group-telegram.com/Jizzax_Bojxonasi/7099
Last Update:
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, Жиззах вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш, у ердаги ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ф.Артиков ва ишчи гурухи томонидан белгиланган ҳудудларда ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бу борада Мирзачўл туманидаги "Tошкент", "Боғбон" ва "Ипак йўли" МФЙларида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Бугунги кунда ушбу маҳаллаларда қарийб 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланган. 100 га яқин ишсиз фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Қолаверса, маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йилда жами 193 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Божхона масъуллари томонидан мазкур йўналишларда белгилаб берилган чора-тадбирларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш, юзага келган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, белгилаб олинган вазифалар божхона ходимлари томонидан доимий назорат қилиниб борилиши ҳақида масъулларга тушунтирилди. https://www.group-telegram.com/ru/Jizzax_Bojxonasi.com
BY Жиззах вилояти божхона бошқармаси

Share with your friend now:
group-telegram.com/Jizzax_Bojxonasi/7099