❗️Янги тизим: Халқ қабулхоналарида ўзгаришлар
Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари ишдан бўшатилади.
Уларнинг ўрни фақат масалани ҳал қила оладиган, фидойи ва масъулиятли кадрлар билан тўлдирилади.
Энди Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимларининг ўзи раҳбарлик қилади.
👉 @r_kusherbayev

❗️Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.
Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.
Бош прокурор ўринбосари С.Самадовга, адлия вазири А.Тошқуловга “Ўзбеккосмос” ва Кадастр агентлиги билан биргаликда қайси ҳудудда “яшил” ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтариш топширилди.
Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бериш бўйича ҳокимларнинг қарорларини ўрганиб, қонунга зидларини бекор қилиш вазифаси қўйилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Ўзсувтаъминот” АЖдан расмий раддия: "Юксалиш" ҳаракатининг баёноти ҳақиқатга тўғри келмайди
“Юксалиш” ҳаракати томонидан ичимлик суви ва оқова сув тизимларидаги қурилиш ишлари бўйича тақдим этилган маълумотларга “Ўзсувтаъминот” АЖ раддия билдирди.
Мониторинг натижасига кўра, 99 та объектдан 62 таси тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилган, 37 та объектда камчиликлар бор, дея хабар берилган. “Ўзсувтаъминот” АЖнинг билдиришича, “Юксалиш” ҳаракати ушбу маълумотларни тўғридан-тўғри АЖдан эмас, бошқа идоралар орқали йиғишга уринган. Мониторинг жараёнида АЖ масъул ходимлари иштирок этмаган. Ҳаракат вакиллари АЖ фаолияти ва вазифалари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмас.
“Ўзсувтаъминот” АЖ бу ҳолатга аниқлик киритиб, келгусида ҳар қандай мониторинг жараёнида идоралараро ҳамкорлик ва ахборот манбаларининг аниқлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

❗️Ўзбекистон фуқаролари Эрондан эвакуация қилинди
16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинди.
👉 @r_kusherbayev
16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида солиқ қарзи тўланмаган заводга нисбатан суд қарорини бекор қилиб бериш эвазига пул талаб қилингани аниқланди.
360 млн сўм солиқ қарзи туфайли банкрот деб топилган ғишт ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбаридан, завод фаолиятини қайта тиклаб бериш учун 4000 АҚШ доллари талаб қилинган.
ДХХ ва ИЖҚКД томонидан ўтказилган тезкор тадбирда oлдиндан 3000 доллар олган шахс қўлга олинди. Шу ишга алоқадор Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ҳам 3000 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

❗️1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади.
Ўзбекистонда 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади. Xодимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

❗️Собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд ҳукмига кўра, Қобул Дусов тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Шунингдек, унинг Facebook'даги “Кабул Дусов” профили ва Telegram'даги “Кобул Дусов / РАСМИЙ КАНАЛ /” фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.
👉 @r_kusherbayev
Суд ҳукмига кўра, Қобул Дусов тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Шунингдек, унинг Facebook'даги “Кабул Дусов” профили ва Telegram'даги “Кобул Дусов / РАСМИЙ КАНАЛ /” фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она табиатни асраш – ҳар биримизнинг бурчимиз!
Тоғларга дам олишга бораётганлар! Илтимос, орқангиздан чиқинди қолдирманг.
👉 @r_kusherbayev
Тоғларга дам олишга бораётганлар! Илтимос, орқангиздан чиқинди қолдирманг.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда иссиқлик сабабли поездлар тезлигига вақтинчалик чеклов жорий этилди
Айни кунларда юртимиздаги юқори ҳаво ҳарорати сабабли ерусти темир йўл релслари ва уларнинг пўлат қисмлари қаттиқ қизиб кетмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлиги вақтинча чекланади.
Бу чекловлар натижасида:
▪️ Поезддаги совитиш тизимлари камроқ ишлаши мумкин;
▪️ Манзилга етиб бориш вақти ҳаракат жадвалидан озроқ фарқ қилиши эҳтимоли бор.

❗️Янги Тошкентгача метро қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва жамоат транспорти лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Ер ости метро йўналиши кўча ҳаракатига халал бермасдан қурилади ва кунига 85 минг йўловчига хизмат қилиши кутилмоқда. Яна бир йирик лойиҳа — “Янги Тошкент” метроси. У “Дўстлик” бекатидан Янги Тошкент марказигача боради. Узунлиги — 21 км. Бекатлар сони — 9 та. Кунига — 230 минггача йўловчига хизмат қилади.

❗️Алишер Саъдуллаев Стэнфорд университетида таҳсил олади
Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев АҚШнинг нуфузли Стэнфорд университетига ўқишга кетишини маълум қилди.
Стэнфорд — дунёдаги энг илғор таълим муассасаларидан бири бўлиб, кўплаб йирик етакчилар, олимлар ва тадбиркорларни етиштирган университет ҳисобланади.
Алишер Саъдуллаевга омад тилаб қоламиз!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида уй-жойлар қуриб, сотиш билан шуғулланувчи қурилиш фирмаларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланди.
Навоийда аслида мавжуд бўлмаган кўп қаватли хонадонларни сотишга уринган қурилиш фирмалар аниқланди.
Фирибгарлик ҳолатлари Навоий ва Зарафшон шаҳарларида кузатилган.
Афсусланарлиси шуки, аҳолининг бу борадаги мурожаатлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар жумладан, прокуратура ва унинг ҳузуридаги департамент томонидан узоқ вақт эътиборсиз қолдириб келинган.
Бироқ ҳечдан кўра, кеч деганларидек, ниҳоят йиллар ўтиб аҳоли дардига қулоқ тутилди.
👉 @r_kusherbayev
Навоийда аслида мавжуд бўлмаган кўп қаватли хонадонларни сотишга уринган қурилиш фирмалар аниқланди.
Фирибгарлик ҳолатлари Навоий ва Зарафшон шаҳарларида кузатилган.
Афсусланарлиси шуки, аҳолининг бу борадаги мурожаатлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар жумладан, прокуратура ва унинг ҳузуридаги департамент томонидан узоқ вақт эътиборсиз қолдириб келинган.
Бироқ ҳечдан кўра, кеч деганларидек, ниҳоят йиллар ўтиб аҳоли дардига қулоқ тутилди.
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўл қоидабузарлиги учун “хат” бир ойда келмаса — бекор қилиниши мумкин!
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фото ва видео орқали расмийлаштирилган жарималар бир ойдан кеч юборилса, улар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга кўра:
➖ Қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида маъмурий жазо қўлланиши шарт;
➖ Агар қарор устидан шикоят берилган бўлса, жазо 1 йил ичида қўлланилиши лозим;
➖ Шунингдек, йўл чизиғини босиш каби айрим ҳолатлар фото-видео мосламалар орқали қайд этилмаслиги мумкин.
Лойиҳа ҳозирча биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун қабул қилинса, фуқаролар жарималар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлади ва кеч юборилган қарорлар бекор қилиниши мумкин.

❗️Йўл қоидаларини бузганларга огоҳлантириш берилиши мумкин
Aйрим хорижий давлатларда кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун фақат жарима эмас, оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш каби енгилроқ жазо турлари қўлланилади. Бунда шахсга қилмишининг ижтимоий оқибати тушунтирилиб, уни яна содир этмасликка чақирилади. Бу эса, амалиётда, бундай ҳуқуқбузарликларнинг камайишига олиб келаётгани қайд этилган.
Шу боис, янги қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “маъмурий огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, ижтимоий хавфи кам бўлган айрим йўл қоидаларини бузган фуқароларга аввало огоҳлантириш берилиши, кейин эса керак бўлса, жарима татбиқ этилиши мумкин.

⭐️ Iskander Buildings — дан қулай таклиф!
🏢 Mezbon лойиҳасидан хонадонларни фоизларсиз ва узоқ муддатга бўлиб тўлаш орқали харид қилинг!
Хаммаси осон:
- 25% бошланғич тўлов
- Қолгани — $453 дан бўлиб тўлаш
Фоизлар йўқ! Қўшимча тўловлар йўқ!
Лойиҳа қулайликлари:
✅ 16 қаватли замонавий бино
✅ 2 та тезкор лифт
✅ Болалар майдончалари ва спорт ҳудудлари
✅ Эко-зоналар ва дам олиш жойлари
✅ Ҳар бир хонадонда 3 кв.м — 18 кв.м гача терасса
Терассалар — бонус сифатида тақдим этилади!
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
Сотув офиси манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, 17-мавзе
Мурожаат учун:
☎️ +998787770011
Реклама

❗️Сиртқи таълим бекор қилиниб, ўрнига янги таълим шакллари жорий қилинади
Cиртқи таълим шакли тугатилади, унинг ўрнини икки янги формат — “Part time” ва кечки таълим эгаллайди.
🔹 “Part time” — ишловчилар учун қулай шакл бўлиб, бу орқали бир кунда ҳам ишлаб, ҳам ўқиш имкони яратилади. Таълим ва иш фаолияти бир-бирига халақит бермасдан, самарали уйғунлаштирилади.
🔹 Кечки таълим — анъанавий шаклда кечки пайтда олиб борилади. Иш куни тугагач, талабалар дарсларга қатнаша олади.
Бу ўзгаришлар меҳнат билан таълимни бир вақтда олиб боришни хоҳловчилар учун янада қулай ва самарали имконият яратади.

Agalarov Development компанияси: Чорвоққа ифлос сув қуйилмайди, сув ресурслари қайта ишланади
Тошкент вилоятидаги йирик инвестициявий лойиҳа — “Sea Breeze Uzbekistan” доирасида сувдан оқилона ва экологик ёндашувда фойдаланиш устувор йўналиш сифатида белгиланган.
Agalarov Development компанияси маълум қилишича, лойиҳа амалга оширилиши жараёнида сув ресурслари қатиқ назорат остида бўлади. Компания томонидан чиқинди сувларни Чорвоқ сув омборига ташлаш мутлақо истисно этилган. Аксинча, барча оқова сувлар махсус тозалаш иншоотларида қайта ишланади ва суғориш ҳамда бошқа хўжалик эҳтиёжларига йўналтирилади.
Батафсил