Telegram Group Search
⚡️⚡️⚡️Самарқандаги ISFT институти 1-курс студенти бўлган 20 яшар қиз тўққизинчи қаватдан ташаб ўзини ўлдирди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ХОДИМИ ТОМОНИДАН ЎЗЛАШТИРИЛГАН БОЗОР


Жиззах вилояти Бахмал туманидан мурожаат киляпман.

Ўсмат шаҳарчаси марказий деҳқон бозори ўзининг сифатсиз қурилишлари билан машҳур бўлган собиқ ИИБ ходими Холмурод Раҳматуллаев томонидан ноқонуний ўзлаштирилган.

Ўзлаштиргани етмагандек, бозор ҳудудидан савдо дўконлари қуриш баҳонасида бозорни ёпиб ўзига тегишли собиқ дон қабул қилиш шахобчасини бозор килиб олди.


Хуллас, бозорни йўқ қилиб юборяпти. Унинг мақсади деҳқон бозорини дўкон қилиб, ижарага бериш, келажакда дон кабул қилиш шахобчасини коттеж уйлари қилиб сотиш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ELTUZ
ТОШКЕНТДАГИ "ТАНЗИЛАНДИЯ" БОҒЧАСИДА БОЛАЛАР ДОИМИЙ ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАНИ ОШКОР БЎЛДИ Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Танзиландия" хусусий боғчасининг Babyland (1–2 ёш) гуруҳида болаларга нисбатан мунтазам равишда зўравонлик қўлланилгани ошкор қилинди. …
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Танзиландия" хусусий боғчасининг Babyland (1–2 ёш) гуруҳида болаларга нисбатан мунтазам равишда зўравонлик қўлланилгани ошкор қилинди. Мутасаддилар боғча раҳбарияти, жумладан унинг директори, Шерзод Қудбиевнинг синглиси бўлган Дилрабо Қудбиевага нисбатан чора кўришадими ёки қонун солиқбошининг синглисини четлаб ўтадими?
АҚШДА 33 ЁШЛИ ТОЖИКИСТОНЛИК ИШИДГА МОЛИЯВИЙ КЎМАК БЕРИШДА АЙБЛАНИБ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

АҚШ хавфсизлик идоралари 33 ёшли Тожикистон ватандоши Мансур Манучеҳрийни ИШИД, жумладан унинг «Хуросон» гуруҳига молиявий ёрдам бериш ва бошқа бир нечта оғир жиноятларни содир этишда гумонлаб қўлга олди.

АҚШ прокуратураси 25 феврал куни эълон қилган айблов хулосасига кўра, Манучеҳрий 2021 йил декабридан 2023 йил июнигача ИШИД билан боғлиқ шахсларга 70 минг доллардан ортиқ маблағ ўтказган. Ушбу пулларнинг бир қисми 2024 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида черковга қилинган қонли ҳужумда иштирок этганликда гумонланаётган шахсга етиб боргани айтилмоқда.

Манучеҳрий 2016 йилда сайёҳлик визаси билан АҚШ ҳудудига кирган ва сохта ҳужжатлар, жумладан, қалбаки никоҳ билан мамлакатда қолган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни Нью-Йоркнинг Бруклин туманида қўлга олган. Тафтишчиларга кўра, унинг қариндошларидан бири терроризмга қарши кураш бўлимига қўнғироқ қилиб, Манучеҳрий ўз оила аъзосидан бирини ўлдириш билан таҳдид қилгани ва агрессив ҳаракатлар содир этгани ҳақида хабар берган.

Тергов маълумотига кўра, у отиш машқларини ўтказган ва ўзининг ўқотар қуролдан фойдаланиш видеоларини Туркиядаги ИШИД билан боғлиқ шахсга юборган. Шунингдек, у экстремистик ғояларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлагани, ИШИД тарғибот материалларига эга бўлгани, жумладан, ушбу ташкилотга қўшилган Тожикистон махсус кучлари собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг видеоларини сақлагани айтилмоқда.

АҚШ прокуратураси унга ноқонуний қурол сақлаш ва миграция ҳужжатларини қалбакилаштириш айбловларини қўйган. Унинг адвокати ҳозирча иш юзасидан изоҳ бермаган.

Бу ҳодиса 2024 йил июнида АҚШда теракт тайёрлаганликда гумонланган саккиз Тожикистон фуқаросининг қўлга олинишидан кейинги навбатдаги қўлга олиш ҳолати ҳисобланади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёликлар Россия қуролли кучлари таркибида урушда қатнашаётгани сир эмас.

Бу «қаҳрамонлик» эвазига Россия уларга фуқаро паспортини тутқазади.

Босқинчи учун қон тўкишга шай видеодаги бу ўзбеку тожиклар итдек ўлиб Украина буғдойларига ўғит бўлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КСЕНОФОБИЯ – БУ ЗАИФЛИК АЛОМАТИ

Ўз ватанида чет элликлар кўпайиб кетаëтганидан хавотир оладиганлар одатда бошқа юртларда ўз миллати кўпайганидан хурсанд бўлади. Бу нафақат иккиюзламачилик, балки қўрқув ва заифлик аломатидир.

Тошкентда вилоятликлар кўпайиб кетганидан шикоят қиладиган одамнинг Ўзбекистонда хитойликлар кўпайганини ҳам драматик фожеа сифатида қабул қилиши кулгули. Тошкентга 20 йил олдин кўчиб келган қашқадарёлик қўшнисини ҳалигача “анави ҳарип” деб атаб юрган миллат вакили ҳеч қачон “кучли миллатмиз” дейишга ҳақли эмас.

Европада мусулмонлар кўпайганидан хурсанд бўладиган ўзбек ўз юртида хитойлик ёки афғонистонлик ёки бангладешлик пайдо бўлганидан фожиа ясайди – бу мантиқсиз реакция.

Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар кўпайиб кетаëтганидан ваҳима қилиб, миллатчилик қилаëтган ўрис фашистларини танқид қиламиз. Аммо ўзимиз ҳам худди шу реакцияни қилаëтганимизда улардан нима фарқимиз бор?

Ўзбек қизларига уйланиш кўпайиб боряпти. Мисол учун биргина Намангандан юзлаб қизлар кореяликларга турмушга чиққан. Шундай экан, беш ўн йилдан кейин насроний ўзбек қизини кўрсангиз ҳайратланманг. Ё бўлмаса, “миллатим хан” деб тоза ўзбекча гапирадиган буддавий йигитни кўриб шокка тушманг.

Ўзбекистонда чет элликлар, айниқса, қўшни давлатлардан келганлар сони ошиб бораверади. Сиз истайсизми, истамайсизми – бу ҳақиқат.

Агар инвесторларни жалб қилмоқчи бўлсангиз, дунёдаги энг қудратли давлат – Хитойга қўшни бўлишдан максимал даражада фойда олишни хоҳласангиз, чегараларни очиш, иқтисодий алоқаларни эркинлаштиришга мажбурсиз.
Акс ҳолда Каримов давридаги каби ёпиқ тизимда қолиб кетишингиз турган гап. Хитой ҳам Ўзбекистон фуқароларига бир ой визасиз режим жорий қилди. Бу – глобаллашув.

Ҳа, Ўзбекистондаги маъданларни ёппасига Хитой ширкатларига бериб юборилиши – бу бошқа масала.

Бундан ҳолатда Абдулла Ариповларни ёқасидан олишимиз керак бўлади. Аввал хеш, кейин – дарвеш. Аввал ўзимизникиларга имкон берамиз, эплай олишмаса хорижликларга.

Агар бу жараён сизни қўрқитаëтган бўлса, унда Шимолий Кореяга ўхшаш йўлни танлаш керак. Аммо тарих кўрсатдики, ўзини изоляция қилган давлатлар ривожланишдан ортда қолади.

Танлов аниқ: Ёки дунё билан бирга ривожланасиз, ёки ўзгача бўлишдан қўрқиб, ўзингиз қурган деворлар ортида қолиб кетасиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ХИТОЙ: ТАҲДИДМИ ЁКИ ИМКОНИЯТ?

Дунё давлатларида ҳар қандай муҳим, аҳамияти ошиб борадиган феномен бўйича стратегия ишлаб чиқиш урфи бор. Жумладан, мамлакатлар бўйича ҳам стратегия ишлаб чиқиб, ўзининг қадриятларини, йўлини, шартларини, дўсту-душманларини белгилаб олади. Марказий Осиё, Ўзбекистон ҳалига қадар Хитой бўйича стратегия ишлаб чиқмаган. Ўсаётган Хитой – бизга таҳдидми, имкониятми, еки баъзи соҳаларда имконият ва баъзи холатларда – муаммоли вазиятни – айниқлаштирилмаган.

Лекин, жамиятимизда “маданий евроцентризм” жуда кучли. Ўзимиз Осиёни қоқ марказидамиз. Кўрсак америка, рус ва евро киноларни яхши кўрамиз. Кинода кўзи қисиқроқ бўлса – нимадир “нето” бўлаверади. Европада, Россия ва америкада шаклланган фикрлар ОАВ орқали жамиятимизга кириб келади ва бизни бошқаради. Ўзимиз онгли, чуқур ўйланган ва тарозига тортилган курс ярата олмадик. Энди қисқача фактлар:

Кейинги минг йилликларда хитой бизга бир марта келди, икки минг йил олдин – унда ҳам водийдан от ҳайдаб кетти.Бизга хитойлар эмас, муғуллар келган. Хитой эса доим ўзини бошқалардан ихоталаган.

Кейинги беш юз йилда Европа дунёни экспанция қилишди ҳеч ким эришмаган натижага эришди. Кичик европа бутун дунёни эгаллади, жумладан, Хитойни ўзини ҳам. 1492 йилдан то бугунга қадар Европа, энди АҚШ дунёни эгаллашда давом этаяпти. Лекин ғарб ўзининг экспанциясини чиройли кўрсата олади.

АҚШнинг иккита ҳеч ким қилмаган жинояти ҳаммага маълум, лекин бу ҳақда кам гапирилади. Маҳаллий индейцларни қирғин қилиш, ва мисли кўрилмаган вахшиёна қулдорлик тизими. Бошқаларда ҳам қулдорлик бўлган, лекин ҳеч ким ҳеч қачон америкадаги каби вахший қулдорлик тизими яратмади. Ҳалига қадар уни илдизлари чуқур (биргина мисол, Трамп – уни Обамага қарши майдонга чиқаришди, овоз беришди)

АҚШ Хитойни ўз хокимиятига энг катта таҳдид деб билади, шу сабаб, Хитой билан урушга тайёрланмоқда. Бу урушда ахборот ҳал қилувчи рол ўйнайди. АҚШнинг ахборот машинаси шу қадар кучлики, Ироқ ва Афғонистон мисолида, истаганни манипуляция қила олади.

Уйғурлар бўйича – Уйғуристонни Хитой босиб олмади, Сталин, Англия ҳамда АҚШ иштирокида ўйинлар бўлди. Уйғур лидерлари билан кўп гаплашганман. Улар ўзлари учун керакли билимларга эга, ханларни психологиясини яхши билишади.

Дунёда Уйғуристон бўйича иккита стратегия бор: бири конфликтли (ғарб стратегияси) ва иккинчиси – дипломатик (“Менга қара, Ши, ўзинг чиройли боласан, нима қиласан репрессия қилиб? Нормал давлат қур, биз ҳам сен билан ёруғ юз билан дўст бўлайлик”). Биз, МО иккинчи стратегияда бўламиз. Чунки, биз бир вақтни ўзида 3-4 катта вазифаларни бажаришимиз керак. Булар: Россияни тийиб туриш, ғарб билан мувозанатли алоқалар, Хитой билан иқтисодий ҳамкорлик ва ҳ.к.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖОДУ КЎЗЛАР

Салом Туз оға. Мен яна Камоламан. Ўша Кипрда яшайдиган қиз. Грек йигит Брюс билан ўхшамаган отношенияларим ҳақида ëзувдим.

Раҳмат, эринмай русчадан таржима қилиб, нашр қилганингиз учун. Агар сабрингиз етса, яна бир ҳикоям бор.

Хуллас, ўша куни ресторанда Брюсни онаси келиб "мазгимни сиқиб" понятка бериб кетганди. Ўшанда жаҳлим чиқиб, "пусть она ичсезнет из нашей жизни навсегда" (“Онанг ҳаëтимиздан абадий чиқиб кетсин”) дегандим.

Икки кун ўтиб Брюс телефон қилди "Онам йўқолиб қолди" деб. Кипр дегани кўтни ичидай тор бир орол бўлса. Нега йўқолади? Полицияга бордик. Ниҳоят топилди. Соҳилда кечқурун сайр қилиб юрганида кимдир скутерда келиб қўлидаги сумкани олиб қочган. Брюсни онаси ўғрини ортидан югураман деб тошга қоқилиб йиқилган. Калласи қиррали тошга теккан. Кипр соҳили - тошлоқ ва хавфли. Скорий ва полиция келиб касалхаонага обкетишган, лекин телефони ва ҳужжати ўғирланган сумка билан кетгани учун кимлигини аниқлай олишмаган.

Ҳозир аҳволи яхши, лекин хотирасини йўқотган. Яъни, мен айтган каби, бу хотин ҳаëтимдан абадий чиқиб кетиб сабзавотга айланиб қолди. Даа..

Ўзимни алвасти жодугар каби ҳис қилдим. Олдин айтганимдек, Никосиядаги универда ўқийман. Бир ўқитувчи хотин мени роса эзади.

Билсам, у чиройли қизлардан нафратланар экан. Бугун ҳам мен ëзган эссени антиплагиатдан ўтказиб ҳам ҳеч нарса топа олмади ва бу ëзганинг "креатив эмас" деб, яна менга паст балл қўйди.

Одатда кроссовка кийиб юрадиган бу ўқитувчи хотин ўша куни ўкчаси найза қизил туфли кийган эди. Кафедра мудири днюхасига ресторанга бораëтган эди. Универ олдадан кичик ариқ ўтган ëмғир ва бошқа оқава сувлар учун мўлжалланган. Усти эса тешик тешик алюмин кўприк билан ëпилган. Иккинчи қават ойнасидан қараб турибман. Ўша мени ëмон кўрадиган ўқитувчи секин юриб кўчада кутиб турган такси тарафга қараб кетяпти. Мен ич ичимдан илойим туфлингнинг ўкчаси тешикка тиқилиб қолсин деб истадим. Худди шундай бўлди.

Бу хотин туфлисининг найзадай пошнаси тешикка тиқилди. Мувозанатини йўқотгган хотин онтарилиб йиқилиб тушди. Туфли ўкчаси ғарч этиб синган эди.

"Ана" дедим хурсанд бўлиб. Лекин бирдан сергак тортдим. Нега мен бировларга ëмонлик соғинсам бу ижобат бўляпти? Кўзи қаттиқ ва қарғиши ўқ каби тешадиган жодугарга айландимми?

Иккинчи қаватда уборшица хотин узун таëққа қистирилган чўткали супурги билан мармар полни артарди. Шу супургини миниб учиб кўрсамми деган ҳаëл миямга келди.

Туз оға бугунга шу. Ўзингиз келиштириб таржима қиларсиз. Ўқувчиларга айтинг, бу - реал воқеа. Никосия универда ўқийдиган ягона ўзбек қиз бу мен. Келиб сўрашса, ўзим тасдиқлаб бераман. Ва яна сўранг: Ҳикояларим қизиқми? Яна давом эттирайми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚАТ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик!

📢 Биз билан боғланинг:


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚАТ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик!

📢 Биз билан боғланинг:


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАСИНИНГ БАДАНИ ВА БАРМОҚЛАРИНИ КУЙДИРГАН МАНЬЯК «ОНА» ҚИДИРУВДА

1991 йилда туғилган фуқаро Авалова Ҳилола Юсубалиевна ўзфарзандини мунтазам қийноққа солиб келган.

«Она» вояга етмаган ўғлининг бадани ва бармоқларига пахта қўйиб ёқиб юборган.

Натижада боланинг чап кўкрак қафаси, қўлтиқ соҳаси, чап қовурғалари соҳаси, бурни, қўл-оёқлари 1-2 даражада куйиб қолган.

Бундай шафқатсизликни оқлашга ҳеч қандай сабаб йўқ, она руҳан касал бўлмаган.

Авалова Хилола жавобгарликдан қочиб Олмалиқ шаҳри «Ибн Сино» маҳалласидаги уйига келмай қўйди.

Олмалиқ шаҳар прокуратураси талаби билан бола ёқар хотин қидирувга берилди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДEНОВДА ЁШ БОЛА АНТИБИОТИК САБАБ ЎЛДИ

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 1-сонли болалар поликлиникасида антибиотик сабаб ёш бола нобуд бўлди.

Ота-она вояга етмаган ўғли Абдурашидов Муҳаммадалини баланд истима ва йўтал билан 1-сон поликликлиникасига олиб келишган.

Поликлиника врачи Қобилова Мусаллас Бобомуротовна истимаси баланд болага «Тираксон» номли антибиотиc инексия тавсия қилган.

Шу тавсия асосида болага синов учун оз миқдорда «Тираксон» инексияси қилинган.

Дори реакцияга киришиб, Муҳаммадалининг аҳволи оғирлашган. Поликлиникадан Денов туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда унинг жони узилди – ўткир юрак етишмовчилиги.

Сариосиё туман суди ёш болага антибиотик тавсуя қилган врач Қобилова Мусаллас устидан ҳукм ўқиди.

Қобилова Мусаллас 2 йил 6 ой муддатга соғликни сақлаш тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Шунингдек, у 4 тил муддатга уй-жойини тарк этмаслиги шарт.

Ёш болаларга оддий шамоллаш учун антибиотиc тавсия қилиш амалиёти қачон тугайди?

Илғор мамлакатлар тиббиётида антибиотик доим энг охирги чора бўлади, ёш болаларга имкон қадар тавсия этилмайди. Ўзбекистон соғикни сақлаш тизими антибиотик чеклови учун жиддий чоралар кўрадими?
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИРДАРЁЛИК ДЕҲҚОНЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА ТУРДИМОВ ФАОЛИЯТГА ЖИДДИЙ КИРИШДИ

Сирдарёда 70 фоиз суғориладиган ердан унумли фойдаланилмайди. Бу эса ўз ўрнида деҳқончилик маҳсулотларининг тақчиллигини келтириб чиқаради.

Сешанба куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш йўналишида ўтказган йиғилишида айнан шу масалалар муҳокама қилинган.

Шундан сўнг, Турдимов ишга жиддий киришгани айтилади.

У Сирдарёнинг фойдаланишга яроқли ерларидан унумли фойдаланиш топшириғини берган. Шунингдек, ҳудудда деҳқончиликни ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Картошка, пиёз, маймунжон, қорағат ва олча майдонлари кенгайтирилади. Паст рентабелли 25 минг гектар ер энди шолига ажратилади. Томорқа, дала ва каналлар четидаги 38 минг гектар ерга фермерлар ва экспортчилар бириктирилиши кўзда тутилган. Шолининг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилди.

Энди деҳқон ўз ишини олади, давлат қўллаб-қувватлайди, сотуви таъминланади.

Ўлмасак кўрамиз…


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГДАГИ ЎРИННИ ПУЛГА СОТИБ ОЛАДИМИ?

Сўнгги йилларда Бухоро Давлат тиббиёт институти янги бинога эга бўлди, хорижлик талабалар сони ортмоқда, халқаро алоқалар яхшиланди.

Шу ижобий ўзгаришлар фонида институт доимий равишда турли баҳоналар билан жамоадан пул йиғиши ташвишли ҳолат.

Иддаоларга кўра институт жамоасидан обуна ва турли тадбирлар учун пул йиғилади. Ҳатто аудиторияларга телевизор олиб бериш ҳам жамоага юкланган.

Бундан ташқари, чет элдан келган меҳмонларни муносиб кутиб олиш учун ҳам жамоадан пул йиғилади. Эмишки, чет эллик меҳмонлар институтнинг халқаро рейтингини кўтаришга ёрдамлашади.

Институт рейтинги меҳмонлар кўнглини овлаш, оғзини мойлаш билан кўтариладими? Рейтинг кўтарилиши учун илмий салоҳиятни юксалтириш, таълим сифатини ошириш керак эмасми?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олийгоҳ маъмурияти меҳмонвозлик ва турли бошқа баҳоналар билан жамоага ўлпон солаётганига қандай муносабат билдиради?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОИТС – КАСАЛНИ ЯШИРСАНГ ИСТИМАСИ ОШКОР ҚИЛАДИ

Юксак маънавиятга даъво қилиб, муллалари бомдоддан то номозшомгача “чириган” Ғарбни қарғайдиган Ўзбекистон учун уйдаги секс притонлар энг оммалашган бизнесга айлангани рост. Бўз йигитлар одатда ажрашган “кенайишкалар” билан вақт ўтказиши ҳам айни ҳақиқат.

Мамлакатдаги ОИТС ва бошқа тур юқумли касалликларга чалинганлар ҳақидаги статистика очиқланмайди. Бироқ касални яширган билан истимаси ошкор қилади. Мана масалан, самарқандлик ОИТСга чалинган фуқаро Нўмонова Сохибахон ҳимоя воситасиз жинсий алоқага киришиб фуқаро Қ.Ҳалиқовни хавф остида қолдирган.

Янгийўл туман суди Нўмонова Сохибахонга нисбатан ҳозирча уй қамоғИ эҳтиёт чорасини қўллади.

Ўринли савол туғилади – балки “чириган” Ғарбни сўкиб, маънавият ҳақида пуч маърузалар ўқиш ўрнига мактабларда ўқувчиларга жинсий ҳаёт тартиби, ҳимояланиш ва гигиена воситалари ҳақида батафсил тушунча бериш керакдир?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИРПИ КУНДАЛИГИ: БЛОГЕРЛАР РОССИЯГА ИШЧИ ЕТКАЗИБ БЕРЯПТИМИ?


Инстаграм платформасида Россияда ишлаш таклифини берадиган рекламалар кундан-кун кўпаймоқда. Турли блогерлар ва вайнерлар саҳифасида ҳам бундай реклама-сторисларга тез-тез кўзимиз тушяпти.

Россия айни дамда уруш олиб бораётган, турли давлатлар томонидан санкциялар қўлланган агрессор мамлакат. Уруш пропаганда машинаси тиним билмай ишламоқда. Ишлаш ва яшаш учун энг нотўғри ва хавфли қарор.

Пул учун ахлатниям зўр деб берадиган субутсиз ўзбек блогер-вайнерлари бундай рекламаларни тарғиб қилишдан аввал шу томонларини бироз ҳисобга олиши керак.

Ўзи инстаграмчилар рекламасини тартибга соладиган пайт келди. Бир гуруҳ ҳижобашка, аҳмоқ аёлларнинг мошеник гўрсўхтани духтир деб чиққан рекламасини деб қанчадан-қанча бола зиён кўрди, касалхоналарга тушди. Ўша мошеник аккаунтини ўчириб, ҳаммасидан қутулиб қолди, иш ҳам ёпди-ёпди бўлди, ўртада шунча бола касал-мажруҳ бўлгани қолди.

Рус тили ҳам, Россия ҳам ҳозир актуал эмас, қанча ўзбек боласи урушда юрибди, қанчасининг ўлиги келди, қанча ўзбек кўчада калтакланяпти, хорланяпти. Бундай чақириқларга ҳушёр қараш керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/28 11:08:40
Back to Top
HTML Embed Code: