома тузинг!
Республикада лицензия асосида фаолият олиб бораётган нодавлат ОТМлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://nodavlattalim.uz/non-governmental-universities

🇷🇺🇺🇿Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни ўрганмоқда — Захарова
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилишича, Москва Ўзбекистон томонидан юборилган расмий нотани диққат билан кўриб чиқмоқда. Унга кўра, мурожаат мутасадди идораларга етказилган ва объектив маълумотлар тўпланиб, белгиланган тартибда Тошкентга жўнатилади.
"Россия ва Ўзбекистон иттифоқчилик ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларига таянган ҳолда, ҳар қандай масалага шу нуқтаи назардан ёндашилади", — деди Захарова.
🔹 Мазкур баёнот Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги фуқароларга нисбатан тинтув ва қўпол муносабатлар бўйича ташвиш билдирганидан сўнг берилди.
"Иттифоқчилар ўртасида мулоқот очиқ ва ҳар қандай сигнал жиддий кўриб чиқилади", — таъкидлади Захарова.

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси давлат бюджетига зарар келтираётган соҳалардан бири бўлиб қоляпти
Масалан, ўтган йили октябрь ойининг ўзигача салкам 391 млрд сўмлик солиқ тушумлари бой берилган экан. Ким билади бу яна қанча давом этади. Лекин, бунга қарши ҳамма бир бўлиб курашиши керак. Сабаби, биринчидан қаерда ва қандай тайёрлангани номаълум бўлган сигаретлар инсонлар ҳаётига жиддий зарар етказади. Иккинчидан, тепада ёзилганидек солиқ тушумлари йўқотилишда давом этаверади.
Солиқ тушумларининг қисқариши эса, яхшиланмаган инфратузилма, қурилмай қолган боғча, мактаб, шифохона, дегани. Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.
Лекин, юқоридаги нарсаларга чек қўйиш учун Soliq.uz иловасида ўзингиз гувоҳи бўлган ноқонуний тамаки савдоси ҳақида хабар берсангиз бўлади. Бунинг учун эса жарима пулидан 2 миллион сўмгача кешбэк олишингиз мумкин. Юқоридаги видеода ушбу жараён қадам-бақадам ёритилган.
Эслатма: Давлат раҳбарининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорига мувофиқ, акциз маркали ва рақамли маркировкасиз контрафакт алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган.

❗️Ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилиши амалдаги қарор эмас, бу муҳокамадаги лойиҳа холос
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “ҳар ким фақат ўз вилоятида таксичилик қилади” деган хабарлар юзасидан Транспорт вазирлиги “Дарё”га расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, бу ҳозирча амалдаги қарор эмас, балки муҳокама учун таклиф қилинган лойиҳа холос.
Яъни, ҳали ҳеч қандай чеклов жорий қилинмаган. Такси хизматлари бўйича янги тартиблар муҳокамадан ўтмоқда ва расман тасдиқланмаган.
Ҳозирча таксичилар ўз фаолиятини одатдагидек давом эттириши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “ҳар ким фақат ўз вилоятида таксичилик қилади” деган хабарлар юзасидан Транспорт вазирлиги “Дарё”га расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, бу ҳозирча амалдаги қарор эмас, балки муҳокама учун таклиф қилинган лойиҳа холос.
Яъни, ҳали ҳеч қандай чеклов жорий қилинмаган. Такси хизматлари бўйича янги тартиблар муҳокамадан ўтмоқда ва расман тасдиқланмаган.
Ҳозирча таксичилар ўз фаолиятини одатдагидек давом эттириши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚2025–2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20-июндан бошланади
Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, 1-синфга болаларни қабул қилиш жараёни 2 босқичда ўтказилади:
🔹 1-босқич: 20 июнь — 31 июль
✅ Микроҳудуд доирасидаги болаларни қабул қилиш;
🔹 2-босқич: 1 августь — 15 августь
✅ Микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш.

❗️Иқтисодий судларнинг мустақиллиги ҳақида икки оғиз сўз
Нима эмиш, пудрат шартномалари ғазначиликда рўйхатдан ўтмаган эмиш, шу сабабли тадбиркордан пулни қайтариш керак эмиш!!!
Тушуняпсизларми??? Энди савол: шартномани ғазначиликда рўйхатдан ўтказиш кимнинг мажбурияти??? Тадбиркорними??? Давлат органи шартномани ғазначиликда рўйхатдан ўтказмаган бўлса, тадбиркор бажарган иши учун олиши керак бўлган пулни олмаслиги керакми шунда???
Қайси ақл билан 3-4 йил олдин қабул қилинган суд қарорларига берилган шикоятлар бўйича муддатларни тикламоқдасиз, ҳурматли одил ва мустақил суд??? Барча судлар ўз вақтида ғазна ва молияни ишга жалб қилганку, келмаса айб тадбиркордами???
Бу кимнинг ташаббуси???
Тадбиркор қилган меҳнати ва харажати учун пулини олганку!!! Сизлардан садақа сўрамаганку!!!
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги 306-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошиси - “Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим”, деган тушунтириш Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилганлиги суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Суд қарорлари қабул қилинган пайтда 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори “план”да ҳам бўлмаган.

Халқ тан олган Конституцияни бошқалар ҳам тан олсин ёҳуд Тошкентда такси қилиш фақат тошкентликларга эмас!
Ўзбекистон тарихида расмий идораларнинг Ўзбекистон конституциясига зид қонун ва қарорлар қабул қилиши амалиёти кўп бўлган. Ва афсуски бу амалиёт Янги Ўзбекистон шароитида ҳам тўхтамаяпти.
Ўзбекистонликларни айирмачилик қилишга ундаб, икки хил “каста”га ажратган (вилоятликлар-қоралар, тошкентликлар-оқлар) прописка тўғрисидаги қонун, прописка режими, пойтахтда ишлаш, мулк сотиб олиш, яшаш фақат “оқ каста” вакиллари яъни тошкентликлар учун белгилаб қўйилгани, асли келиб чиқиши вилоятдан бўлган ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳаракатлари билан анча юмшатилган эди.
Президентнинг бу ҳаракатлари ортидан вилоятликлар ҳам ўзларини "одам" санаб, пойтахтдан мулк олиш, ишлаш имконияга эга бўла бошладилар. Айниқса, миллатчи Россияга бориб хор бўлмасдан, унинг ўрнига пойтахтда таксичилик қилиб, қозон қайнатувчилар сафи кенгайди.
☝️Бироқ вилоятликларнинг бу қувончи узоққа чўзилмайдиган кўринади.
Бир қатор “оқсуяк бош”лар Ўзбекистон аҳлини икки хил “каста”га ажратишга қаратилган ташаббуслар билан чиқишда давом этмоқда. Улардан энг яққоли бу – ҳайдовчиларнинг машина давлат рақами берилган ҳудуд бўйича таксичилик қилиши мумкин эканлиги билан боғлиқ. Яъни пойтахтдан давлат рўйхатидан ўтмаган вилоятлик “қора”лар Тошкентда таксичилик қила олмайди.
Бу дегани, минглаб вилоятликлар яна ҳақорат билан муносабатда бўладиган, шовинист Россияга нон топиш учун кетади, пойтахтда такси нархлари ошади, ноқонуний таксичилик қилиш кўпаяди, вилоятликлар айрим нопок “милиция” ходимларига ем бўлади, мамлакатда ҳукумат ва раҳбарларга нисбатан оммавий норозик ортади.
Ваҳоланки, биз, яъни оддий ўзбекистонликлар тан олган Ўзбекистон Конституциясининг 67-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади”, деб белгилаб қўйилган.
Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги қисми дегани. Меҳнатга лаёқатли ўзбекистонликлар, жумладан таксистларнинг ҳам Ўзбекистон бўйлаб эркин ҳаракатланиши, Ўзбекистон бўла-бўлак эмас, ягона иқтисодий макон эканлиги Конституцияда таъкидланиб турганини англатади.
Умид қиламизки, оддий ўзбекистонликлар, Ўзбекистон халқи тан олган Конституцияни шу мамлакат халқи учун хизмат қилиши керак бўлган ҳукумат ва ваколатли одоралар ҳам тан олади. Ва конституцияга зид бундай дискриминацион қарорларини бекор қилишади.
Яшасин Янги Ўзбекистон, ишласин Янги Конституция!
Расул Кушербаев,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси.