Telegram Group Search
❗️Ўзбекистонда сувдан фойланиш қоидалари бузилгани ҳақида фото ва видео юборганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарорига кўра, сув соҳасидаги ҳуқуқбузарликни фото/видеога олиб, 48 соат ичида v-nadzor.gov.uz сайтига юборган фуқаролар рағбатлантирилади.

🎥 Видеода: ҳуқуқбузарлик ҳолати, манзил, сана, вақт ва (агар бўлса) шахс ҳақида маълумот бўлиши лозим. Видео 120 сониядан ошмаслиги керак.

Материаллар 10 кун ичида кўриб чиқилади. Қоидабузарга аввал огоҳлантириш, такрорланса — жарима.

💰 Жариманинг 25% видеони юборган шахсга 15 кун ичида мукофот сифатида тўлаб берилади.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Лицензияга эга бўлмаган "университет"га алданган 250 нафар абитуриент!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатларга кўра, бир гуруҳ шахслар лицензияга эга бўлмаган ҳолда абитуриентларни ўқишга қабул қилган. Маҳаллий ҳокимият органларининг огоҳлантиришларига қарамасдан, ноқонуний қабул жараёнлари тўхтатилмаган.

Бундан ташқари, мурожаатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритувчи мансабдор шахс лицензия олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олгани таъкидланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Фақатгина амалдаги лицензияга эга бўлган олий таълим муассасалари билан шартнома тузинг!

Республикада лицензия асосида фаолият олиб бораётган нодавлат ОТМлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://nodavlattalim.uz/non-governmental-universities

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇿Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни ўрганмоқда — Захарова

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилишича, Москва Ўзбекистон томонидан юборилган расмий нотани диққат билан кўриб чиқмоқда. Унга кўра, мурожаат мутасадди идораларга етказилган ва объектив маълумотлар тўпланиб, белгиланган тартибда Тошкентга жўнатилади.

"Россия ва Ўзбекистон иттифоқчилик ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларига таянган ҳолда, ҳар қандай масалага шу нуқтаи назардан ёндашилади", — деди Захарова.

🔹 Мазкур баёнот Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги фуқароларга нисбатан тинтув ва қўпол муносабатлар бўйича ташвиш билдирганидан сўнг берилди.

"Иттифоқчилар ўртасида мулоқот очиқ ва ҳар қандай сигнал жиддий кўриб чиқилади", — таъкидлади Захарова.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси давлат бюджетига зарар келтираётган соҳалардан бири бўлиб қоляпти

Масалан, ўтган йили октябрь ойининг ўзигача салкам 391 млрд сўмлик солиқ тушумлари бой берилган экан. Ким билади бу яна қанча давом этади. Лекин, бунга қарши ҳамма бир бўлиб курашиши керак. Сабаби, биринчидан қаерда ва қандай тайёрлангани номаълум бўлган сигаретлар инсонлар ҳаётига жиддий зарар етказади. Иккинчидан, тепада ёзилганидек солиқ тушумлари йўқотилишда давом этаверади.

Солиқ тушумларининг қисқариши эса, яхшиланмаган инфратузилма, қурилмай қолган боғча, мактаб, шифохона, дегани. Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Лекин, юқоридаги нарсаларга чек қўйиш учун Soliq.uz иловасида ўзингиз гувоҳи бўлган ноқонуний тамаки савдоси ҳақида хабар берсангиз бўлади. Бунинг учун эса жарима пулидан 2 миллион сўмгача кешбэк олишингиз мумкин. Юқоридаги видеода ушбу жараён қадам-бақадам ёритилган.

Эслатма: Давлат раҳбарининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорига мувофиқ, акциз маркали ва рақамли маркировкасиз контрафакт алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланган.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилиши амалдаги қарор эмас, бу муҳокамадаги лойиҳа холос

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “ҳар ким фақат ўз вилоятида таксичилик қилади” деган хабарлар юзасидан Транспорт вазирлиги “Дарё”га расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, бу ҳозирча амалдаги қарор эмас, балки муҳокама учун таклиф қилинган лойиҳа холос.

Яъни, ҳали ҳеч қандай чеклов жорий қилинмаган. Такси хизматлари бўйича янги тартиблар муҳокамадан ўтмоқда ва расман тасдиқланмаган.

Ҳозирча таксичилар ўз фаолиятини одатдагидек давом эттириши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚2025–2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20-июндан бошланади

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, 1-синфга болаларни қабул қилиш жараёни 2 босқичда ўтказилади:
🔹 1-босқич: 20 июнь — 31 июль
Микроҳудуд доирасидаги болаларни қабул қилиш;
🔹 2-босқич: 1 августь — 15 августь
Микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш.

👉 @r_kusherbayev
❗️Иқтисодий судларнинг мустақиллиги ҳақида икки оғиз сўз

Нима эмиш, пудрат шартномалари ғазначиликда рўйхатдан ўтмаган эмиш, шу сабабли тадбиркордан пулни қайтариш керак эмиш!!!

Тушуняпсизларми??? Энди савол: шартномани ғазначиликда рўйхатдан ўтказиш кимнинг мажбурияти??? Тадбиркорними??? Давлат органи шартномани ғазначиликда рўйхатдан ўтказмаган бўлса, тадбиркор бажарган иши учун олиши керак бўлган пулни олмаслиги керакми шунда???

Қайси ақл билан 3-4 йил олдин қабул қилинган суд қарорларига берилган шикоятлар бўйича муддатларни тикламоқдасиз, ҳурматли одил ва мустақил суд??? Барча судлар ўз вақтида ғазна ва молияни ишга жалб қилганку, келмаса айб тадбиркордами???

Бу кимнинг ташаббуси???

Тадбиркор қилган меҳнати ва харажати учун пулини олганку!!! Сизлардан садақа сўрамаганку!!!

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги 306-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошиси - “Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим”, деган тушунтириш Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилганлиги суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Суд қарорлари қабул қилинган пайтда 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли
қарори “план”да ҳам бўлмаган.

Манба
Халқ тан олган Конституцияни бошқалар ҳам тан олсин ёҳуд Тошкентда такси қилиш фақат тошкентликларга эмас!

Ўзбекистон тарихида расмий идораларнинг Ўзбекистон конституциясига зид қонун ва қарорлар қабул қилиши амалиёти кўп бўлган. Ва афсуски бу амалиёт Янги Ўзбекистон шароитида ҳам тўхтамаяпти.

Ўзбекистонликларни айирмачилик қилишга ундаб, икки хил “каста”га ажратган (вилоятликлар-қоралар, тошкентликлар-оқлар) прописка тўғрисидаги қонун, прописка режими, пойтахтда ишлаш, мулк сотиб олиш, яшаш фақат “оқ каста” вакиллари яъни тошкентликлар учун белгилаб қўйилгани, асли келиб чиқиши вилоятдан бўлган ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳаракатлари билан анча юмшатилган эди.

Президентнинг бу ҳаракатлари ортидан вилоятликлар ҳам ўзларини "одам" санаб, пойтахтдан мулк олиш, ишлаш имконияга эга бўла бошладилар. Айниқса, миллатчи Россияга бориб хор бўлмасдан, унинг ўрнига пойтахтда таксичилик қилиб, қозон қайнатувчилар сафи кенгайди.

☝️Бироқ вилоятликларнинг бу қувончи узоққа чўзилмайдиган кўринади.

Бир қатор “оқсуяк бош”лар Ўзбекистон аҳлини икки хил “каста”га ажратишга қаратилган ташаббуслар билан чиқишда давом этмоқда. Улардан энг яққоли бу – ҳайдовчиларнинг машина давлат рақами берилган ҳудуд бўйича таксичилик қилиши мумкин эканлиги билан боғлиқ. Яъни пойтахтдан давлат рўйхатидан ўтмаган вилоятлик “қора”лар Тошкентда таксичилик қила олмайди.

Бу дегани, минглаб вилоятликлар яна ҳақорат билан муносабатда бўладиган, шовинист Россияга нон топиш учун кетади, пойтахтда такси нархлари ошади, ноқонуний таксичилик қилиш кўпаяди, вилоятликлар айрим нопок “милиция” ходимларига ем бўлади, мамлакатда ҳукумат ва раҳбарларга нисбатан оммавий норозик ортади.

Ваҳоланки, биз, яъни оддий ўзбекистонликлар тан олган Ўзбекистон Конституциясининг 67-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади”, деб белгилаб қўйилган.

Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги қисми дегани. Меҳнатга лаёқатли ўзбекистонликлар, жумладан таксистларнинг ҳам Ўзбекистон бўйлаб эркин ҳаракатланиши, Ўзбекистон бўла-бўлак эмас, ягона иқтисодий макон эканлиги Конституцияда таъкидланиб турганини англатади.

Умид қиламизки, оддий ўзбекистонликлар, Ўзбекистон халқи тан олган Конституцияни шу мамлакат халқи учун хизмат қилиши керак бўлган ҳукумат ва ваколатли одоралар ҳам тан олади. Ва конституцияга зид бундай дискриминацион қарорларини бекор қилишади.

Яшасин Янги Ўзбекистон, ишласин Янги Конституция!

Расул Кушербаев,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси.


👉 @r_kusherbayev
Қарз, суд ва карталар: “Humans” финтех империясининг заиф нуқталари очилмоқда

Оҳирги вақтларда молия бозорида жамоатчилик диққатини тортадиган қизиқ ишлар бўлаяпти. Масалан, «Octobank» ва «Humans» ўртасидаги ҳамкорлик тўхтади.

Шу сабабли, 2025 йил 13 июн соат 18:00 дан бошлаб Humans (Visa) кобрендинг карталари орқали амалга ошириладиган барча операциялар бекор қилинадиган бўлди.

Карталардаги маблағлар абонентларнинг “Humans” молиявий сервисидаги шахсий ҳисобларида экани аён бўлмоқда. Агар “бир куни” пулингизни қайтармоқчи бўлсангиз, “Octobank” эмас, “Humans”нинг эшигини тақиллатасиз.

Аслида мижозлар ўз пуллари қаерда эканини аниқ билишлари керак: бу маблағлар абонентларнинг “Humans”даги ҳисоби (баланси)да дейишмоқда.

Ҳамкорлик тугади. 2020 йилдан бери мавжуд бўлган келишувга Octobank “биз ўзимизга тегишлисини қилиб бердик” деб чизиқ тортади. Аммо Humans… ҳеч қандай расмий жавобсиз. Ҳамон сукут сақлаяпти

Ҳозир ноўрин бўлсаям лекин ҳаёлга халқимиз кўп қўлллайдиган бир нақл келаяпти: бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?

Humans атрофидаги маш-машалар ўзи айтаётгандек “сиёсий” эмас, балки ўта иқтисодий муаммога ўхшаяпди. Буни сўнгги пайтларда “Humans” билан боғлиқ турли суд ишларида ҳам кўп кўряпмиз: аввалига Марказий банкка билдирилган эътироз, кейинчалик телеком соҳасидаги қарзлар, халқаро арбитраж, мана энди эса банк билан иқтисодий даъво.

“Octobank”ка кўра: Humans пулни вақтида қайтармаган, банк ўз ҳисобига зарарига қарздорликни қоплаб борган, ҳозирда 500 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик бўйича суд иши кетяпти.

Humans эса бу даволарга жавоб ўрнига халқаро арбитражга қадам ташлади — гўёки илк бор “назорат органларидан” ранжигандек.

Ким билади, “қўрққан аввал мушт кўтаради”ми, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

Ҳозирча вазиятни диққат билан кузатиб борамиз.

👉 @r_kusherbayev
Abituriyentlar diqqatiga!

🤗Osiyo Xalqaro Universitetida 2025/2026 o‘quv yili uchun QABUL BOSHLANDI!

2025–2026 o‘quv yilida:


📚 Bakalavr va magistratura yo'nalishlari
🎓 200 ta grant o‘rni
🌍 2+2 / 1+3 qo‘shma dasturlar (AQSH bilan)
✈️ Chet elda amaliyotlar
Va yana ko‘plab imkoniyatlar sizni kutmoqda!

O‘zingizga qulay va zamonaviy ta’limni tanlang!

🌐 Ro'yxatdan o'tish: qabul.oxu.uz

📞Biz bilan bog'lanish: +998553050009
❗️Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Aҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида Air India’нинг Лондонга учаётган самолёти ҳалокатга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бортида 242 киши бўлган.

Ҳозирча қурбонлар тўғрисида расмий маълумот йўқ.

👉 @r_kusherbayev
⚡️ 1-kursga hujjat topshirayotgan abituriyentlar uchun rasmiy ma’lumot!

📄 Aprel va 1-iyun kuni bo‘lib o‘tgan imtihonlar natijalariga ko‘ra tavsiya qilingan abituriyentlar universitetga kelib shartnomalarini olishlari mumkin.

📌 Imtihon topshirolmagan yoki hali imtihonda qatnashmaganlar 28-iyun kuni bo‘lib o‘tadigan kirish imtihoniga ro‘yxatdan o‘tishlari mumkin.

🚀 Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — bu sizning orzuingizdagi universitetga ilk qadamingiz bo‘lishi mumkin!

Ro‘yxatdan o‘tish → profiuniversity.uz

📲 +998 78 777 11 11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи фош этилди

Фарғона вилоятида ДХХ ва ИИО томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига тегишли яширин гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида яшовчи, илгари судланган шахс бошчилигида 1965–1971 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро жалб қилинган.

Гуруҳ аъзолари чойхона ва ошхоналарда йиғилишлар ўтказиб, экстремистик ғояларни тарғиб қилиб келган. Телеграмдаги ёпиқ канал орқали материаллар тарқатишган.

Ҳозирда барча иштирокчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, қамоққа олинди.

👉 @r_kusherbayev
❗️ХДП Тошкентдаги такси чекловларини Конституцияга зид, деб баҳолади

Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида йўналишсиз таксичилик фаолиятига қўйилган чекловни қонунчиликка зид, деб топди ва бу тартибни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.

Партия фракцияси Транспорт вазирини Олий Мажлисга чақиртирди.

“Йўналишсиз таксиларига чеклов жорий қилишга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ. Бу ҳолат Конституциявий меъёрларга зид келяпти”, — дейилади ХДПнинг расмий муносабатида.

Ушбу масала жамоатчилик орасида ҳам катта муҳокамалар ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

👉 @r_kusherbayev
InfinBank Visa карталари энди WeChat Pay ва Ali Pay да ҳам ишлайди

Visa халқаро тўловлар имкониятларини кенгайтирмоқда: Ўзбекистонда чиқарилган InfinBank карта эгалари энди уларни Осиёнинг етакчи рақамли ҳамёнлари — WeChat Pay ва Ali Pay га улашлари мумкин.

Бу ечим, айниқса, қуйидагилар учун фойдали:
— Хитойга саёҳат қилишда
— Хитой платформаларида онлайн харидларни амалга оширишда
— WeChat ва Ali экотизимларида харидларни тез ва хавфсиз тўлашда

InfinBank Халқаро тўлов тизимлари департаменти раҳбари Камила Нурназарова бу мижозлар учун қулайликни ошириш ва уларнинг молиявий имкониятлари чегараларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам эканлигини таъкидламоқда.

🔗Visa карталарини WeChat Pay ва Ali Pay га қандай улашни кўриш учун ҳаволани босинг

Реклама
2025/06/14 21:55:03
Back to Top
HTML Embed Code: