Telegram Group Search
Ҳудудлардан хабарлар

Хива шаҳридаги текстил корхонаси томонидан 2024 йилда қиймати 3,1 млн АҚШ долларига тенг маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида жойлашган корхонага 96,25 кВт қуёш панеллари ўрнатилиб, "Яшил энергия" платформасига киритилди.

Самарқанд вилоятидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона томонидан 2024 йилда қиймати 8,5 млн АҚШ долларлик товарлар экспорт қилинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган тарғибот учрашуви ўтказилди.

Навоий вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб билан профилактик тадбир ташкил этилди.

Жиззах вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш борасида божхона ходимлари томонидан ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

Шу муносабат билан ташкил қилинган йиғилишда енгил атлетика спорт турларида эришилган ютуқлар билан кифояланмасдан, республикамизда уни янада оммалаштириш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Навбатдан ташқари сайлов конференциясида федерация раисининг ўринбосарлари ва Бош котиби ҳам сайланди. Ташкилотнинг янги таҳрирдаги Устави қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Давлатимиз Раҳбари йиғилишда иқтидорли ёшларни топиш, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши муносабати билан бир қатор ташаббусларни илгари сурдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун нафаси: Енгил атлетикани биргаликда ривожлантирамиз!
Ислоҳотлар давом эттирилмоқда!

Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 23 январ куни “Ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида янги қурилаётган уй-жойларни “Яшил энергия”га мослаштириш қурувчилар учун бир қатор имтиёзларини тақдим этиши кўрсатиб ўтилди.

Маълумки, ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлашнинг мухим шартлари саналади.

Тарғибот ва ташвиқотлар натижасида Мархамат туманидаги Мингтепа МФЙ ҳудудида “Dom stroy servis-2022” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган хусусий мактабгача таълим ва кўп қаватли турай-жой бинолари комплексини узлуксиз “Яшил энергия” манбаси билан таъминлаш мақсадида қурилиш ташкилоти томонидан 40 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.
Андижонда навбатдаги сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди!

Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара божхона пости маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида муқаддам "Дўстлик" чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш жараёнида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахсларнинг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш асносида (оилавий шароитлари, боқувчиси йўқлиги, фарзандлар тақдири хисобга олиниб) қатъий огоҳлантириш ҳамда маъмурий чоралар кўрилди.

Шунингдек суд мажлиси жараёнида ҳуқуқбузарлик ҳолатининг содир этилиши, унинг объектив ва субъектив томонлари, қасддан ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида содир этилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот ўрнида Дўстлик чегара божхона пости ходимлари томонидан ўтган бир йил давомида умумий қиймати 94 млрд 396 млн сўмлик товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида ушлаб қолинган бўлиб, 10 млрд сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ундирилган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида” 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

▶️ ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

▶️ ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

▶️ эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

▶️ "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

▶️ "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

▶️ товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

▶️ божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

▶️ хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

▶️ юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

▶️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 13 февраль куни ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини яхшилаш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиб, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Президент бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айлантирилиши, ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Ана шу вазифа ва топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов спортчи ёшлар, ҳамда спорт федерациялари мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Давра суҳбатида спорт ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалаларни кун тартибига олиб чиқиш, соҳага тегишли мансабдор шахслар ҳисоботини тинглаш ва ижроси қатъий назоратга олиниши юзасидан фикр алмашилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
2025/02/19 05:49:49
Back to Top
HTML Embed Code: