Telegram Group & Telegram Channel
МАҚОМЧИЛАР, НЕГА ГУРУҲБОЗЛИК АВЖИДА?

Тошкентда Симпозиумлар саройида мақомчиларнинг узоқ тайёргарликлар билан ўтказилган катта тадбири бўлиб ўтди. Бироқ, унча катта бўлмаган зал тўлмади.

Маданий кечада Ўзбекистон халқ артистлари Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиевларнинг йиллик ҳисобот концерти намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг хотира кечаси ҳам ўтказилди.

Тадбир асосан Абдуҳошим Исмоилов "командаси" назоратида ўтгани айтилади. Ушбу кечада Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ артисти ва янги сайланган сенатор Муножот Йўлчиева иштирок этмади. Шу билан бирга, унинг шогирдлари ҳам тадбирда кўринмади.

Яна бир гуруҳ Дилнура Қодиржонованинг хотира кечасини Маҳмуджон Тожибоевнинг хотира тадбирига қўшмасликни сўраган. Улар тадбирлар бирлаштирилса унда иштирок этмасликларини билдирганлар. Аммо уларнинг фикри инобатга олинмади, ва икки хотира тадбири бирлаштирилиб ўтказилди. Қарши гуруҳнинг аъзолари эса тадбирда қатнашмади.

Тадбирда Дилнура Қодиржонованинг оила аъзолари ва яқин дўстлари иштирок этди. Улар қўшиқчининг ҳали ҳеч кимга ошкор қилинмаган сирли ҳаёти ҳақида сўзлаб беришди. Уларга кўра, ҳофиза тирикчилик учун ҳатто мардикорлик қилган, бозорда тарвуз сотган. Иқтидори туфайли у 20-22 ёшида чақмоқдек ижод оламига кириб келган ва 5-7 йил ичида кўплаб ютуқларга эришган. Бироқ унинг сирли ўлимига алоқадор ҳақиқий айбдорлар ҳамон жазоланмаган.

Тадбир ўзи ёмон ўтмади. Четдан қараган одамлар учун гуруҳбозлик сезилмаслиги мумкин. Бироқ, санъат шинавандалари учун саволлар туғилди: нега зал тўлмади? Нега мақомчилардан ойлик олаётганлар узоқ кутилган тадбирда иштирок этмади?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

group-telegram.com/eltuz2022/32057
Create:
Last Update:

BY ELTUZ

Share with your friend now:
group-telegram.com/eltuz2022/32057

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Anastasia Vlasova/Getty Images Individual messages can be fully encrypted. But the user has to turn on that function. It's not automatic, as it is on Signal and WhatsApp. Sebi said data, emails and other documents are being retrieved from the seized devices and detailed investigation is in progress. Markets continued to grapple with the economic and corporate earnings implications relating to the Russia-Ukraine conflict. “We have a ton of uncertainty right now,” said Stephanie Link, chief investment strategist and portfolio manager at Hightower Advisors. “We’re dealing with a war, we’re dealing with inflation. We don’t know what it means to earnings.” The Russian invasion of Ukraine has been a driving force in markets for the past few weeks.
from sa

Telegram ELTUZ
FROM American